Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Мустақиллик шароитида тарбиянинг асосий вазифалари
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури
Мустақиллик шароитида тарбиянинг асосий вазифалари. Конфутсий: «Ескини ўзлаштирган ва янгини тушунишга қодир инсонгина тарбиячи бўла олади» деган эди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бутун мамлакат миқёсида таълим-тарбия, илм-фан, касб-ҳунарга ўргатиш соҳаларини ислоҳ қилишга ниҳоятда катта зарурат сезила бошлади. Бугунги кунда тарбия жараёнида ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, маърифат халқимиз, миллатимиз қонидадир. Анъанавий шарқона қарашга кўра, маърифатлилик фақат билим ва малака эмас, айни пайтда чуқур маънавият ва гўзал ахлоқ дегани ҳамдир.
Бир ижтимоий жамиятнинг иккинчисига алмашиши, шунингдек, миллий мустақиллик ва унинг неъматлари республикамиз фуқароларида туб ўзгаришларни вужудга келтирмоқда. Миллий туйғу, қиёфа, характер, таъб, куй, рақс, маънавият, қадрият ҳамда руҳият таъсири остида ўзининг туб моҳиятини акс эттира бошлади. Ўтмишнинг бой мероси, унинг анъаналари миллий истиқлол туфайли ўз эгаларига қайтариб берилди. Фуқароларнинг ижтимоий онги аста-секин ўзгариб бориши натижасида этнопсихологик хусусиятлар тиклана бошлади, миллий, умумбашарийлик хислатлари ўртасида адолатлилик, тенг ҳуқуқлилик алоқалари ўрнатилмоқда. ХХИ асрда шахс шаклланишида, унинг тарбияланганлик даражасини ортишида диннинг, хусусан «Ҳадис» илмининг аҳамияти каттадир. Шахслараро муносабатда тенглик, ғамхўрлик, самимийлик, ўзаро ёрдам, симпатия, антипатия, ҳамдардлик, севги-муҳаббат сингари миллий хусусиятларни таркиб топтиришда ҳадисларнинг роли янада ортмоқда. Ўзбек оиласида тарбия моҳияти, мазмуни тарбиянинг кундалик ва истиқлол режаси, болаларга таъсир ўтказиш воситасини танлаш ва ундан унумли фойдаланиш ўзига хос хусусиятга эга, чунки унинг асосида халқ анъаналари ётади. Ўзбек халқининг этнопсихологик хусусиятларидан унумли фойдаланиш ҳар томонлама тараққий этган инсон шахсини таркиб топтиришда муҳим рол ўйнайди. Абдулла Авлоний айтганидек: «Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот; ё нажот, ё ҳалокат; ё саодат - ё фалокат масаласидир». Ёш авлод тарбиясида миллий руҳият, умуминсоний, халқчил миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар этакчи ўрин тутмоғи лозим (тарбия этнопсихологик ва этнопедагогик муносабат). Булар орқали ёшларда қуйидаги фазилатларни тарбиялаш лозим: а) ёшларда ватанпарварлик ҳис-туйғуларини шакллантириш; б) хайрихоҳлик, одамларга ҳурмат, меҳр-шафқат; в) катталарни ҳурмат қилиш, эъзозлаш; г) мулойимлик; д) ишбилармонлик, моҳирлик, ишчанлик, иқтисодий тафаккур; е) кичик ёшдан меқнатсеварлик; ж) жисмоний бақувватлик; з) ахлоқ-одоблилик; и) оилапарварлик; к) аёлларга ҳурмат; л) ўзаро ҳамкорликка интилувчанлик. Маълумки, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси билан оила, маҳалла, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, илмий-педагогик кадрлар шуғулланадилар. Тарбия жараёни барча иштирокчиларининг баҳамжиҳатлик билан олиб борадиган ишларигина ўзининг ижобий натижаларини бериши мумкин. «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»ни амалга ошириш вазифалари ана шуни тақозо қилади. 1997 йилда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида" шахс камолоти асосий масала сифатида эътироф этилган. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов: "Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда ушаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборатдир. Айнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини руёбга чиқарадиган янги авлодни вояга этказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади", деган эдилар. Мактаб жамиятнинг ижтимоий институтларидан бири. Мактаб жамиятнинг бугуни эмас, балки келажакка йўналтирилган ривожини белгилайди. Мактабнинг мақсади таълим ва тарбиядир. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling