Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Турли ёш давирларида билимларни эгаллашнинг миллий этник асослари


Download 455.35 Kb.
bet78/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Турли ёш давирларида билимларни эгаллашнинг миллий этник асослари.
Ёш психологиясининг мавзуси турли ёшдаги одамларнинг (болалар, ўқувчилар, катталар эркаклар, аёлларнинг) онтогензда туғилганидан умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахснинг шакилланиши, хамда ўзаро муносабати қонуниятларини ўрганишдан иборатдир. Ёш даврлар псилологияси инсонда турли психик (сезги, идрок, хотира, таффакур, хаёл ва хокозолар) ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини, унинг хар хил фаолиятини (ўйин, ўқиш, мехнат кабилар) эр ва аёлнинг жинсий тафовутларини, шунингдек инсон шахсини таркиб топишини илмий жихатдан тадбиқ қилади.
Ўтган буюк аждодларимиз онтогенез психологиясининг муаммоларини изчил ва атрофлича, муайян йўналишда, маълум концепция асосида ўрганмаган бўлсалар ҳам, алломаларнинг асарларида мазкур ҳолатларнинг акс этиши, намоён бўлиши, ривожланиши ва ўзгаришлари тўғрисида қимматли фикрлар билдирилган. Булар тўрт хил манбаларда учрайди. Уларнинг бири - халқ ижодиёти: ривоятлар, мақоллар, маталлар ва масаллар; иккинчиси - махсус ижодкор кишилар (ҳатто ҳукмдорлар) муайян шахсга бағишлаб ёзган ўгит-насиҳат ва ҳикоятлар; учинчиси - қомусий, Ўрта Осиё мутафаккирларининг илмий-назарнй қарашлари; тўртинчиси - турли даврларда ижод қилган шоир ва ёзувчилар ижодининг маҳсуллари, яъни бадиий асарлардир.
Абу Наср Форобийнинг инсон ва унинг психикаси ҳақидаги ахлоқий-фалсафий мушоҳадалари “Фозил одамлар шаҳри”, “Масалалар моҳияти”, “Фалсафий саволлар ва уларга жавоблар”, “Жисм ва акциденцияларнинг шаклларига қараб бўлиниши”, “Шарҳлардан”, “Ҳикмат маънолари”, “Ақл маънолари тўғрисида” каби қатор асарларида баён этилган. Абу Райҳон Беруний ўзинииг “Ўтмиш ёдгорликлари” китобида инсон ҳаётига доир хилма-хил маълумотларни келтиради. Шу жумладан, олим кишиларнинг жисмоний тузилиши, умрларининг узун-қисқалиги тўғрисида билдирган мулоҳазалар диққатга сазовордир. Беруний одам узоқ вақт яшашининг сабабини биологик ва ирсий омиллар билан боғлайди. Бу жиҳатдан унинг “Ҳиндистон”, “Минералогия” асарлари, Ибн Сино билан ёзишмалари алоҳида аҳамиятга эга.
Мазкур соҳада тубдан фарқланувчи ғоялар, назариялар юзага келди. Масалан, америкалик психолог С.Холл (1844-1924) Геккелнинг эволюция қонуниятини психологияга бевосита кўчиради. Унинг фикрича, “ирсият” филогенезни онтогенезда такрорлайди, холос. Швейцариялик психолог Э.Клапаред (1873-1940) С.Холлдан фарқли ўлароқ, онтогенез ва филогенезда психик функциянинг ўсишини ўрганиш учун қуйидаги ҳолатларга эътибор беради: а) организм эҳтиёжини қондириш; б) рефлектор ҳаракат тўсиққа дуч келса, онгли ҳаракат вужудга келади; в) унга нисбатан эҳтиёж сезса, у ҳолда маълум фаолият турига йўналтирилади. Э.Клапаред “Бола психологияси ва экспери­ментал педагогика” китобида қизиқиш, мотив, эхтиёжларнинг методологик асослари, болалар тафаккурининг хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятлари, уларда дастлабки умумлаштиришнинг синкретлиги (аралаш ҳолатдалиги), ўхшашлик ва фарқланишнинг бола онгида акс этиши тўғрисида мулоҳаза юритади.
Француз психологи Э.Дюркгейм (1858-1917) ўсиш кишиларнинг ҳис-туйғусини ўзлаштириш эканини, шу боисдан, идрок қилинган ташқи фикрлар ва эмоциялар боланинг руҳий фаолиятини ифодалашини, бола тажриба, анъана, урф-одатларни тақлид орқали эгаллашини, биологияда ирсият қанчалик аҳамиятли бўлса, тақлид ҳам жамиятда шундай ўрин тутишини уқтиради. Э.Дюркгеймнинг фикрича, бола тақлид қилиш қобилияти билан туғилади.
Француз психологи П.Жане (1857-1947) психик ривожланишнинг биологик ва ижтимоий муносабатлар муаммоси билан шуғулланди.
Унинг назариясига биноан инсон психикаси ижтимоий муносабатларга боғлиқ, зотан жамият ва табиат ўртасидаги турли алоқалар тизимининг шаклланиши инсоннинг ўсишини белгилайди. У алоқа деб, хатти-ҳаракатни тушунади. Бу эса кишининг атроф муҳитга шахси муносабатидан бошқа нарса эмас, албатта. П.Жаненинг фикрича, энг қимматли, аҳамиятли, ижтимоий ҳаракат ҳамкорликдаги фаолиятда ўз ифодасини топади, шахслараро ташқи муносабатлар ривожланишнинг принципи ҳисобланади. П.Жане ўз тадқиқотларида психиканинг тўрт даражаси: а) ҳаракат реакциясининг ўсиши; б) идрок қилиш ҳаракатининг ўсиши; в) шахсий-ижтимоий ҳаракатнинг ўсиши (ўзининг ҳаракатини бошқа кишиларга мослаштириш); г) ақлий содда хатти-ҳаракатнинг ўсиши (нутқ ва тафаккурнинг ривожланиши) мавжуд эканлигини асослаган.
Швейцариялик психолог Ж.Пиаже (1896-1980) инсоннинг камол топишини бир неча даврларга ажратиб ўрганишни тавсия қилади:
1. Бола ташқи муҳит - маълумотларни қайта ишлаш.
2. Тафаккур: а) ижтимоий давргача; б) ижтимоий давр.
3. Интеллект (ақл): а) сенсомотор — 2 ёшгача; б) операционал давргача 2- 7(8); в) яққол операция даври — 7(8) —11(12) ёшгача; г) расман (формал) опе­рация даври —11(12) —15 ёшгача.
АҚШлик психолог Дж.Брунер (1915) шахснинг таркиб топиши билан таълим ўртасида иккиёқлама алоқа мавжудлигини айтиб, инсоннинг камолот сари интилиши билим олиш самарадорлигини оширса, ўқитишнинг такомиллашуви унинг ижтимоийлашуви жараёнини тезлаштиради, деб уқтиради.
Шу тариқа онтогенез психологияси фани қатор ривожланиш босқичларидан ўтиб, бугунги даражасига эришди. Унинг ривожланишига Ўрта Осиё алломалари, яқин ва узоқ чет эллар психологлари муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Юқорида айтилган назариялар, амалий ва илмий маълумотлар, тадқиқотчилар яратган методикалар ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда.
Ёш даврлари психологиясиининг асосий вазифаси шахс камолот топиши қонуниятлари ва турли ёш даврдаги одамларда вужудга келадиган психик фаолият, холат ва шарт – шароитларининг ўзаро таъсири хусусиятларини аниқлашдан иборат.
Ёш психологияси анашу вазифаларни хал қилиш билан амалий мақсадларни рўёбга чиқаради: Таълим – тарбия ишларини такомиллаштиришга ёрдам беради, моддий неъматлар ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишга миллатлараро муносабатларни яхшилашга, шахслараро мулоқатни тўғри йўналтиришга, жамоада ижобий психологик иқлим яратишга узоқ умур кўриш сирларини очишга, оилавий муносабатларни мустахкамлашга, ажиралишларни олдини олишга хизмат қилади. Камолотни турли даврлардаги инсоннинг ёш ва жинсий хусусиятларини хисобга олмай туриб юқоридаги вазифаларни хал қилиб бўлмайди. Ёш даврлар психологиясининг асосий вазифаларидан бири болани психик ривожланишининг ижобий шакилда ташкил этилиши ёш даврлари инқироз босқичлари жараёнлари пайтлари психологик ёрдам кўрсатиш чора – тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
Ёш психологияси фанининг сохаси алохида предмет сифатида 12 – асрнинг бошларида вужудга келган лекин даслабки илдизи қадимги Юнон маданиятига бориб тақалади. Унинг предмет ива қонуниятлари тўғрисида жахон психологияси оламда турли қарашлар ва назариялар мавжуд. Уларнинг жуда кенг тарқалганлари биогенетик (В. Штерн), сотсогенетик (К. Левин), бихервиористик (Э. Торндайк), психоаналитик (З. Фрейд) назарияларидир. Шунингдек илмий методларга асосланиб тадқиқотлар олиб борган олимлар хам жуда кўп.
Ёш психологияси инсоннинг (туғилганидан умрининг охиригача) камолоти учун методологик ва назарий ахамиятга эга эканлиги тан олинган.
Шундай қилиб ёш даврлар психологияси фанинг ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий ахамиятга эга. Шунинг учун ижтимоий ҳаётда таълим тарбияда, гурухлар хамда жамоаларда, ишлаб чиқаришда, оилавий муносабатларда ёш давирлар психологияси алохида ўрин тутади. Инсон шахсини таркиб топиши ва билиш жараёнларини ривожланиши қонунларни хисобга олмай оқилона хал қилиб бўлмайди. Шунинг учун хозир «инсо оила» масаласи долзарб мавзуга айланган. Ёш даврлар психологияси - инсон психикасининг ривожланиши қонуниятлари ва хусусиятлари хамда шу ривожланишинг босқичлари туғрисидаги фандир. Ёш даврлар ва диференсиал психология фани диалектиканинг притсипларига, олий нерв фаолияти қонуниятларига дифференсиал психофизалогия қонуниятларига психологлар тўплаган хотираларга таъяниб, инсон психикасининг кечиши, ривожланиши, ўзгариши юзасидан бахс юритади. Ижтимоий турмушнинг барча ниқобларидаги амалий масалалрни хал қилишда фаол иштирок этади. Ёш даврлар психологияси ўзининг предмети хамда вазифаларини умумий психологиянинг асосий принсипларига ва қоидаларига таянган холда белгилайди.
Умумий психология психик ва унинг зохир бўлиши ривожланиш қонуниятлари хақидаги фан бўлса, ёш даврлар психологияси турли ёшдаги инсонларнинг психик хусусиятлари ва буларнинг ўзига хос омиллари мезонлари ҳамда механизми хақидаги фандир. Шунингдек у муайян ёшдаги инсонларнинг фақат ўзига хос хусусиятларини ҳам ўрганади. Шунинг учун ижтимоий ҳаётда таълим тарбияда, гурухлар хамда жамоаларда, ишлаб чиқаришда, оилавий муносабатларда ёш даврлар психологияси алоҳида ўрин тутади. Инсон шахсини таркиб топиши ва билиш жараёнларини ривожланиши қонунларни хисобга олмай оқилона хал қилиб бўлмайди. Шунинг учун хозир «инсо оила» масаласи долзарб мавзуга айланган. Ёш даврлар психолггияси - инсон психикасининг ривожланиши қонуниятлари ва хусусиятлари хамда шу ривожланишинг босқичлари туғрисидага фандир. Хозир психология фани индивидуал онг ўсишининг турли босқичларида амалиёт ва мавхум тафаккур орасидаги жуда мурракаб ўзгарувчан ички муносабатлар хам механизмларни ифодалай олади. Тадқиқотлар ўтказилишига кўра, табиат ва жамиат қонунлари сингари камол топоётган бола шахси ривожланишининг хам ўз қонунлари бор. Бу қонунлар психология фанининг махсус тармоғи – болалар психологияси сохаси инсон психикаси фақат миқдор жихатдан эмас , балки, сифат жихатдан хам ривожланиши такомиллашиб бориши ва ўзгариши хақидаги методологик қоидага амал қилади.

Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling