Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Сезги ва идрок.
Интернет сайтлари:
1. www. ziyonet.uz 2. www.tdpu.uz 3. www.pedagog.uz 4. www.psychology.uz 5. www.nutq.intal.uz 6.www.psychology.net.ru 4-МАВЗУ: СЕЗГИ ВА ИДРОКНИНГ ПСИХОЛОГИК МОХИЯТИ, ФИЗИОЛОГИЯСИ. Режа: Сезги ва идрок. Сезги ва идрокнинг нерв-физиалогик механизимлари. Хиссий билиш жараени конуниятлари ва феноминлари. Таянч иборалар: физиологик, адаптация, мия, анализатор, сенсибилизация, синестезия, сенсор, стихиялик, ривожлантириш, меҳнат, фигура, предмет, ходиса, объект-субъект, рубин фигураси, кайфият, фигура, фон, ҳаракат, стереоскоп, сезги, органик сезгилар, идрок конуничтлари Сезги ва идрок. Теварак – атрофдаги оламнинг бойлиги ҳақида, товушлар ва ранглар, ҳидлар ва ҳарорат, миқдор ва кўплаб бошқа нарсалар тўғрисида биз сезги туфайли биламиз. Киши вужуди сезги аъзолари ёрдамида сезгилар шаклида ташқи ва ички муҳитнинг ҳолати ҳақида ранг–баранг ахборот олиб туради. Сезги – бу оддий психик жараён бўлиб, у моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятлари аксидан, шунингдек, моддий қўзғатувчилар тегишли рецепторларга бевосита таъсир этган тақдирда организмда ҳосил бўладиган ички ҳолатлардан таркиб топади. Материя бизнинг сезги органларимизга таъсир этиб сезги ҳосил қилдиради. Сезги аъзолари ахборотни қабул қилиб олади, саралайди, жамлайди ва мияга этказиб беради. Мия бундай ахборотнинг бениҳоят катта ва туганмас оқимини ҳар дақиқада қабул қилиб ва қайта ишлаб туради. Натижада теварак-атрофдаги оламнинг ва организмнинг, хусусан ўз ҳолатининг айнан бир хил акси ҳосил бўлади. Шу аснода киши танасининг ҳаракатини тўғрилаб туришга, овқат ҳазм қиладиган аъзоларининг, ҳаракатлантирувчи мучалларнинг, ички секретсия безларининг ишига, сезги аъзоларининг, хусусан ўзларини йўналтириб туришга масъул бўлган ижро органларга келиб турадиган нерв сигналлари ва шу кабилар шаклланади. Бир зумда юз берадиган кўп минглаб жараёнлардан таркиб топадиган ана шу ғоят мураккаб иш сурункали давом этади. Сезги аъзолари ташқи оламнинг киши онгига кириб келадиган ягона йўлларидир. Бир модданинг ҳеч қандай формасини, ҳаракатининг ҳеч қандай формасини сезгилардан бошқача йўл билан била олмаймиз. Сезги аъзолари кишига теварак-атрофдаги оламда мўлжал олиш имконини беради. Агар киши барча сезги аъзоларидан маҳрум бўлиб қолса борми, у ўзининг атрофида нималар юз бераётганини била олмас, теварак- атрофдаги одамлар билан муносабатга кириша олмас, овқатни қидириб топа олмас, хавф-хатардан қутилиб қола олмас эди. Таниқли рус врачи С.П.Боткин (1832-1889) бемор аёл бир кўзи билан кўришидан ва қўлининг озгина қисми сезишидан бўлак барча сезги турларидан маҳрум бўлгани каби кам учрайдиган ҳодисани баён этиб берган эди. Бемор аёл кўзларини юмса ва унинг қўлларига ҳеч ким тегмаса, ухлаб қолаверган. Киши теварк-атрофдаги олам ҳақида ҳамиша ахборот олиб туриши керак. Организмнинг теварак-атрофдаги оламга мослашуви, бу сўзни жуда ҳам кенг маънода тушунадиган бўлса, муҳит билан организм ўртасида доимий равишда қандайдир ахборот мувозанати мавжуд булишини тақазо этади. Организмда жиддий функтсионал бузилишларга олиб келадиган ахборот ортиқчалиги ва ахборот тансиқлиги (сенсор изолятсия) ахборотнинг мувозанатига зил бўлиб чиқади. Шу жиҳатдан кейинги йилларда сенсор ахборотни чеклаш юзасидан олиб борилаётган кўплаб тадқиқотларнинг натижалари диққатга сазовордир. Бу тадқиқотлар космик биология ва медитсина муаммолари билан боғлиқдир. Синалувчиларни уларнинг деярли тўла сенсор изолятсияни таъмин этадиган (доимий равишда бир хилдаги товуш, салгина ёруғлик берадиган қора кўзойнак, қўл ва оёқлардаги тактил сезувчанликдан махрум қиладиган тсилиндр кийдириб кўйиш ва ҳоказолар) махсус камераларга жойлаб кўйилган тақдирда бир неча соат вақт ўтгандан кейин улар ваҳимали ҳолатга тушиб, тажрибанинг тўҳтатилишини қатъиян илтимос қила бошлаганлар. Қисман сенсор изолятсияланиш юзасидан ўтказилган тажрибалар, масалан, гавданинг айрим қисмлари ташқи таъсиридан ҳоли қисилиб қўйилиши шуни кўрсатадики, кейинги ҳолатда ана шу жойларда бирон нарсанинг терига тегишини сезиш, оғриқни ва ҳароратни сезувчанликнинг бузилишига олиб келганлиги кузатилади. Кишининг хаёти ва фаолиятида сезгиларнинг роли жуда катта, негаки, улар бизнинг олам ҳақидаги ва ўзимиз тўғримиздаги билимларимиз манбаи ҳисобланади. Моҳияти жиҳатидан сезгиларнинг ўзи нима? Сезгиларнинг моҳияти ҳақидаги масаланинг бирдан-бир тўғри талқини инъикос назариясида ўз ифодасини топган. Сезгилар ҳақидаги материалистик таълимотга кўра ҳодисалар ва уларнинг хоссалари бирламчи, сезгилар эса материянинг сезги аъзоларига таъсирининг натижасидир. Бунинг устига сезгилар бизга объектив воқеликнинг ҳаққоний суратини беради, яъни оламни у қандай мавжуд бўлса шундайлигича акс эттиради. Субъектнинг амалий тажрибаси, фаолияти воқеликни акс эттиришнинг бошқа ҳар қандай тури каби сезгиларнинг ҳақиқийлиги мезони бўлиб хизмат қилади. Муайян сезги аъзолари учун бир хилдаги қўзгатувчиларни ва унинг учун бир хилда бўлмаган қўзғатувчиларни фарқ қила билиш керак. Шу фактнинг ўзи ҳам сезги аъзоларининг воқелик ашёлари ва ҳодисаларининг хусусиятлари билан белгиланган қувватнинг у ёки бу турини акс эттиришга нафис ихтисослашуви ҳақида далолат беради. Сезги аъзоларининг ихтисослашиши – узоқ давом этадиган эволютсия маҳсули, сезги аъзоларининг ўзи эса – ташқи муҳит таъсирига мослашувчанлик маҳсулидир ва шунинг учун ҳам ўз тузилиши ва хусусиятларига кўра ана шу таъсирлар билан айнан бир хил бўлиб ҳисобланади. Сезгилар моҳиятига кўра объектив оламнинг субъектив сиймосидир. Лекин сезгиларнинг ҳосил бўлиши учун организм моддий қўзғатувчининг тегишли таъсирига берилиши кифоя қилмайди, балки организмнинг ўзи ҳам қандайдир иш бажариши даркор. Бу иш ё фақат ички жараёнлардан, ёхуд шунингдек, ташқи иш ҳаракатларидан ҳам иборат бўлиши мумкин. Лекин у ҳамиша бўлиши шарт. Сезгилар муайян пайт давомида рецепторга таъсир ўтказаётган қўзғатувчининг ўзига хос қувватининг нерв жараёнлари қувватига айланиш натижасида ҳосил бўлади. Шундай қилиб, сезгилар фақат хиссий сиймо ёки аниқроғи, унинг таркибий қисмигина эмас, шунингдек, фаолияти ва унинг таркибий қисми ҳамдир. Сезгиларнинг ҳосил бўлишида кучли таъсир қиладиган жараёнларнинг иштирокини ўрганишга бағишланган кўплаб ва кўп қиррали тадқиқотлар психик ҳодиса сифатидаги сезги организмнинг жавоб реактсияси бўлмаган тақдирда ҳосил бўла олмайди, деган хулосага олиб келди. Шу маънода худди ҳаракатсиз қўл билиш қуроли бўла олмагани каби ҳаракат қилмасдан турган кўз ҳам кўрдир. Сезги аъзолари фақат мослашувчанлик, ижро қилиш функцияларини бажарибгина қолмасдан, балки ахборот олиш жараёнларида бевосита иштирок этадиган ҳаракат органлари билан мустаҳкам боғлангандир. Масалан, ушлаб кўриб сезиш билан ҳаракатнинг борлиги ўз-ўзидан равшандир. Ҳар иккала функция битта мучалда – қўлда бир-бири билан қўшилган бўлади. Шу билан биргаликда, қўлнинг ижро этиш ва пайпаслаб ушлаш ҳаракатлари ўртасида фарқ борлиги ҳам шубхасиздир. И.П.Павлов кейингиларини ижрочилик хатти-ҳаракатига эмас, балки хатти-ҳаракатнинг алоҳида тури-пертсептив хатти-ҳаракатга тааллуқли мўлжалий-тадқиқий реактсияларидир, деб атаган эди. Бу хилдаги пертсептив бошқарув ахборотни олиб киришни кучайтиришга, сезги жараёнини мақбуллаштиришга қаратилгандир. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling