У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

Психологик тузатиш йўли: Бундай кишилар ўзича нисбатан жиддий 
муомалада бўлишни талаб қиладилар. Коллективда лидерлик (сардорликни) тўлиқ 
уддалай олмайдилар. Яхшиси уларга тез-тез ташкилотчилик билан боғлиқ 
топшириқларни бериш керак. Берилган топшириқнинг натижасини эса жиддий 
текшириш керак. Бу бир томондан уларнинг иш фаолияти самарадорлигини 
оширишга ёрдам берса, иккинчи томондан ҳалол ва аниқ ишлашга ўргатади.
 ТИП № 22 
Э: 8-12; Н: 8-12. Жуда бўшанг, бепарво. Ўзига ишонади. Бошқаларга 
муносабати қўпол, талабчан. Гина сақловчи. Беҳаракат қайсарликни тез-тез 
кўрсатиб туради. Эс-ҳушли, совуққон. Бошқаларнинг фикрига бефарқ қарайди. 
Қотиб қолган. Ўрганиб қолган ишларни бажаришни афзал кўради, турмушни бир 
хиллигини хоҳлайди. Нутқ оҳанги ифодали эмас, кам нафосатли. 
Психологик тузатиш йўли: Мазкур шахсни унинг учун қизиқарли бўлган 
ишларга жалб этиш орқали, активлаштириш шарт. Ишдаги ҳар бир майда-чуйда 
нарсаларга жиддий эътибор беришга ўргатиш лозим. Сабр-тоқат билан шошмасдан 
бажариладиган ишларга жалб қилинса иш фаолияти унумли бўлиши мумкин. 
Лекин, тезлик, чаққонлик ва ўта ишчанлик талаб қилинадиган ишларни мазкур 
шахс муваффақиятли бажара олмайди. Бундай ишларни бажариш эса умумий иш 
унумдорлигига ва ушбу шахснинг коллективдаги обрў-эътиборига салбий 
таассурот қолдириши эзҳтимолдан ҳоли эмас. 
 ТИП № 23 
Э: 16-20; Н: 8-12. Одамшаванда, фаол, ташаббускор, қизиқувчан. Ўзини идора 
қила билади. Белгиланган мақсадга эриша билади. Қадр-қимматини билади. 
Ижтимоий топшириқ сифатида ҳужжат юритиш ишларини бажаришга жалб қилиш 
мумкин. Бундай шахсни яхши ижрочилиги учун бутун коллектив олдида 
рағбатлантирилса алоҳида меҳнат намуналарини кўрсатиш мумкин. Бу типдаги 


189
одамлар ҳамиша диққат эътиборни ва индивидуал (шахсий) ҳамкорликни талаб 
қилдилар. Мустақиллик, катьийлик, таваккалчилик билан бажариладиган иш 
жараёнларига жалб этмаслик керак. Акс ҳолда самарасиз фаолият мазкур шахс 
саломатлигига ва мазкур ташкилот (ўқув) муваффақиятига салбий таьсир қилиши 
мумкин. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling