Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Биринчидан, инсон у ёки бу алоқалар тизимига биноан биологик маҳсули «Ҳомо Сапиенс


Download 455.35 Kb.
bet83/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Биринчидан, инсон у ёки бу алоқалар тизимига биноан биологик маҳсули «Ҳомо Сапиенс» сифатида ўрганилади.
Иккинчидан, тарихий жараённинг ҳам объекти, ҳам субъекти тариқасида шахс тадқиқ этилади.
Учинчидан, индивид муаяйн кўламда ўзгарувчан, тараққиётнинг генетик дастурига асосланувчи алоҳида хусусиятли жонзот тарзида илмий жиҳатдан текширилади. Инсонни жамият ишлаб чиқаришининг этакчи таркиби, билиш, коммуникатсия ва бошқарув субъекти, тарбия предмети сифатида тадқиқ этилиши муҳим аҳамиятга эга. Инсон ва унинг борлиқ билан кўп қиррали муносабатга ҳамда алоқага киришиши қуйидаги тарзда намоён бўлиши мумкин:
- табиатнинг биотик ва абиотик омиллари - инсон;
- жамият ва унинг тарихий тараққиёти - инсон;
- инсон - техника;
- инсон - маданият;
- инсон ва жамият - эр ва фазо.
ХХИ асрда ҳам одам индивид, шахс, субъект, комил инсон сифатида талқин қилинишда давом эттирилади, лекин ҳар бир тушунча моҳиятида сифат ўзгаришлари юз бериши мумкин.
Одамга индивид сифатида тавсиф беришда унинг ёш даври, жинсий ва индивидуал-типологик хусусиятларига асосланилади. Ёш давр сифатлари онтогенетик эволюсия босқичларида изчил равишда намоён бўлади ва такомиллашув жараёнида ўз ифодасини топади, жинсий диморфизм хусусияти эса уларга мос тушади. Индивиднинг индивидуал-типологик хусусиятига конститутсион (тана тузилиши, биохимик индивидуаллик) ҳолатлар, симметрия ва ассиметрия жуфт ретсепторлари, эффекторлари функсияси киради. Бу хусусиятлар ва хоссалар бирламчи ҳисобланиб, ҳужайра ва молекуляр тузилишнинг барча даражаларида иштирок этади.
Ёш, жинсий ва индивидуал типологик хусусиятлар сенсор, мнемик, вербал ва мантиқ психофизиологик функсиялари динамикаси ҳамда органик эҳтиёжлар тузилишини аниқлайди. Индивиднинг бу хусусиятларини иккиламчи деб атаб, уларнинг интегратсияси темпераментида ва туғма майлларда ифодаланилишини таъкидлаб ўтиш жоиз. Юқоридаги сифатлар ривожининг муҳим шакли онтогенетик эволюсиядан иборат бўлиб, улар филогенетик дастурга асосланиб ҳукм суради. Ёш ва индивидуал ўзгарувчанлик инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти таъсири остида ҳар хил кўринишда намоён бўлади. Индивиднинг динамик хусусиятларига шахснинг ижтимоий сифатлари таъсир этиб, унинг индивидуал ўзгарувчанлиги омилини кучайтиради.
Инсоннинг шахс сифатида тавсифлашнинг муҳим лаҳзаси, унинг динамик хусусиятлари ҳисобланиб, жамиятдаги статуси (иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий, яъни унинг жамиятда эгаллаган ўрни) орқали ифодаланади. Статус негизида доимий ўзаро алоқалар тизими ётади. Ролнинг ижтимоий функсияси муаяйн мақсадларга ва қадриятларга йўналганлик шахсни фаоллаштиради. Статус, рол, қадриятга йўналганлик шахс хусусиятларининг бирламчиларини ташкил этади ва унинг тузилишида асос бўлиб хизмат қилади. Шахснинг таърифи хулқ мотиватсияси хусусияти ва ижтимоий феъл-атвор тузилишини белгилаб, унинг таркибидан иккиламчи аломатлар сифатида жой эгаллайди. Шахснинг бирламчи ва иккиламчи сифатларининг ўзаро таъсирини бирлаштирувчи юксак самара тарзида инсон характери ва майллари юзага келади. Инсоннинг шахс хислатларини ривожлантирувчи асосий шакл - унинг жамиятдаги ҳаёт йўли ва ижтимоий таржимаи ҳоли ҳисобланади.
Индивид, шахс ва субъект тараққиётининг тадқиқотида қуйидаги ҳолатларга эътибор қилиши зарур:
- инсон ривожининг асоси ҳисобланган омиллар ва шарт-шароитлар (ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий, педагогик ва яшаш муҳити омиллари);
- инсонинг ўзига тааллуқли, асосий тавсифлар, унинг ички қонуниятлари, механизмлари, эволюсия босқичи, барқарорлашуви ва инволюсия;
- инсон яхлит тузилишнинг асосий таркиблари, уларнинг ўзаро алоқалари, шахснинг ташқи таъсирларга жавоби ва муносабати, тараққиёт жараёнида уларнинг такомиллашуви кабилар.
Уч хил хусусиятли тадқиқот дастурининг таркибий қисмлари инсоннинг амалий ва назарий фаолиятининг мезонлари ҳисобланади. Чунки, фаолиятда яшаш муҳити тарихий тажрибани эгаллаш интериоризатсия ва экстериоризатсия амалга ошади.
Одамнинг мақсадга қаратилган ижтимоий фойдали фаолияти протсессида ҳаётий деб аталадиган механизмлари ва онгли фаолиятининг функсионал системаси протсесслари юзага келади. Ана шулар туфайли одам билимларни, кўникма ва малакаларни, кишининг сотсиал тажрибаларини ўзлаштирибгина қолмай балки ўзининг идроки, тафаккури, хаёли, ҳиссиётлари ва иродасини бир сўз билан айтганда, воқеликка бўлган онгли муносабатини ҳамда ўз ҳаракатлари ва хулқ-атворининг мотивларини таркиб топтиради.
Шахснинг барча хусусиятлари, муносабатлари ва хатти-ҳаракатлари шахснинг ҳаёти фаолиятида маълум ролни бажарувчи ва ҳар бири мураккаб қурилмадан иборат бўлган ҳамда шартли равишда тўртта ўзаро мустаҳкам боғланган функсионал босқичларга бирлаштирилади:

Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling