Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш


Мавзуга оид адабиётлар шарҳи


Download 46.47 Kb.
bet3/4
Sana28.10.2023
Hajmi46.47 Kb.
#1729829
1   2   3   4
Bog'liq
ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ

Мавзуга оид адабиётлар шарҳи. Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 11 апрель куни ўтказилган йиғилишда тегишли ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман ва шаҳарлар миқёси­даги ҳудуд­ларни 4 та секторга бўлган ҳолда, ҳар бир секторни ҳоким, прокурор, ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи ва давлат солиқ бошқармалари (инспекциялари) раҳбарларига бириктирилиши тўғрисида топшириқ берилган. Шундан сўнг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Республикадаги барча шаҳар-туманлар ҳудудларини 4 та секторлар раҳбарларига ҳокимият томонидан тақсимланиб, сектор­ларнинг иш фаолияти йўлга қўйилди.
Келгусида секторлар фаолиятидаги ишларни янада ривожлантириш ва самарали олиб борилиши, тизимли равишда ишларни ташкил этиш ҳамда ҳудудларда барча йўналишларда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августда “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммо­лари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбир­лари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли фармони ва 8 январдаги “Ҳудуд­ларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор­лар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбир­лар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори эса аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишнинг мантиқий давоми бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиши 8-сон баёнининг 4-банди талаблари асосида ҳар бир ҳудуддаги криминоген вазияти энг оғир бўлган маҳаллада жиноятчилик сабабларини “илмий диагноз” қилиш асосида аниқлаш ҳамда секторларда маҳаллабай”, “оилабай” (ҳар бир маҳалла, оила кесимида), хусусан “фуқаробай” (ҳар бир фуқаро билан) ишлаш механизмининг жорий этилиши бугунги кунда ҳар бир маҳаллада “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳар бир фуқаронинг муаммоларини аниқлаш, уларнинг хоҳиш-истакларини ва орзу-умидларини эшитиш, қобилият ва имконият­ларини ўрганиш орқали уларга жамиятда ўзларининг муносиб ўрин­ларини топишга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Glossariy
Иқтисодиётнинг реал сектори
Иқтисодиётнинг реал сектори (инглизча – Real sector of economy) – иқтисодий ва қонуний белгиланмаган иқтисодий атама ҳисобланади ва маълум ҳудуддаги фаолияти маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган кичик, ўрта ва йирик (индустриал) корхоналарни бирлаштирадиган иқтисодиёт соҳасидир.
Иқтисодий сиёсат
Иқтисодий сиёсат - ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги давлатнинг аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирлари тизимидан иборат.
Ижтимоий танлов назарияси
Ижтимоий танлов назарияси – бу улар ёрдамида инсонлар ҳукумат муассасаларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланадиган турли усулларни ўрганувчи назария.
Инновация
Инновация - янгиликни жорий қилиш, фан-техника ютуқларини бошқариш ва ташкил қилиш соҳасидаги янгиликлар мажмуи.
Инфратузилма
Инфратузилма - ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш шарт-шароитини таъминловчи тармоқлар мажмуи. Ишлаб чиқаришни энергия билан таъминлаш, транспорт, алоқа, информатика ва бошқалар ишлаб чиқариш И. ни ташкил қилади. Аҳолининг турмуш тарзини таъминловчи уй-жой, соғлиқни сақлаш муассасалари, ўқув юртлари, фан ва шу каби соҳалар ижтимоий И. ни ташкил қилади.


Download 46.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling