У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
«ОБЪЕКТЛАРНИ ЎХШАШЛИГИ ВА ФАРҚИНИ АНИҚЛАШ
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
«ОБЪЕКТЛАРНИ ЎХШАШЛИГИ ВА ФАРҚИНИ АНИҚЛАШ,
САБАБИНИ ТУШУНТИРИШ, ТУШУНЧАЛАРНИ ТАЪРИФЛАШ» МЕТОДИКАСИ Тушунчани таърифлаш, сабабларини изоҳлаш, предметларнинг ўхшашлик ва фарқини аниқлаш каби тафаккур жараёнларини баҳолаш орқали биз боланинг ақлий ривожланиш даражасини ўрганишимиз мумкин. 139 Бу тафаккур жараёнлари боланинг қуйидаги саволларга тўғри жавоб беришига қараб аниқланади. 1.Бу ҳайвонларнинг қайси бири катта? Отми ёки итми? 2. Эрталаб одамлар нонушта қилади. Кундузи ва кечқурун овқатлангандачи? ( жавоб: Тушлик ва кечки овқат) 3.Кундузи кўчада ёруғ, кечқурунчи? ( жавоб - қоронғи). 4.Осмон кўм-кўк, ўтларчи? ( жавоб- яшил рангда). 5. Гилос, нок, олхўри ва олма – бу... ( давом эттириш -мевалар). 6.Поезд ўтаётганда нега шлагбаум туширилади? 7.Тошкент, Хива, Самарқанд - нима? ( жавоб - шаҳарлар). 8.Соат неча бўлди? (Болага соатни кўрсатиб вақтни айтиб бериш сўралади) ( жавоб соат миллари кўрсатган вақт). 9.Сигирнинг кичиги бузоқ дейилади. Кичик ит ва қўй нима дейилади? (жавоб-кучук ва қўзи). 10.Ит кўпрок нимага ўхшайди? Мушукками ёки товуққа? Жавоб бер ва тушунтириб бер, нима учун шундай деб уйлайсан? 11.Автомобилга тормоз нима учун керак? (керак бўлганда автомобил тезлигини пасайтиришни кўрсатувчи бирор - бир жавоб тўғри деб топилади). 12.Болта ва арра бир-бирига қай жиҳатдан ўхшаш? (Бажариладиган ишларни кўрсатувчи жавоб тўғри). 13.Олмахон билан мушук орасида қандай ўхшашлик бор? (Камида иккита ўхшаш белгиларни тўғри кўрсатилган жавоб тўғри. Масалан, Булар - ҳайвонлар, дарахтга чиқа оладилар, қалин юнг билан қопланганлиги, думи ва тўртта оёғи борлигидир). 14.Мих, винт, шуруп бир-биридан нимаси билан фарқ қилади? (жавоб - михнинг юзаси текис, винт ва шуруп бурама кертикли; мих-болға билан 140 урилади, винт ва шуруп буралади; шуруп конус шаклида, винт ва мих юмалоқдир). 15.Футбол, узунликка ва баландликка сакраш, теннис, сўзиш нима? ( жавоб - Булар спорт турлари, жисмоний машқлари тури). 16. Транспортнинг қандай турларини биласиз? (транспорт воситасининг - камида икки турини айтиши керак). 17.Ёш одам катта одамдан қандай фарқланади? (Жавобда кексалар билан ёшлар ўртасидаги камида иккита фарқ саналади). 18.Нима учун одамлар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади? (қуйидаги жавоблар тўғри деб топилиши мумкин - ўзининг саломатлигини сақлаб туриш, кучли бўлиш, қадди-қомати келишган бўлиши, чиройли бўлиш, спортда муваффақият қозониш ва мусобақаларда ютиш учун). 19.Нима учун ишламаслик ёмон дейилади? ( жавоб вариантлари - чунки ҳамма одамлар ишлашлари керак, негаки яхши яшаб бўлмайди; чунки бу одам ўрнига бошқалар ишлаши керак бўлади; ишламаса керақли нарсаларни сотиб ололмайди; озиқ-овқат, турар жой ва бошқалар) 20. Нима учун конвертга марка ёпиштирилади? ( жавоб почта орқали жўнатилаётган хабарлар учун тўланадиган ҳақ) Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling