84
Иш ўринларини ихтисос характерига қараб танлаш керак. Унинг жиҳозланиши
техниканинг ва ишлаб чиқаришнинг ҳозирги даражасига мувофиқ бўлиши, унда
бажариладиган иш ҳажми ўқувчи иш билан тўла банд бўлишини таъминлаши шарт.
Ўқувчиларнинг ҳам, ишчиларнинг ҳам иш ўринларини
материаллар билан, асбоб,
мослама, транспорт воситалари ва шу кабилар билан таъминлаш керак.
Мактаб, касб-ҳунар коллежлари ва корхона ўртасидаги
шартнома мактаб ва касб-
ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш практикаси тўғрисидаги
мавжуд
қоидага мувофиқ тузилади.
Шартномада амалиёт ўтадиган ўқувчилар сони кўрсатилади. Ўқувчилар қайси иш
ўринларида ва қандай мақсад билан ишлаши белгиланади.
Ўқувчилар шартноманинг мазмуни билан таништирилади.
Ўқувчилар иш ўринларига тақсимланади, ҳар бир иш ўринда
ишни бажариш
характери ва шарти билан таништирилади.
Бу вазифа ўқувчиларнинг ўқув устахоналарида ва
полигонларда олган
билимларини, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш ҳамда
такомиллаштиришдан,
уларга илғор технологияни қўллаб илғор иш усулларини ўргатишдан иборатдир.
Шунингдек, ўқувчиларда касбий мустақлликни, топширилган иш
учун масъулият
туйғусини тарбиялаш уларни корхона ҳаётига, ишчилар жамоасига ва ишлаб чиқариш
шароитига кўниктириш ҳам муҳим вазифадир.
Do'stlaringiz bilan baham: