Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Ёш даврларида ўзлаштир жараёнига таъсир этувчи омиллар вазифалари
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
Ёш даврларида ўзлаштир жараёнига таъсир этувчи омиллар вазифалари
Ёш даврлар психологияси инсон онтогенизида турли психик жараёнлар ( сезги идрок, тафаккур, хаёл вхз ) ривожланишиниг ўзиа хос хусусияталарини, унинг хар ҳил фаолиятини (ўйин ўқиш, мехнат кабилар) , эр ва аёлнинг жинсий тафовутларини, шунингдек инсон шахсини таркиб топишини илмий жихатдан тадқиқ қилади. Умумий психология психик ва унинг зохир бўлиши, ривожланиш қонуниятлари хақидаги фан бўлса, ёш даврлар психологияси эса турли ёшдаги инсонларнинг психик ривожланиши, психик хусусиятлари ва буларнинг ўзига хос омиллари мезонлари хамда механизмлари ҳақидаги фандир. Шунингдек у муайян ёшдаги инсонларнинг фақат ўзига хос хусусиятларини ўрганади. . Шунинг учун ижтимоий ҳаётда таълим тарбияда, гурухлар хамда жамоаларда, ишлаб чиқаришда, оилавий муносабатларда ёш давирлар психологияси алохида ўрин тутади. Инсон шахсини таркиб топиши ва билиш жараёнларини ривожланиши қонунларни хисобга олмай оқилона хал қилиб бўлмайди. Шунинг учун хозир « инсо оила »масаласи долзарб мавзуга айланган. Ёш даврлар психолггияси - инсон психикасининг ривожланиши қонуниятлари ва хусусиятлари хамда шу ривожланишинг босқичлари туғрисидага фандир. Ёш даврлар психологиясининг асосий вазифаси шахсни камол топиш қонуниятлари ва турли ёш давирдаги одамларда вужудга келадиган психик фаолият, ҳолат ва шарт – шароитларнинг ўзаро таъсири хусусиятларини аниқлашдан иборат. Ёш даврлар психологияси анашу вазифани ҳал қилиш билан амалий мақсадларни рўёбга чиқаради, таълим тарбия ишларини такомиллашга ёрдам беради, моддий неъматлар ишлаб чиқаришни самарадорлигини оширишга, миллатлараро муносабатларни яхшилашга, шахслар аро мулоқатни тўғри юритишга, узоқ умур кўриш сирларини очишга, оилавий муносабатларнимустахкамлашга, ажиралишларни олдини олишга катта хизма қилади. Камолотнинг турли давирларидаги инсонниг ё шва жинсий хусусиятларини хисобга олмай туриб юқоридаги вазифаларни хал қилиб бўлмайди. Ҳозир психолоия фани индивидуал онг ўсишининг турли босқичларида амалиёт билан хиссий билиш ўртасидаги, амлиёт ва мавхум таффакур орасидаги жуда мураккаб, ўзгарувчан ички муносабатлар хамда механизмларни ифодалай олади. Ёш даврлар психологияси фанини ўрганиш хам назарий хам амалий ахамиятга эаг. У хам бошқа фанлар қаторида ривожланади, бунда экспериментал биологи ва медитсина гинетика, сатсиология каби фанларни хизмати катта бўлади. Ёш давирлар ва диференсиал психология фани диалектиканинг притсипларига, олий нерв фаолияти қонуниятларига дифференсиал психофезиалогия қонуниятларига психологлар тўпланган хотираларга таъяниб, инсон психикасининг кечиши, ривожланиши , ўзгариши юзасидан бахс юритади. Маълумки психиканинг ирратсионал таркибий қисимлари мавжуд. Эмотсия майл ёрдамида шахсни хулқини таҳлил қилувчи назариялар психодинамика дейилади. Бу назарияларнинг йирик номоёндаларидан бири америкалик психолог э.Ериксондир. унинг инсон умрини ўзига хос бетакрор хусусиятиларига молик 8 та даврга ажиратади: 1 давр. Гўдакликда ташқи дунёга онгсиз «ишонч» туйғуси вужудга келади. Бунинг бош сабаби ота – онанинг мехр мухаббати, ғамхорлиги ва жонкуярлигидир. 2 давр. Болаликда ярим мустақиллик ва шахсий қадир - қиммат туйғучи шакилланади ёки аксинча уларнинг тескариси уят ва шубха хосил бўлади. 3 давр. Ўйин ёши деб аталади ва унга 5 – 7 ёшли болалар киради. Бу даврда ташабус туйғуси қандайдир ишларни амалга ошириш ажралиш майли таркиб топади. Мабодо боладаги хохиш истакни рўёбга чиқариш йўли тўсиб қўйилса бунинг учун у ўзини айбдор деб хисоблайди. 4 давр. Мактаб ёшидаги боладаги асосий ўзгаришлар кўзлаган мақсадига эришиши учун интилиш, удабуронлик ва тиришқоқлик Билан ажиралиб туради. Унинг энг мухим қадрияти омилкорлик ва махсулдорликдан иборат. 5 давр. Ўспиринлик бетакрор хислатлар, ўзига хослиги бошқа одамлардан кескин фарқланиши билан характерланади. Шунингдек, ўспиринлик шахс сифатида ноаниқлиги муаян рўлни уддаламаслиги, қаттиятсизлик сингари салбий сифатларга ҳам эгадир. 6 давр. Ёшлик бошқа жинсга психологик интим яқинлашуви қобиляти ва эхтиёжи вужудга келиши билан ажиралиб туради. Бунда айниқса жинсий майл алохида ўрин тутади. 7 давр. Этуклик даврида хаётий фаолиятни барча сохаларидан махсулдорлик туйғуси узлуксиз хамрлх бўлади ва эзгу ниятларнинг амалга ошишида туртки бўлади. 8 давр. Қарилик ўинсон сифатида ўз бурчини уддалай олганидан, қаноатланиш туйғулари билан характерланади. Салбий хусусият сифатида эса хаёт фаолиятидан ноумидлик, кўнгил совуш туйғуларни айтиш мумкин. Е.Шпрангер ўспиринлик даври психологияси номли асарида бу даврга 19 – 13 ёшли қизларни, 14 – 22 ёшли йигитларни киритишни тавсия қилган. Е.Шпрангер, А.Маслоу ва бошқалар персонологик назариянинг йирик номоёндаларидан хисобланадилар. Конгнетивистик йўналишининг асосчилари қаторида Ж.Пиадже, Ж.Келли ва бошқаларни келтириш мумкин. Ж.Биррен ёш даврларни қуйидагича тассавур этади. 1.Гўдаклик туғилганида 2 ёшгача 2. Мактабгача 2 ёшдан 5 ёшгача 3. Болалик 5 ёшдан 12 ёшгача 4. Ўспиринлик даври 12 ёшдан 17 ёшгача 5. Илк етуклик 17 – 20 ёшгача 6. Етуклик 20 – 50 ёшгача 7. Етукликни охири 50 – 75 ёшгача 8. Қарилик 76 ёшдан юқориси Л.С.Виготиски психологдарнинг ёш даврларни табақалаш назарияларни танқидий тахлил қилиб муаян ривожланишни вужудга келтирувчи рухий янгиланишларга таяниб ёш даврларни қуйидагича босқичларга ажиратади. 1. Чақалоқлик даври инқирози 2. Гўдаклик даври 2 ойликдан 1 ёшгача. Бир ёшдаги инқироз 3. илк болалик даври 1 – 3 ёшгача. 3 ёшдаги инқироз 4. мактабгача давр 3 – 7 ёшгача 7 ёшдаги инқироз 5. мактаб ёши даври 8 – 12 ёшгача 13 ёшдаги инқироз 6. Пудертат (жинсий этилиш) даври 14 – 18 ёшгача 17 ёшдаги инқироз. Умуман психологлар томонидан ёш даврларни табақалаштиришнинг пухта илмий методологик нгизига эга бўлган қатор назариялар ишлаб чиқилган. Киши психикасининг пайдо бўлиши ва ривожланиши энг мурракаб муаммолардан бири бўлиб, табиат қонунлариниг тушунтириб етишига харакат қиладиган тадқиқотчиларни бу муаммо ҳамма вақт қизиқтириб келган. Биотик омилларга нисбатан ўзига хос характалари билан жавоб бериш усуллари тропизлар ёки тиокислар деб аталади. Унинг фолотропизм – жонли организмларнинг ёруғлик таъсири остида характланиши тенденсияси: термотропизм – иссиқлик таъсири остида характаланиши тендетсияси: хемотропизм – механик усул билан бошқа бир қанча тропизмлар мавжуддир: ўсимликларни биологик иникос этиш шакли ўзининг тартибга солишга ёрдам берадиган тропизмларнинг мавжудлиги билан мукаммаллик касб этади. Ҳайвонларга мансуб шакилларда таъсирчанликнинг янги тури – сезувчанлик пайдо бўлади. А.Леонтивнинг гипотезасига кўра сезувчанлик «Генетик жихатдан қараганда муҳитнинг организмни бошқа таъсирлар билан боғловчи организмни мухитда мўлжал олишга ёрдам берувчи сигналлик вазифасини ўтовчи таъсирларга бўлак нарса эмас». Шундай қилиб кўп сонли нерв тугмачалариниг пайдо бўлиши хали бери яна ҳам нафисроқ акс эттириш ва демак теварак – атрофдаги ташқи мухитга мослашиши учун шароит туғдириш мумкин бўлган ўша ҳақиқий фойдали мураккабликни таъмин эта олмайди. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling