Ижодий вазифа – меҳнат таълими жараёнида касб-ҳунар асосларига оид билим,
кўникма ва малакаларни.
Амалий вазифа
Мактабда меҳнат таълимидан ўтказиладиган машғулотлар қуйидаги вазифаларни
амалга оширишни назарда тутади:
- ўқувчиларда дастлабки назарий ва амалий меҳнат тажрибаларини ҳосил қилиш,
замонавий техника борасидаги билимлари доирасини янада кенгайтириш, уларда кишилар
меҳнати ва меҳнат жараёнига нисбатан ижобий муносабатда бўлишга тайёрлаш;
- ўзига топширилган ҳар қандай шуни уддалайбилиш, меҳнатнинг ўзига хос
маданияти ва назарий асосларини эгаллаш, ўз ишини ва ўртоқларининг ишини
режалаштириш ҳамда ташкил эта олишга ўргатиш;
- ўқувчиларни меҳнат таълими машғулотлари жараёнида ақлий, одобли, яхши
аҳлоқий сифатлар шаклланган, дид-фаросотли ҳамда жисмонан соғлом қилиб
тарбиялашни амалга ошириш.
Меҳнат таълими мазмунига шартли равишда 5 – 9 синфлардан бошлаб, ўқувчилар
камида учта йўналиш бўйича тайёргарлик кўришлари назарда тутилган. Масалан: қиз
болалар ва ўғил болалар учун алоҳида-алоҳида ва умумлашган (ҳамма ўқувчига) йўналиш
танлаш мумкин.
Йўналишлар: технология дизайн, сервис хизмати, қишлоқ хўжалик асослари.
Ушбу таълим йўналишлари 5 – 7 синфларда “Электротехника ишлари” ва “уй-
рўзғор буюмларини дастлабки таъмирлаш”дан бериладиган билимларни ҳам ўз ичига
олади.
Бу таълим йўналишлари 8 – 9 синфда эса халқ ҳунармандчилиги, ишлаб чиқариш
асослари ва касб танлашга йўналтириш ишлари билан уйғунлаштирилган ҳамда амалга
оширилади.
1-амалий машғулот.
Меҳнат таълими дастурининг таҳлили.
Материал: Меҳнат таълими фанидан ўқув дастури(1-9 синфлар).
Жиҳозлар: ДТС, НУД, маъруза матни.
Амалий ишни бажариш юзасидан методик кўрсатмалар:
1. 5 – 9 синф ўқув дастурининг мазмунини тушунган ҳолда ўқиб чиқинг.
2. Йўналишлар ва улар ичида ўтиладиган бўлимларни ва бўлимлар ичидаги
мавзуларни аниқланг.
3. Йўналишлар синфлар бўйича бир хил, лекин мазмуни ҳар хиллигини изоҳланг.
4. Бўлимлар бўйича ўқувчиларга берилган назарий билимлар моҳиятини жадвалга
ёзинг.
90
Do'stlaringiz bilan baham: |