107
Психотерапияда
врачнинг асосий асбоби, беморнинг рухиятига таъсир
қиладиган сўздир.
Психотерапия иккита катта бўлимларга бўлинади :
1. Умумий психотерапия ;
2. Хусусий психотерапия ;
Умумий психотерапия - бу руҳий шикастланишни чиқариб, атрофда
кўрикли-тикланиш тартибни яратиб, бемор касаллик билан курашиш, кучни
кўтариш учун, беморга таъсирловчи руҳий факторларининг комплексидир.
Хусусий психотерапия - қачонки руҳий усуллар касалликни даволовчи
асосий даволаши деб ҳисоблаганда қўлланилади.
Хусусий психотерапия
куйидаги касалликларда қўлланилади: неврозлар,
реактив психозлар,
психопатиялар, алкоголизм.
Психотерапиянинг мақсади:
1.
Ҳар қандай профилдаги беморни тинчлантириш, ҳиссий
диққатлигини, ташвишни, қўрқинчликни пасайтириш;
2. Кўнгилга ёқмайдиган руҳиятнинг кўринишларини, патологикли
психологик реакцияларини тўғрилаш. Касалликнинг ички ва ташқи
кўринишларини нисбат лойиҳага олиб келиш.
3. Беморни хасталик билан курашишга илхомлаштириш. Бутун организм
ҳаётий
системаларини, руҳий системани, кўринмайдиган
компенсатор
резервларни кўтариш.
4. Касалликнинг аниқ дардчил куринишларини йўқотиш, олиб куйиш.
Психотерапиянинг асосий усуллари:
1. Рационал психотерапия;
2. Суггестивли психотерапия
а) онгда ишонтириш;
б) гипноз ҳолатда ишонтириш;
в) аутосуггестия - аутоген тренировка
3. Коллективли психотерапия (гуруҳдаги психотерапия);
4. Шартли-рефлектор ҳулқ атвордаги психотерапия;
108
5. Аналитик психотерапия (асосий асбоб - психоанализ);
6.Психотерапиянинг бошқа турлари-наркопсихотерапия,
музикапсихотерапия, эстетопсихотерапия.
Do'stlaringiz bilan baham: