Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Хулқ-атвор ва одатни шакллантириш шахсни тарбиялашнинг асосий йўналиши сифатида. Тарбия
Интернет сайтлари:
1. www. ziyonet.uz 2. www.tdpu.uz 3. www.pedagog.uz 4. www.psychology.uz 5. www.nutq.intal.uz 6.www.psychology.net.ru 13-МАВЗУ. ТАРБИЯ ПСИХОЛОГИЯСИ : МАҚСАДИ, ВОСИТАЛАРИ, ВОСИТАЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ Режа. 1. Хулқ-атвор ва одатни шакллантириш шахсни тарбиялашнинг асосий йўналиши сифатида. 2. Шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар, психологик шарт- шароитлари. 3. «Тарбияси қийин» болалар психологияси. 4. Тарбия жараёнининг самарадорлигини оширувчи психологик механизмлар. 5. Мустақиллик шароитида тарбиянинг асосий вазифалари. Таянч иборалар: хулқ-атвор, тасаввур, тараққиёт, жамият, табиат, тарбия, таълим, урф-одат, психик, ёш давр, система, динамик стриотип, шартли рефлекслар системаси, мотив, мақсад, обект, совет, психология, антропология, когнитив ёндошув, Хулқ-атвор ва одатни шакллантириш шахсни тарбиялашнинг асосий йўналиши сифатида. Тарбия психологияси мақсадга мувофиқ равишда ташкил этилган педагогик жараён шароитида инсон шахси шаклланишининг қонуниятларини ўрганади. Тарбия ҳар қандай жамиятнинг муҳим вазифасидир. Тарбия – бу шахснинг ижтимоий, маънавий ва ишлаб чиқариш фаолиятига тайёрлаш мақсадида унинг маънавий, жисмоний камолотига мунтазам равишда таъсир кўрсатиш жараёнидир. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов: «Таълимнинг янги модели жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг шаклланишига олиб келади. Ўзининг қадр-қимматини англайдиган, иродаси бақувват, иймони бутун, ҳаётда аниқ мақсадга эга бўлган инсонларни тарбиялаш имконига эга бўламиз» деб таъкидлаганларидек, «Таълим тўғрисида» ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» бугунги кунда шахс тарбиясига жиддий эътиборни қаратмоқда. Тасаввур қилинг: илмли, катта ихтироларга қурби этадиган, қонунларни яхши ўзлаштирган мутахассис - маънавиятсиз, тарбиясиз, ахлоқсиз бўлса нима бўлиши мумкин? У ўз манфаатини ўйлайди, Ватан учун бирор нарса қурбон қила олмайди, чунки у -худбин. Унда меҳр-оқибат, фидойилик, ватанпарварлик, миллий ғурур йўқ. У муҳтожларга ёрдам бермайди, чунки унда тарбия шаклланмаган. Хулқ-атвор ва одатни шакллантириш - маълумки, одам онгининг юксак белгиларидан бири - унинг ўзини англашидир. Одамнинг ўзини англаши ўз навбатида шахснинг муҳим белгиси ҳисобланади. Одам ўз теварак-атрофидаги оламни билувчи ва шу оламга таъсир этувчи субъектдир. Одамнинг идрок этадиган, тасаввур қиладиган нарсалари унинг учун объектдир. Ана шу нуқтаи-назардан олганда, одамнинг ўзини англаши субъектив равишда ўзини «мен» деб ҳис қилишида ифодаланади. Одам ижтимоий зот бўлганлигидан унга ўзлигини англаш қобилияти хосдир. Фақат ижтимоий ҳаётда, ўзга кишилар билан қиладиган ҳар турли муносабатларда одамнинг ўзини англаши, ўзини «мен» деб билиши вужудга келади ва тараққий этади. Одам ўзини алоҳида шахс сифатида ким деб билиши, ўзининг ўтмиши ва келажагини англаши, ўз ҳуқуқ ва бурчини англаши ва ниҳоят ўзининг фазилат ҳамда камчиликларини англаши ўзини англашига киради. Инсоннинг табиатини ўзгартирадиган, унинг шахсини таркиб топишига таъсир қиладиган куч ижтимоий омиллар ёки бошқа қилиб айтганда, жамият ишлаб чиқариш кучлари ҳамда ишлаб чиқариш муносабатларининг ўсиши ва ўзгаришидир. Бундан ташқари яна инсон шахсининг таркиб топишига таъсир қилувчи кучли омил - инсон орттирган тажрибаларнинг тарбия воситаси орқали болаларга берилишидир. Шундай қилиб, инсон шахси жуда мураккаб психологик категориу бўлиб, у кишининг индивидуал ҳаёти давомида маълум конкрет омилларнинг таъсири остида секин-аста таркиб топади. Илмий манбаларга қараганда инсон шахси учта факторлар таъсирида таркиб топади. Улардан биринчиси, одам туғилиб ўсадиган ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсири бўлса, иккинчиси, одамга узоқ муддат давомида системали бериладиган ижтимоий таълим-тарбиянинг таъсиридир ва ниҳоят, учинчиси одамга наслий йўл билан берадиган ирсий омилларнинг таъсиридир. Инсоннинг психик тараққиётида ва шахсий сифатларининг таркиб топишида ташқи, ижтимоий муҳит ва тарбиянинг роли ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Лекин, инсон шахсининг таркиб топиши, юқорида айтиб ўтганимиздек, фақат шу иккита факторга эмас, балки учинчи бир факторга ҳам боғлиқдир. Бу фактор наслий йўл билан айрим анатомик ва биологик хусусиятларнинг таъсиридир. Одамга наслий йўл билан айрим анатомик ва биологик хусусиятлар берилади. Масалан: танасининг тузилиши, сочи ва кўзларининг ранги, овози, гапириш услублари, айрим ҳаракатлари туғма равишда берилиши мумкин. Лекин, шуни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик керакки, одамга ҳеч вақт унинг психик хусусиятлари, яъни унинг ақлий томонлари билан боғлиқ бўлган сифатлари наслий йўл билан берилмайди. Ниҳоят, нодир ҳолларда айрим қобилиятлар, масалан, мусиқа, математика қобилиятларда наслий йўл билан берилиши мумкин. Бундай имкониятларнинг амалга оширилиши, яъни руёбга чиқиши учун албатта, маълум шароит бўлиши керак. Ҳозирги кунда халқимиз орасидан этишиб чиққан истеъдодли олимлар, муҳандис-ихтирочилар, ёзувчи ва шоирлар, давлат ва жамоат арбоблари, истеъдодли артистлар, рассомлар ва бошқа кишиларимизга наслий йўл билан берилган барча имкониятларнинг рўёбга чиқиши учун ҳар қандай шароит майдонга келганлигини далили бўла олади. Болалар мактаб ёшига этгач, шахс шаклланишининг янги мазмуни бошланади. Кичик мактаб, ўсмирлик ва катта мактаб ёши даврларида шахс шаклланишининг юқори босқичи намоён бўлади. Инсон шахсини ўрганиш масаласи билан фалсафа, психология, педагогика каби фанлар шуғулланади. Ҳозирги даврда инсон муаммоси аниқ ва гуманитар фанларнинг умумий тадқиқот объектига айланиб бормоқда. Шунга қарамасдан, бир томондан, инсонни ўрганишда дифференсиатсия ҳодисаси юз бермоқда, иккинчи томондан, инсон тараққиётининг синтетик тавсифи бўйича интегратсия ҳолати кўзга ташланмоқда. Инсон бир қатор фанларнинг тадқиқот объектига эканлигини йиғик тарзда тасаввур этиш учун уни биосотсиал ва сотсиобиологик жиҳатдан ўрганиш мақсадга мувофиқ. Маълумки, инсон ҳаёти ва фаолиятининг оператсионал (ўқув, оператсия, ҳаракат, малака) механизми унинг онтогенезида функсионал механизмга ўсиб ўтади, бинобарин, унда комиллик белгиси шаклланади, натижада у камолот чўққисининг муаяйн даражасига эришади. Инсон - жамият - табиат - турмуш муносабатларини текширган рус олимлари С.Л.Рубинштейн, Л.С.Виготский, А.Н.Леонтев, Б.Г.Ананев одамнинг улар билан ҳар хил турдаги ва кўринишдаги каузал, структуравий, функсионал, фазовий ва маконий алоқалар тизими мавжудлигини таъкидлаб ўтганлар. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling