У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


ПСИХОДИАГНОСТИКА ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ПСИХОДИАГНОСТИКА ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ 
 
Таълим-тарбия жараёни инсонлар қобилияти ва лаёқатларини ҳар 
томонлама ривожлантиришга ҳамда шахсини шакллантиришга қаратилган. 
Педагогик жараённинг маҳсулдорлиги педагогнинг ўз ўқувчиларини яхши 
билишига, таълим ва тарбиянинг хилма-хил методларини қўллашига боғлиқ. 
Тиббиётда эса беморларнинг шахс хусусиятларини билиш беморларни 
даволашга тўғри ёндашиш ва даволаш самарадорлигини оширади. Бундай 
кўникмалар болалар билан бевосита мулоқот жараёнида, улар хулқ-
атворининг мотивларини, ҳиссий-шахсий хусусиятларини таҳлил қилиш 
жараёнида эгалланади. Авваламбор болалар психологиясини ўрганишдан 
бошлаш зарур. Болаларда чегара ҳолатлар сифатида психик тараққиёт 
камчилиги шахс акцентуациясининг турли кўринишлари намоён бўлиши 
мумкин. Уларни аниқлаш учун болалар психологияси, клиник патопсихология 
ва психиатрия соҳаларидаги билимлар талаб қилинади. Бундан ташқари
текширувчи болаларнинг тез етилиши, педагогик қаровсизлик каби 
муаммоларини аниқлаши зарур. 
Текширувчи таълим ва тарбиядаги қийинчиликлар нима учун ва қандай 
пайдо бўлишини тушуниши учун, аввало руҳий ривожланишнинг асосий 
қонуниятларини билиши ва турли психик ҳолатларни психологик диагностика 
методларини эгаллаши зарур.
Психодиагностика психологик диагноз қўйиш ҳақидаги фандир. Бунда 
диагноз кўрсаткич ва тавсифномаларни биргаликда таҳлил қилиш асосида 
синалувчининг ҳолати ва хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан иборат. 
Психологик диагноз шахс индивидуал-психологик хусусиятларининг ҳозирги 
ҳолатига баҳо беришга, ривожланишини олдиндан айтиб бериш ва 
психодиагностик текширув вазифалардан келиб чиқиб, тавсиялар ишлаб 
чиқишга қаратилган психолог фаолиятининг сўнгги натижасидир. 


133 
Тадқиқотчи олинган натижаларни қайта ишлаши, бирор хусусиятнинг 
мавжудлигини аниқлаши, унинг вужудга келиш сабабларини ҳисобга олиши 
ва шахс тузилишида олинган натижаларнинг аҳамиятини аниқлаши зарур. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling