Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Дарсга якун ясаш ва баҳолаш-дарснинг мақсадини яна бир бор эслатиш ва унга 
қанчалик эришилганлигини ўқувчилар билан биргаликда аниқлаш; мавзу бўйича 
саволларга жавоб бериш, дарснинг асосий лаҳзаларини қайд қилиш, ўзлаштириш 
даражасини аниқлаш, дарсда фаол қатнашганларни тилга олиш ва баҳолашдир. 
(ўқувчилар билимини баҳолашни бутун дарс давомида турли усуллар ёрдмида ҳам амалга 
ошириш мумкин. Баҳолашдан мақсад, ўқувчиларга фақат қандайдир балларни қўйишдан 
эмас, балки уларнинг ўзлаштириш даражасини мунтазам назорат қилиб боришдан иборат 
бўлиб, керак бўлганда дарснинг боришига ўзгартиришлар киритиш, тушуниш қийин 
бўлган нуқталарга қайта тўхталиш жойиз). 
Уйга вазифа-ўқитилган мавзу бўйича билим, малака ва кўникмаларни янада 
мустаҳкамлашга ёки келгуси дарс учун ҳозирлик кўришга қаратилган, мустақил 
бажаришга мўлжалланган савол, машқ ва топшириқлар мажмуасидан иборат бўлиши 
керак. 
Умуман олганда, дарс босқичлари хилма-хил кетма-кетликда бўлиши мумкин. 
Улар ҳар бир ўқитувчининг ижодий ёндашувига боғлиқ. Хусусан, анъанавий дарс 
босқичларини яна қуйидаги тартибда ҳам келтириш мумкин: 
Кириш: 
-ўтилган материални такрорлаш; 
-дарс мақсадини тушунтииш; 
-дарс мазмуни ва режаси билан таништириш. 
Янги мавзуни ёритиш: 
-янги мавзуни кичик бўлакчаларга бўлиб бериш; 
-ранг-баранг мисоллар ёрдамида имкон борича кўргазмали тақдим этиш; 
-мавзудан четлашмаслик; 
-материалнинг мураккаб томонларини қайта тушунтириш; 
-ўқувчиларнинг тушунганлик даражасини текшириб бориш; 
-тескари алоқани танлаш. 
“Тетапоя” машқ: 
-бирор мисол (ёки масалани) ўқувчилар билан қадамба-қадам ҳал қилиш ва таҳлил 
қилиш. 
Йўналтиб турилувчи машқ: 
-ўқувчилар машқ (ёки масалани) мустақил бажаришади, ўқитувчи эса уларни 
назорат қилиб тузатиш киритиб боради. 
Мустақил бажариладиган машқ: 
-ўқувчилар машқни мустақил ҳолда ўқитувчи ёрдамисиз бажаришади. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling