У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ТИП № 19 
 Э: 4-8; Н: 4-8. Хотиржам тип. Камгап, сермулоҳаза. Сокин фаолиятли, жуда 
субутли мустақил, бўйсунмас, сердиққат. Беғараз, камтарин, паст ҳиссиётли, 
баъзан ҳақиқатдан чалғийди. 
Психологик тузатиш йўли: Ишда кўпроқ унга кўрсатма бериб туриш талаб 
қилинади. Мусобоқага чақириш орқали ишда активликни ошириш керак. Ўз 
вазифасини ва жавобгарлигини кўпроқ эслатиб турмаса иш фаолияти унумсиз 
бўлиб қолади, фавқулотдаги вазиятларга, ўта масъулият билан бажараладиган 
ишларга жалб қилмаслик керак. Кўпроқ ташаббус кўрсатиб ишлашини талаб қилиб 
туриш лоэим. 
 ТИП № 20 
Э: 16-20; Н: 16-20. Жуда ўзини кўрсатувчи, бировнинг гамига шерик бўла 
олмайди. Ҳиссиёти қашшоқ. Ўзини жамоага қарши қўйишни яхши кўради. Ўзи 
учун муҳим бўлган бойликларга эришишда тиришқоқ. Бообрў бўлмоқчи. Кўпинча 
алдамчи. Амалиётчи, ишбилармон. 
Психологик тузатиш йўли: Ўзаро ҳаракатда салбий хусусиятларнинг яққол 
намоён бўлмаслигига қарши юмшоқ сабр-тоқатли ва бардошли бўлиш талаб 
қилинади. Спортда, техник ишларда 1-бўлишга қатъий интилади, куч сарфлайди, 
ишбилармонлик кўрсатади. Эҳтимол корхона (ёки ўқув) фаолияти учун муҳим 
бўлган шундай ишларга уни кўпроқ жалб қилиш орқали ундан унумли фойдаланиш 
мумкиндир. 
ТИП № 21 
 Э: 12-16; Н: 8-12. Жуда серғайрат, қувноқ. Коллективнинг севимлиси, 
эркатойи. Бундай одамлар бахтиёр ҳисобланади. Ҳакиқатдан улар кўпинча 


188
истеъдодли, ишга мослашувчан, санъаткор, кам толиқувчан. Бироқ баъзан бу 
ҳислатлар ёмон натижа беради. Бундай кишилар ёшликдан осонликларга ўрганиб 
қолишади. Натижада мақсадга эришиш учун жиддий ишлашни ўрганмайдилар. 
Ҳамма нарсадан осон воз кечадилар, дўстликни осон бузадилар. Юзакилар. Деярли 
юқори ижтимоий интеллект ақл ва иродавий устунликка эга бўлишлари қийин. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling