У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

Психологик тузатиш йўли: Ўзи астойдил қизиқкан мақсадларни амалга 
оширилишни, қўллаб-қувватлашни кучайтириш керак. (Бирор фойдали иш 
кўламини танлашга кучи етади, лекин корхона учун фойдали бўлган ўша ишни 
амалга оширишда унда шиддатлик ва саботлилик етишмайди.) Ташқи қиёфадаги 
фаоллигини (моҳирлигини) рағбатлантириш лозим, аммо бу моҳирликни иш 
жараёнида суистемол қилинишига йўл қўймаслик керак. 
 ТИП № 11 
Э: 20-24; Н: 4-8. Фаол, сермуомала, олижаноб, иззатталаб хатарли ўйин-
кулгига осон рози бўлади. Дўст танлашда, мақсадга етишиш усулларини танлашда 
аниқ эмас. Миннатдорчиликни билувчи, кўпинча ўзбилармон. Ўзича мафтун 
қилувчи. Ташкилотчилик қобиляти бор. 
Психологик тузатиш йўли: Ташкилотчилик қобилиятини рағбатлантириш ва 
ривожлантириб бориш билан бирга уни мунтазам назорат остига олиб бориш керак. 
Жамоада яхши сардор(лидер) бўлиши мумкин. Агар у лидер (сардор) бўлса ўзидаги 
салбий хусусиятлар: дангасалик, интизомга қатьий риоя қилмаслик кабилар ўз-
ўзидан бартараф этилади. Мазкур шахсни ривожлантириш учун коллектив танқиди 
муҳим ўрин тутади. 
ТИП № 12 
 Э: 20-24; Н: 8-16. Интизомга осон бўйсинади. Шахсий қадр-қиммат ҳисси 
сезгиси мавжуд. Ташкилотчи. Санъатга, спортга лаёқатли. Фаол. Сермулоҳаза. 
Одамлар билан, вокеалар билан осон қизиқиб кетади. Таассуротларга берилувчан. 
Психологик тузатиш йўли: Табиий вазиятда эмоционал жиҳатдан ҳам иш 
олиб бориш жиҳатдан ҳам лидер (сардор). Унинг бу жиҳатини қўллаб- қувватлаш 
керак. Унга ҳамиша ҳам ишда, ҳам ҳаётда, ҳам шахсий йўналишда ёрдам бериб, 
тўғри йўл-йўриқ кўрсатиб турилса мақсадга мувофиқ бўлади. 
ТИП № 13 
 Э: 20-24; Н: 16-20. Мураккаб шахс. Шухратпараст. Серғайрат, қувноқ, сер 
завқ. Одатга кўра юқори маьнавият интилишга эга эмас. Ҳаётий қувончларга 
кўмилган. Ҳаётда энг аввало маиший эҳтиёжларини қондиришни қўяди. Обрў-
эьтибор олдида тан беради. Бутун кучини муваффақиятга, ютуққа, фойдали 


185
ишларга сарфлашга ҳаракат қилади. Омадсизларни ёмон кўради. Одамшаванда, 
намойишкорона. Ўзининг талабини қаттиқ қўяди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling