У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

Психологик тузатиш йўли: Иш жараёнида маьлум талабчанликни 
кучайтириш, маьнавий ва инсонийлик сифатларини янада ривожлантириш учун 
имконият яратиш керак. Ташкилотчилик билан боғлиқ ишларга кўпроқ жалб 
қилиш керак. Лекин ўзгалар муносабатда кўнгилчан ва нозик муомалада бўлишни 
унитмаслигини эслатиб туриш керак. 
ТИП № 14 
 Э: 16-20; Н: 20-24 Ҳукм ўтказувчи, ваҳимачи, шубҳаланувчи, инжиқ. Доим 
биринчи бўлишга интилади. Майда гan. Баъзан заҳарханда одам. Ўзидан кучсизлар 
устидан кулишга майли бор, баьзан қастанкор, менсимас, зўравон. Толиқувчан. 
Психологик тузатиш йўли: Мазкур шахсга нисбатан бефарқ муносабатда 
бўлиш ярамайди. Унга кўпроқ дўстларча ва юмшоқ, нозик муносабатда бўлиш 
керак, жамоада сардор бўлиш учун шароит яратиб бериш мумкин, лекин шундай 
вазифани унга топшириш керакки, бунда у бутун куч-ғайратини, диққат 
эьтиборини кўпроқ одамлар эмас, қоғоз-қаламга ва айрим ҳужжат ишларига 
ажратсин. Ҳужжатни юритиш ишлари эьтиборни талаб қилади. Муносабатида 
асабийлашади. Ушбу асабийлашишни бартараф этишга ҳаракат қилиш керак. 
 ТИП № 15 
Э: 8-16; Н: 20-24. Доим норози, вайсақи, камчилик қидирувчи, ўта талабчан, 
пасткашликка мойил эмас. Арзимаган ишга осон хафа бўлади. Кўпинча қовоғи 
солиқ, сержаҳл, ҳасадчи. Ишда дадил эмас. Муносабатларда тобе, бўйсунувчан. 
Қийинчиликлардан чўчийди. Жамоадан четлашиб юради, гина сақловчи, дўстлари 
деярли йўқ, тенгдошларига буйруқ беради, овози паст, дағал, қўрс. 
Психологик тузатиш йўли: Мазкур шахснинг ишончли суҳбатдош 
қизиқувчанлигига, нозик табиатига қарабгина яхши ўзаро муносабат ўрнатиш 
мумкин. Ижтимоий топшириқ сифатида ҳужжат юритиш ишларини бажаришга 
жалб қилиш мумкин. Бундай шахсни яхши ижрочилиги учун бутун коллектив 
олдида рағбатлантирилса алоҳида меҳнат намуналарини кўрсатиш мумкин. Бу 
типдаги одамлар ҳамиша диққат эътиборни ва индивидуал (шахсий) ҳамкорликни 
талаб қилдилар. Мустақиллик, қатьийлик, таваккалчилик билан бажариладиган иш 


186
жараёнларига жалб этмаслик керак. Акс ҳолда самарасиз фаолият мазкур шахс 
саломатлигига ва мазкур ташкилот (ўқув) муваффақиятига салбий таьсир қилиш 
мумкин. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling