I. КИРИШ
Меҳнат—фанлар асосини чуқур амалий ўзлаштиришда талабаларни дунёқарашини
шакллантиршда, уларни фикр юритишга ўргатишда муҳим аҳамиятга эга бўлган илмий
воситалардан биридир. Қўп асрлик тажрибалар шуни кўрсатадики, инсонларнинг меҳнати
туфайли чексиз бойликлар ва имкониятлар пайдо бўлади.
Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси фанининг мақсади; бўлажак меҳнат
таълими ўқитувчиларини таълим мазмуни, унинг тарихий тараққиёти, меҳнат
таълимининг дидактик тамойиллари, ташкилий шакллари, методлари, режалаштирувчи
ҳужжатлари, рейтинг ишланмаси, баҳолаш мезонлари, техник, маиший ва қишлоқ
хўжалик меҳнати таълими, умумий ва хусусий масалалар, уларнинг назарий асослари
ҳамда мактаб ислоҳатида меҳнат тайёргарлигининг тутган ўрни ва бошқа муаммолар
юзасидан билимлар билан қуроллантиришдан иборат.
Талабалар мазкур фанни ўрганиш жараёнида меҳнат таълимининг мақсади ва
бугунги кун талаблари асосида келиб чиқадиган вазифалар; меҳнат таълими мазмуни ва
структураси, метод ва шакллари; таълимнинг замонавий технологиялари ҳақида билим,
малака ва кўникмаларга эга бўладилар.
Шунингдек, фанни ўқиш натижасида бўлғуси мутахассислар-ўқувчиларда
иқтисодий, экологик, эстетик маданиятни шакллантира олиш, халқимиз анъаналарига
ҳурмат, меҳнат ва меҳнат аҳлига ҳурматни тарбиялаш методларини ҳам эгаллайдилар.
Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси қуйидаги фанлар билан узвий боғлиқдир:
педагогика, психология, фалсафа, мактаб гигиенаси, металлар технологияси,
машинасозлик, кесиш назарияси, материаллар қаршилиги, физика, математика,
радиоэлектротехника,
чизмачилик,
ўқув
устахоналарида
амалий
ишлар
ва
автоматлаштириш,
техника
хавфсизлиги
ва
бошқалар.
Таълим жараёнида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиб, АКТларни
қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ўқув-услубий мажмуада оралиқ ва якуний назорат
саволлари, мустақил ишлар мавзулари, тавсия этилган адабиётлар рўйхати келтирилган.
Ушбу ўқув-услубий мажмуа баъзи камчиликлардан ҳоли бўлмаслиги мумкин.шу
сабабли унинг ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини билдирган ҳамкасбларга муаллиф
олдиндан ўз миннатдорчилигини билдиради.
Манзилимиз: 707012. Гулистон, университет,
Do'stlaringiz bilan baham: |