У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
ДЕПРЕССИВ СИНДРОМ
(депрессия, меланхолия, гипотимия). Депрессив синдромнинг типик кўриниши 3та симптомлар йигиндисидан иборат (учлик): 104 1. Кайфият пасаяди 2. Фикрлаш қобилияти сусаяди 3. Ҳаракатланиш жараени тщхтаб ёки секинлашиб колади. Кайфиятнинг ниҳоятда пасайиб кетиши, чуқур қайғу, тушкунликнинг пайдо бўлиши, худди бирор бир хунук ҳодиса, бахтсизлик содир бўлиши керакдай сезгининг юзага келиши, кўкракда, юракда беморга қийноқ бағишловчи сиқилиш, оғирлик каби туйғуларнинг сезиш ҳолати кузатилади. Бемор ўтган даврдаги ҳамда айни пайтдаги ҳодиса ва воқеаларга салбий баҳо бериши билан бир қаторда, келажакка ҳам, тушкунликка тушиб арайди. Беморда ўз-ўзини камситиш, кераксизлик, ўз кучига ишончсизлик билан қараш ҳисси пайдо бўлади.Унда ўз жонига суиқасд қилиш фикри пайдо бўлади ва баъзи ҳолларда бу фикрлар амалга оширилади. Барча руҳий жараёнларнинг пасайиши билан бир қаторда қизиқишларнинг сусайиши, иштаҳанинг йўқолиши, уйқунинг бузилиши, ич қотиб қолиши, озиб кетиши, соч тўқилиши, томир уришининг сусайиши, ҳайз даврининг бузилиши каби белгилар кузатилади. Депрессияга хос вегетатив белгилардан бири Протопов синдроми бўлиб, тахикардия, кўз қорачиғининг катталашиши, спастик ич қотиш каби симптомлардан иборат. Фикрлашнинг секинлашуви, товушнинг пастлашуви ва сўзлашишнинг секинлашиши, саволларга жавобнинг маълум танаффусдан кейин бўлиши намоён бўлади. Беморлар ҳаракатлари сусайган, баъзан эса бутунлай тўхтаган бўлиб, бемор ётади, ўз-ўзини бошқара олмайди, қотиб қолади ва тўлиқ ҳаракатсизлик, депрессив ступор юзага келади. Беморларда депрессив мимика ва ҳолат кузатилади: эгилган ҳолат, елкалар осилган, юзнинг қайғули кўриниши кузатилади. Ғамгин кайфиятнинг ошиши натижасида махсус ҳолат, яъни қийновчи қотиллик, ҳамма сезгиларнинг йўқолиши, ички бўм-бўшлик ҳиссига олиб келади. Бу ҳолат руҳий қалб анестезияси дейилади. Бунда беморлар тошдай қотиб, фикрлай олмасликларидан шикоят қиладилар. Бунинг мазмуни шундан иборатки, беморлар ғам чекиши йўқолиб, оғир 105 бефарқликдан шикоят қиладилар ва ўзларига аввал хос бўлган куйиниш, ҳаяжонланиш ҳисларининг йўқолганлиги ҳақида қайғуришади. Уларда ўз яқин кишиларининг ғам-алам ва хурсандчиликларига сиртдан қараш ҳеч қандай ҳис уйғотмайди. Бундай беморлар бу ҳолатнинг ўз касалликлари билан боғлиқ эканлигини яхши тушунишади. Депрессив ҳолати тез орада жуда юқори даражага етиши мумкин, бунда беморларда ҳаракат бузилишлари: ваҳима, қўрқув, ўзини у ёкдан бу ёққа уриш, ўз қўлларини синдириш, инграш вужудга келади. Беморлар оғир сезгилар: бахтсизлик, фалоқат, яқинларининг ўлими, ағдар-тўнтарларни сезгандай бўлишади. Бу ҳолатга депрессив аффектнинг портлаши - меланхолик раптус дейилади. Бундай ҳолларда беморлар тез-тез суицидал уринишлар қилишади. Депрессиянинг бу шакли инволюцион ва томир психозларида учрайди. Депрессив ҳолатларга кун давомида депрессиянинг ўзгариб туриши, кечга яқин кайфият ва аҳволнинг бироз яхшиланиши хос. Келиб чиқиши жиҳатидан депрессиялар: - реактив депрессия - эндоген депрессия - соматик депрессияларга ажратилади. Депрессив синдром руҳий бузилишларда кўп учрайдиган ҳолат. Психопатологик тузилиши, ўткирлик даражаси, давомлилиги, даво топиш жихатига кўра депрессиянинг турли хил клиник кўринишлари мавжуд. АДИНАМИК ДЕПРЕССИЯ- бу ҳолатда бўшанглик, апатия, интилишларнинг сусайиши, умумий ҳаётий қизиқишнинг пасайиши кузатилади. БЕЗОВТАЛАНИШ БИЛАН БОРАДИГАН ДЕПРЕССИЯ- чуқур даражадаги ҳаяжон беморнинг ҳаракат қўзғалиши билан давом этади. Ҳаракатдаги депрессиянинг юқори нуқтаси, авжи меланхолик раптус деб аталади. Айни шу даврда беморлар ўз жонларига қасд қилишлари мумкин. 106 АНЕСТЕТИК ДЕПРЕССИЯ - руҳий анестезия ҳолати кучайиб боради. Натижада беморга ниҳоятда кучли азоб берувчи ҳиссий беҳислик ҳолати пайдо бўлади. Ички бўшлик, эмоция, яқин кишиларга нисбатан меҳр- муҳаббатнинг йуқлиги беморга азоб беради. Атрофни эмоционал қабул қилиш ҳам бутунлай йўқолиб кетади. НИКОБЛАНГАН (МАСКИРОВКА ҚИЛИНГАН) яширин, соматогенлашган депрессия - атипик депрессия. Бундай ҳолат барқарор бош оғриғи, юрак соҳасидаги оғриқлар, ошқозон-ичак йўли фаолиятининг бузилишлари, тананинг турли соҳаларида нохуш сезгилар, уйқунинг бузилиши, эркақларда жинсий ожизлик, аёлларда фригидлик, артериал босимнинг ўзгариши, бронхиал спазм, диэнцефал пароксизм белгилари билан намоён бўлади. Бунда суст кайфият - субдепрессия кўринишида бўлиб, бу ҳолат юқоридаги соматовегетатив хасталиклар билан ниқобланади. Бу ҳолатларни хақиқий соматик касалликлар йўқлиги, антидепрессантлар билан даволашнинг таъсирчанлигига асосланиб депрессив синдромга киритамиз. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling