Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

 
Иккинчи саволнинг баёни
Умумтаълим макабларида 8-синф ўқувчиларига сервис хизмат йўналиши бўйича 
(қиз болалар учун) Ўзбекистонда энг кўп тарқалган миллий ҳунармандчилик турларга 
зарадўзлик турлари тўғрисида билимлар бериш мақсадга мувофиқдир.
Меҳнат таълими жараёнида ўқувчи қизларга зардўзлик санъати ва унинг турлари 
тўғрисида тушунчалар берилади. Маълумки, халқ амалий безак санъти тарихи жисмга 
бадиий ишлов беришдан бошланади. Инсон бадиий-ижодий тафаккури маҳсули бўлган бу 
фаолият тош асрида пайдо бўлган ва унинг яшаши учун гўзал муҳит яратишга хизмат 
қилган. Бундан ташқари, бу фаолият инсон қалбида комиллик ва эркинликка интилишни 


59 
кучайтирган ҳамда унга чексиз имкониятлар соҳиби эканлигини англатган.
Халқ амалий безак санъати нақшлар асосида буюмларга бадиий ишлов беришдан иборат.
Нақшлар жисмга турли йўллар ва воситалар ёрдамида туширилган: чизиб, ўйиб, 
зарб билан, қадаб, қўл чоклари ёрдамида, тўқиб, гул босиб нақшларни буюмга тушуриш 
усулларининг бойиб бориши халқ амалий безак санъати ҳамда халқ ҳунармандчилигини 
турларини пайдо бўлишига олиб келган: наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик
ганчкорлик, каштачилик, зардўзлик, гиламчилик ва ҳ.к. Аждодларимиз томонидан асрлар 
давомида шакллантирилган миллий ҳунармандчилик турларидан бири ўзбек халқ амалий 
бнзак санъати бугунги кунда умуминсоният маданиятида муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбек 
халқ амалий санъати намуналари жаҳонга машҳур бўлиб, дунёнинг турли шаҳарларидаги 
санъат ва этнография музейларидан ўрин олган. Айниқса, мустақилликдан сўнг ушбу 
санъат асарлари халқимиз номини бутун дунёга таништиришда катта рол ўйнамоқда.
Шубҳасиз, шу ўринда ёшларнинг ўрни беқиёсдир, улар бадиий санъат ва 
ҳунармандчилик 
турларини 
илмий-асосда 
ва 
амалий 
жиҳатдан 
пухта 
ўзлаштирганларидаги бу муҳим вазифани мувофақиятли уддалай оладилар. Ҳозирги 
кунда миллий ҳунармандчилик дарс жараёнида технологик жараён сифатида ўрин 
олганлиги худди шу мақсадни кўзлайди. Зардўзлик-халқ амалий санъати ва халқ 
ҳунармандчилигининг жуда қадимий турларидан бўлиб зар иплар билан қўл чоклари 
ёрдамида гул тикиш касбидир.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling