Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

6-амалий машҳулот 
Меҳнат таълими мавзуларини режалаштириш. 
Бажариладиган ишлар. 
1. Ўқув дастуридаги умумий мавзунинг номи, уни ўрганишга ажратилган соатлар. 
2. Умумий мавзуни ҳар бир машғулот мавзуларига ажратиш соати, ўтказиш жойи. 
3. Ҳар бир дарсни мақсадини белгилаш. 
4. Мавзуга тегишли ўқув моддий база. 
5. Ўқувчилар бажарадиган ишлар. 
6. Фанлараро боғланиш. 
7. Меҳнат усуллари. 
8. Хавфсизлик техникаси. 
9. Ўқувчилар йўл қўйиши мумкин бўлган хатолар. 
10. Уйга вазифа. 
11. Адабиётлар. 
Ушбу саволлар асосида ўзингиз танлаган мавзу бўйича мавзуларни режалаштириш 
схемасини тайёрланг. 
Ушбу тузган режангиз асосида қуйидаги дарс ишланмасини тўлдиринг. 
 
Мавзу: 
 
Дарснинг вақти: 
 
1. 
 
2. 
 
3. 
 
Дарс услуби: Дарс ўтишда қуйидаги ноанъанавий усуллардан фойдаланилади:
1. Ақлий ҳужум; 2. Касб эгалари суҳбати. 
Дарс жиҳозлари:  Устахонадаги жиҳозлар, технологик харита. 
Дарснинг бориши:
Ташкилий қисм - 
Асосий қисм –
Якуний қисм –
Уйга вазифа –
 
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ДАРСЛАРИНИ ЎТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН 
ШАКЛЛАР ВА УСУЛЛАР 
Ўқувчиларнинг ўқув устахонасидаги ишларининг асосий шаклларидан бири – 
амалий машғулотдир. 
Меҳнат таълимида ўқувчиларга касб ўргатиш бўйича қўйилган вазифаларни ҳал 
этиш учун айрим дарсларнигина яхши ташкил этишнинг ўзи кифоя қилмайди. 
Бунинг учун барча фанлардан дарслар тўғри ва уйғунлаштирилиб ташкил 
этилсагина, уларнинг мазмуни тўла ва мақсадга мувофиқ бўлади. 
Меҳнат таълими бўйича қуйидаги дарс турларини қўллаш мумкин: 
1. Комбинацияллашган дарс –
2. Операцияларни ўзлаштириш дарси 
3. Комплекс ишларни бажариш дарси 
4. Назорат текшириш топшириқларини бажариш ва малака ҳосил қилиш дарси. 
Меҳнат таълими дарси асосан устахоналарда олиб борилиши сабабли, дарсни 
ташкил этиш шакли, ўқувчилар бажарадиган ишни ҳарактерига қараб белгиланади. М: 
ўқувчиларнинг ҳаммаси бир хил ишни бажариши лозим бўлса, дарсни умумий шаклини 
қўллаш мумкин. Бунда ўқитувчи барча ўқувчиларга бир хил йўриқнома беради ва 
ўқувларни умумий талаблар асосида буюмни тайёрлаш технологияси тўлиқ 
бажарилишини кузатиб билади. Агар баъзи ўқувчилар орқада қолаётган бўлса, ўқитувчи 
бу ўқувчига якка тартибда йўриқнома беради ва шуни кузатиб боради. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling