Психологик тузатиш йўли: Ўз-ўзини тўғри (адекват) баҳолашга ўргатиш
лозим, чунки шундай қилинса ундаги баъзан учрайдиган лоқайдлик ва бефарқлик
касали тузалади. Кўпинча иш жараёни муваффақияти учун хизмат қилдириш керак
бўлади, айни пайтда уни ишга қизиқтириш асосий рол ўйнайди.
ТИП № 6
Э: 0-4; Н: 16-20. Тортинчоқ, журъатсиз, нозик табиатли таъсирчан, нотаниш
вазиятда ҳадиксировчи ўэ-ўзига ишониши қийин. Орзу-ўйларга берилувчан. Кўп
фикр юритувчан кўп одамлар даврасида ўзини ноқулай ҳис этувчан,
муваффақиятларга эришишганига кўпинча шубҳа билан карайди. Вазиятни
чалкаштириш ёки ўзгартиришга қизиқмайди. Фантазияга берилувчан ва кўпинча
қатьий эмас.
Психологик тузатиш йўли: Кўпчилик олдида уни қўллаш, ҳимоя қилиш ва
яхши томон-ларини (масалан: кўнгилчанлиги, чаққонлиги, яхши инсон эканлигини
ва ҳоказо) алоҳида қайд қилиш лозим. Мазкур шахсни иш жараённ ва ўз хоҳиши
билан боғлиқ бирор нарсага қизиқтириш орқали ҳаётга ва муваффақиятларга
ишонч билан қарай олишга ўргатиб бориш яхши натижа бериши мумкин ва бу ўз-
ўзини оптимист сифатида баҳолаш имконини ҳам бериши мумкин. У бажара-ётган
иш кўлами ва самарадорлиги шу жиҳатга кўпроқ боғлиқ эканлигини унитмаслик
керак.
ТИП № 7
Э: 0-4; Н: 8-16. Камтарин, актив фақат ишга йўналтирилган шахс одил, дўстга
садоқатли жуда яхши уддабурон ёрдамчи, бироқ, ташкилотчи эмас. Ўзини олиб
қочувчан. Барча билан ўртача муносабатни сақлайди. Кўп дўстлар даврасига
кирмайди. Фақат бир киши билан яхши дўст тутиннши мумкин. Ўзаро муносабатга
алоҳи эьтибор беради. Баьзан зерикарли ҳолатларга тушади.
Психологик тузатиш йўли: Иш фаолиятида мустақилликка йўналтириш
лозим. Рағбатлантириш - ташаббускорлигини оширишга хизмат қилиши лозим. Ўз
имкониятларини ҳис этиши ва уни ривожланишга ишонтириш лозим. Бировнинг
автеритетига кўр- кўрона ишонишига ёки эргашишига йўл қўймаслик керак.
Кўпинча итоаткорлик билан эмас мустақиллик билан ишлаш қоидасига
одатлантириш тавсия қилинади.
183
Do'stlaringiz bilan baham: |