У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


ПСИХОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР МЕТОДЛАРИНИ ТАНЛАШНИ


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ПСИХОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР МЕТОДЛАРИНИ ТАНЛАШНИ 
АСОСЛАШ 
Психология шахс хусусиятлари ва психик тараққиёт даражасини аниқлаш 
учун турли экспериментал психологик методлардан фойдаланади. Психологик 
тадқиқотларда фойдаланиладиган усуллар у ёки бу фаолият жараёнида шахс 
психик хусусиятларининг намоён бўлишини аниқлашдан иборат. 
Тадқиқот ўтказиш учун экспериментал методикаларни танлашда 
қуйидагиларни эътиборга олиш зарур: 
а) тадқиқот мақсади — психик тараққиёт даражасини аниқлаш, унинг 
ёшига, маълумотига мослиги, шахс хусусиятларини аниқлаш; 
б) синалувчининг ёши ва унинг ҳаёт тажрибаси, унинг таълим ва тарбияси 
амалга оширилаётган шароит; 
в) боланинг экспериментал тадқиқотга мослашиши, мулоқотга 
киришиши, вербал алоқа ўрнатиш хусусиятлари. 
Танланган экспериментал психологик методикаларни болага қийинлиги 
ўсиб бориш даражасида бериш керак. 
Тест - шахснинг ақлий тараққиётини, қобилиятини, иродавий 
сифатларини ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлланиладиган 
қисқа стандарт масалалар. 
Тестлаштириш - психодиагностика методларидан бири бўлиб, 
стандартлаштирилган савол ва топшириқлар ёрдамида индивидуал 
фарқларни ўрганиш алоҳида шкалалар билан ўлчаш. 
Етуклик тестлари психодиагностика методларидан бири бўлиб, конкрет 
билим, малака ва кўникмаларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлаб беради. 
Етуклик тести З га бўлинади: ҳаракат тестлари, оғзаки ва ёзма тестлар. Ҳаракат 


134 
тестлари механизмлар, материаллар асбоблар билан ишлаш лаёқатини 
аниқлаб беради. 
Интеллектуал тестлар - психодиагностика методларидан бири бўлиб, 
индивиднинг ақлий тараққиёти даражасини аниқлаб беради. 
Проектив тест  мотивациянинг англанилмаган ёки тўлиқ ангаланилмаган 
шаклларини ўрганишга қаратилган ва бу жиҳати билан инсон психикасининг 
тобора интим соҳасига киришнинг ягона психологик методидир. 
«Проектив» атамаси илк бор Лоуренс Фенк томонидан 1939 йилда 
қўлланган. Шунингдек у шахсни тадқиқ этишнинг проектив методлари 
таснифини ҳам келтиради: 
1. 
Структуралаш методлари (Роршахнинг сиёҳ доғлари тести, 
булутлар тести, уч ўлчамли проекция тести) 
2. 
Конструкциялаш методикалари (МАР, олам тести) 
3. 
Шарҳлаш методикалари (САТО, ТАТ, Рене Жиль тести) 
4. 
Тўлдириш методикалари (тугалланмаган гаплар, ҳикоялар, Оне 
ассоциатив тести) 
5. 
Катапсис методикалари (психограмма, проектив ўйин) 
6. 
Экспрессияни ўрганиш методикалари (дастхат, мулоқот таҳлили) 
7. 
Ижод маҳсулини ўрганиш методикалари (расмли тестлар, ёзма 
ишлар ва ҳоказо). 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling