У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ТИП № 8 
 Э: 4-8; Н: 0-4. Хотиржам шахс. Одамлар билан кўпроқ муомала қилишга 
мойил. Эстетик диди кучли, фаолиятда кўпинча ўйчан ва хаёлчан, оғир, вазмин 
ютуқларга бефарқ, ҳамма каби яшашни ёқтиради. Ўзаро муносабатларда доим бир 
хил, лекин чуқур куюниб билмайди. Низо, жанжалдан осон қутулади. 
 Психологик тузатиш йўли: Бош вазифа - мазкур ишга ёки фаолиятга бўлган 
эҳтиёжни ва масъулиятни кучайтириш мазкур шахсни қизиқтирувчи усулларни 
ўйлаб топиш керак, кўпроқ одамлар билан мулоқотга жалб қилиш лозим Ўта 
масъулиятли ва тезкорлик талаб қиладиган ишларга жалб қилмаслик керак, яъни 
шундай қилинса аввало шахс саломатлиги ва корхона (ўқув) муваффақиятига путур 
етмайди. 
ТИП № 9 
 Э: 8-16; Н 0-4 Фаол, қувноқ, одамшаванда. Муомалада камгап. Ижтимоий 
тўдаларга осон тушиб қолади, чунки тартиб-интизомни бузувчи шароитларга 
қаршилиги кам. Янгиликка интилувчи, қизиқувчан. Ижтимоий идрок қилиши кам 
ривожланган. Ҳақиқий баҳолари ва ўз-ўзини баҳолаш ўқуви йўқ. Кўп ҳолларда 
қатьий қабул қилинган қарори йўқ. Серғайрат. Ишонувчан. 
Психологик тузатиш йўли: Мазкур шахсга талаб бир оз қаттиқрок қўйилиши 
ва ишни муваффақиятли бажариш учун бутунлай жалб қилинишини назорат қила 
бориш лозим. Унга нисбатан хушмуомала бўлиш ижобий натижа беради. Лекин, 
бунда унинг фаолияти мунтазам кузатилаётганлигини ҳис этиб туриши керак. 
Ғайрат-шижоатини фойдали ишларга жалб қилинишни таьминлаш зарур. Юксак 
ғояли ва ижтимоий қимматли ишларни бажариш учун махсус тузилган гуруҳларга 
жалб эта бориш ва унинг фаолиятини назорат қила бериш талаб қилинади. Кўп 
ҳолларда катъийлик ва мустақиллик талаб қилган масьулиятли ишни 
топширмаслик керак. 
ТИП № 10 
 Э: 16-20; Н: 0-4. Ташқи қиёфада саньаткорларга моҳирлик кўрсата олувчан. 
Томоша қўйишни яхши кўради. Етарлича сабот-матонатли эмас. Хушмуомала, 
лекин унчалик чуқур эмас, бир хил. 


184

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling