8
хўжалигидаги меҳнат фаолиятида зарур бўладиган ижодий қобилиятларини ақлий,
психофизик, ва жисмоний фазилатларини ривожлантиришди.
Мактабгача таълим муассасаларида—меҳнатга тайёргарлиги энг оддий меҳнат
турларини бажариш билан бошланади.
Умумтаълим мактабларида—меҳнатга тайёргарлик, меҳнат, умуммаданият ва
аҳлоқий тайёргарлик ўқувчиларга онгли равишда жамият эҳтиёжларини
хисобга олган
ҳолда касб танлаш, меҳнат соҳасини, таълим олиш йўлларини танлашида ёрдам беради.
Мактабдаги меҳнат таълими фани—теварак атрофдаги дунёни билиш ва ўзгаришларни
ўзаро боғланган усулларини тўла-тўкис
эгаллашга, ўқувчиларни тарбиялашга ва
ривожлантиришга ёрдам беради.
Мактаб ўқувчиларининг меҳнати мақсадга мувофиқ –ҳаёт
талаблари билан
боғланган, жамият учун фойдали, билим ва қувонч манбаи, таълим жараёнида эгаллаган
билим ва малакаларига таянган, ҳавфсиз ва қўлидан келадиган бўлиши керак.
Касб-ҳунар коллежларида –меҳнат тайёргарлиги ўқув меҳнатидан ҳунар
меҳнатига ўтишни таъминлаши лозим. Битирувчилар эса, ҳақиқий ишлаб чиқариш
муносабатларига киришишига ҳозирлик кўрган бўлишлари лозим.
Олий ўқув юртларининг мақсади—юқори малакали мутахассис зиёлиларни
тайёрлашдир. Талабаларни меҳнат тайёргарлигини ҳал қилишда, уларни илмий мактаблар
анъаналарини, мазкур йўналишдаги илғор тажрибалар
асосида таълим бериш ва
тарбиялашда ихтисослашган кафедраларнинг роли катта аҳамиятга эга.
Малака ошириш системасидаги меҳнат—мутахассисларни мураккаблашиб
бораётган ижтимоий касбий вазифаларини бажаришга тайёргарлигини сақлаб
туришга
қаратилгандир.
“
Do'stlaringiz bilan baham: