180
ШАХСДА НАМОЁН БЎЛУВЧИ ХАРАКТЕРОЛОГИК
СИФАТЛАРНИНГ НАМОЁН ЭТИЛИШИ ВА УНИ ПСИХОЛОГИК
ЖИҲАТДАН ТАРБИЯЛАШ (ТУЗАТИШ) ЙЎЛЛАРИ
ТИП № 1
Э: 0-4; Н: 0-4. Хотиржам. тинчликсевар, қаршилик кўрсатмайдиган. Меҳнат,
ўқув жамоасида камтарин, дўстликка нисбатан ўртача
муносабатда, ҳақиқат ўзи
томондалигини англаса уни амалга ошириш учун ниҳоятда қатьий, баъзан агрессив
сабр-тоқатли баъзан совуққон.
Психологик тузатиш йўли: Янада муваффақиятли ишлаши, ўқиши учун энг
асосийси - жамоанинг ва раҳбариятнинг диққатини шу одамга кўпроқ қаратиб,
унинг ўэ-ўзини баҳолашга ва ўз имкониятларини ривожлантиришга йўл очиб
бериш ва уни мунтазам назорат қилиб туриш талаб қилинади.
ТИП № 2
Э: 20-24; Н: 0-4. Қувноқ, мулоқотли, хушчақчақ яхши таассурот қолдиришни
ёқтиради.
Оптимист,
муваффақиятга
ҳамиша
ишонади.
Баландпарвоз
ҳафагарчиликни
тез унитади, низоли вазиятларга бурилмайди. Янгиликка
интилувчан, одамлар назарига тушишни ва уларнинг ҳурматини қозонишни
ҳамиша маьқул кўради. Бироқ, юзаки, бепарво талабчан жуда кўп
ишларни
бажариш учун астойдил киришади, лекин кўпинча охирига етказишга сабр-тоқат,
матонат етишмайди. (Ишга, ўқишга жўшқин киришади, лекин тез совийди.)
Психологик тузатиш йўли: Табиатидаги
ишчанлик,
ташаббускорлик,
чаққонлик каби сифатларидан унумли фойдаланган ҳолда уни жамоа (синф) олдида
рағбатлантнриш ва ундан сабрлилик, масъуллик, астойдил меҳнат қилиш (ўқиш)
каби фазилатларнинг намоён бўлишига алоҳида эьтибор бериш тавсия қилинади.
Шунингдек, мазкур шахсга иш кўламини ва вақтини тўғри ташкил қилиш учун
алоҳида кўрсатма бериб бориш мақсадга мувофиқдир.
ТИП № 3
Э: 20-24; Н: 20-24. Актив иш жараёнида ниҳоятда тиришқоқ ва сермаҳсул, ҳар
кимнинг фикрига қўшилиб кетавермайди. Барча
билaн бир хил муносабатни
сақлашга интилади. Мустақил фикрга эга. Ўз фикрини исботлашга ҳаракат қилади,
ўзига нисбатан лоқайд бўлишларини хоҳламайди ва бунга чидаб тура олмайди.