95
2. Ўқув устахонасининг иш ўрни алоҳида бўлади, унда ҳам тегишли жиҳозлар,
асбоб-ускуналар, мосламалар ва бошқа иш қуроллари бўлиши зарур.
3. Устахонада ўқувчиларни ишлаши учун барча шароитлар яратилган бўлиши
керак, етарли миқдорлар
асбоблар, мосламалар, йўриқномалар,
плакатлар, кўргазмали
қуроллар, техник воситалар бўлиши керак.
4. Ёрдамчи хоналар (омбор) бўлиши зарур.
5. Ўқувчиларни мустақил ишлашларига ҳалақит берадиган ва алаҳситадиган ташқи
сабаблар бўлмаслиги керак.
Ўқув устахонасида ишларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар:
1. Ўқувчилар ишлаб чиқаришда маълум аҳамиятга эга бўлган
ишларни ДТЧ
асосида технологик хариталар ёрдамида бажарадилар.
2. Ясалиши лозим бўлган буюмлар дастурга асос бўлиши шарт.
3. Буюмлар тайёрлашда энг илғор усуллардан фойдаланиш зарур.
4. Устахонада ўтказиладиган амалий машғулотда таълимнинг энг самарали шакл ва
методларидан фойдаланиш, ўқувчиларга меҳнатга онгли муносабатда бўлишни тарбиялаш
учун шароитлар яратилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: