Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёғочга ишлов бериш технологияси
- ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ЎҚИТУВЧИНИНГ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРЛАНИШИ Ўқув жараёнини режалаштириш
№ Синф Йўналиш
Йўналиш таркибига кирувчи мавзулар Иш мавзулари бўйичашакллантириладиган билимлар Касблар 1 5 1.Технология ва дизайн. Металга ишлов бериш технологияси: 1. Умумий тушунчалар Металга ишлов бериш устахонасининг тузилиши. Металга ишлов беришда хавфсизлик техникаси қоидалари, металнинг турмушда ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, турлари, соҳалари, метални ташқи кўриниши ва ўзига хос хусусияти. 2. Асбоб - ускуналар ва улардан фойдаланиш. Чилангарлик дастгоҳи ва қўлда ишлов бериш асбоблари, арра, болға ҳамда бошқа асбоблар. 3. Машина, механизм станоклар ва улардан фойдаланиш. Металга ишлов бериш станоклари ва улар ҳақида тушунча. Машиналарнинг асосий қисмлари. 4. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси. Металга ишлов бериш технологияси элементлари. Метал буюмларни бириктириш турларитурлари (ҳаракатсиз ва ярим ҳаракат). Металга ишлов беришдаги касблар. Ёғочга ишлов бериш технологияси: 1. Умумий тушунчалар Ёғочга ишлов бериш устахонасининг тузилиши, ёғочни турмушда ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, тузилиши, турлари, белгилари. Дурадгорликда ишлатиладиган ёғочлар. Маҳаллий ҳудудда ўсадиган дарахтлар ва улардан олинадиган ёғочлар. 2. Асбоб - ускуналар. Мосламалар ва улардан фойдаланиш. Дурадгорликда ишлатиладиган қўл асбоблари тузилиши, вазифаси, ишлатилиши, асбоб- ускуна ва мосламаларни ишга тайёрлаш. 3. Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш. Ёғочга ишлов берадиган станоклар тузилиши ва улар ҳақида тушунчалар, машиналарнинг асосий қисмлари. 4. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси. Дурадгорлик буюмларини, деталларини тайёрлаш ва бирикмалар ҳақида маълумот бериш. Халқ ҳунармандчилиги 91 элементлари, касблар ҳақида маълумот бериш. 2. Сервис хизмати (пазандачилик асослари) 1. Умумий тушунчалар Пазандачилик тарихи, хавфсизлик техникаси, озиқ- овқат маҳсулотларини, озуқавий қийматининг инсон организми учун аҳамияти. 2. Асбоб - ускуналар ва улардан фойдаланиш. Ўзбек миллий ошхонасининг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиши. Санитария- гигиена қоидалари (шахсий ҳам). 3. Технологик жиҳозлар ва улардан фойдаланиш. Плита, музлатгич, идиш-товоқ, ювиш мосламаси, ишхона столи, қурутгич мосламаси, шкафлар ҳақида умумий тушунча бериш. 4. Таом тайёрлаш технологияси. Тухум ва унинг озиқавий қиймати, пишириш усуллари, дастурхонга тортиш қоидалари. (газламага ишлов бериш технологияси) 1. Умумий тушунчалар Хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария- гигиена талаблари. Толалар ҳақида маълумот. Табиий толали газламалардан пахта зиғир толаларидан тўқилган газламалар ва уларнинг хусусиятлари. 2. Асбоб – ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш. Қўлда бажариладиган ишлар ва уларни бажаришда ишлатиладиган асбоб- ускуналар ҳақида умумий маълумот бериш. 3. Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш. Қўлда юритиладиган тикув машинасининг тузилиши ва ишлаши. Тикув машинасини ишга тайёрлаш ва ипсиз тикиш. 4. Маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси. Бичиш ва тикиш ҳақида маълумот. Масштабли линейка ва гавдадан ўлчов олиш, фартук газламасини чизиш, андоза тайёрлаш, бичиш-тикиш ва бошқалар. 3. Қишлоқ хўжалик асослари. 1. Ўсимликшуносл ик Деҳқончилик ва чорвачиликни уйғунлаштириш истиқболи. Маҳаллий ҳудудда етиштириладиган экинлар турлари ва парвариш қилиш, кўчат тайёрлаш. 2. Қишлоқ Қишлоқ хўжалиги 92 хўжалиги асбоб - ускуналари ва улардан фойдаланиш. маҳсулотлари етиштириш технологияси ва техникасига оид тушунчалар. Тупроққа ишлов бериш, ўғит солиш, уруғчилик, кўчат экиш, ўсимликларни парвариш қилиш ва ҳосилни йиғиштиришда фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги машиналари, ускуналари ва уларни ишлатиш жараёнлари. 3. Қишлоқ хўжалиги машиналари. Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ерга ишлов берувчи машиналар турлари ва асосий қисмлари. Ишки қисмларни созлаш ва ўрнатиш ҳақида асосий тушунчалар. 4. Чорвачилик асослари. Чорвачилик соҳалари: уй ва бошқа ҳайвонларни парвариш қилишга доир бошланғич маълумотлар. Изоҳ. Ушбу амалий ишдаги жадвални тўлдириш намуна сифатида фақат 5-синф учун бажарилди. 6-7-8-9 синфлар учун талабалар мустақил иш сифатида бажарадилар. Жадвални касблар графикасини ҳам тўлдирадилар. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ЎҚИТУВЧИНИНГ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРЛАНИШИ Ўқув жараёнини режалаштириш – ўқитувчининг машғулотларга тайёрланишида асосий ўрин тутади. Ўқув жараёнини режалаштириш туфайли ўқитувчи ва ўқувчиларни устахонадаги машғулотларда меҳнат таълими вазифалари ва мақсадларига, унинг принципларига ва ўқувчилар билан ишлашга қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ ҳамма ишларини олдиндан кўриши мумкин. Ўқув жараёнини режалаштиришда ўқувчи қуйидаги асосий дидактик вазифаларини ҳал қилади: 1. Ўқув жараёнининг моддий жиҳатидан ўз вақтида таъминлаш имконияти яратилади. Устахона материаллар ва асбоблар билан таъминланади. 2. Меҳнат машғулотларининг мазмуни билан бошқа фанлар мазмуни орасидаги боғланиш яратилади. 3. Чорак, ярим йиллик ва йиллик якун чиқаришда ўқитувчи учун ўқув режасини бажарилишини текшириш осон бўлади. Бунинг учун режалаштирииши билан амалда бажарилган иш таққосланади. Ўқув жараёнини режалаштириш ДТС, ўқув режа ва ўқув дастур асосида амалга оширилади. Ўқитувчининг машғулотларга тайёрланиши, ўқув йилига тайёрланишда бошланади. Ўқитувчининг ўқув йилига тайёрланиши – бир ўқув йилининг тугаши билан ўқитувчини навбатдаги ўқув йилига тайёрланиши бошланади. Бунда ўқитувчи кейинги ўқув йилига устахонани ва ундаги асбоб-ускунларни, жиҳозларни талаб даражасида таъмирлайди ва ишга яроқли қилиб тайёрлаб қуйидаги керакли материаллар билан таъминлайди. 93 Кейинги ўқув йили учун ярим ёки бир йиллик тақвимли режа тузади ва мактаб раҳбарлари томонидан тасдиқланади. Ушбу режада ўқув йилининг ҳар бир чораги давомида бажариладиган ишлар (дастур бўйича) режалаштирилади ва бажарилиши таъминланади. Ўқувчиларга назарий билим берилади. Амалий иш даврида кўникма ва малакалар шакллантирилади. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling