Маърузаларда:
1. Тақдимот – қоидалар, жадваллар, асосий тушунчалар намойиш этилади ва
изоҳланади.
2. Мунозара (баҳс) – эркин ва ҳар хил фикр билдириш асосида билим эгаллаш.
3. Муаммоли савол ва вазифалар – илмий-назарий маълумотлар баён этилишида
муаммоли савол ва вазифалар таҳлил этилади..
4. БхБхБ – маъруза (охирида) сўнгида билган, билиб олган ва билишни ҳохлаган
маълумотлар жадвали тўлдирилади.
5. Тезкор савол-жавоб (Блиц - сўров) - асосий савол тушунтирилганда ёки мавзу
охирида аниқ саволларга қисқа ва лўнда жавоблар олиш.
Янги иқтисодий ва сиёсий тафаккурни қайта қуриш шароитида жамиятимиз хар
бир аъзосининг етакчи вазифаларидан бири – яратувчилик фаолиятида фаол иштирок
этишдан иборатдир. Бу вазифани бажаришга ёш авлодни илк ёшидан бошлаб тайёрлаб
бориш керак, ёшлар мустақил меҳнат хаётига кирган вақтларида меҳнаткаш фуқоро
номини тўла оқласинлар, яъни юксак аҳлоқли, меҳнатсевар, ташабускор, ўз ишини
ижодий фикрловчи устаси, ижтимоий муҳитда, сиёсатда, чуқур ўзгаришлар содир
бўлаётган фан техника тараққиёти жадаллашиб, ошкоралик ва демакратиялаш
ривожланиб бораётган шароитда фаол ишлаб чиқариш ва ижтимоий фаолиятда тайёр
турган мутахассислар бўлишлари керак. Шахсни шакллантиришда меҳнатнинг роли ва
тутган ўрни тўғрисидаги концептуал қараш зарурки, у ҳозирги замон талабларига мос
келиши керак. Айниқса, ўқувчи ёшларни меҳнатга тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига
олади: ўқув меҳнати, меҳнат таълими, касб таълими, унумли меҳнат, ижтимоий фойдали
меҳнат, касбга йўналтириш, илмий—техник ва амалий—бадиий меҳнат, дарсдан ташқари
амалга ошириладиган хилма-хил фаоилият. Меҳнатга тайёргарлик шахснининг узлуксиз
ривожланиб боришига, жамиятнинг моддий ва маънавий маданиятини эгаллашга,
жамиятга ва ўзи учун фойдали бўлган меҳнатга аста-секин қўшилишига ёрдам бериши
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |