Қуёш тизимининг митти жисмлари


Download 54.51 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi54.51 Kb.
#1415942
1   2   3
Bog'liq
Quyosh tizimining mitti jismlari

Метеорлар ва метеоритлар. Осмондан тушадиган тошлар ёки темир парчалари метеоритлар дейилади. Ерга уларнинг тушишини ҳар биримиз кузатишимиз мумкин. Об-ҳаво тоза бўлган кечада юлдузлар осмонида тез-тез учиб ўтаётган оловли чизиқлар кузатилади.
Сайёрамизни ўраб турган фазода турли ўлчамдаги қаттиқ жисмлар ҳаракатланади. Уларнинг ўлчами қанча катта бўлса, шунча кам учрайди.
Массаси кичик бўлган бундай жисмлар катта тезликда ер атмосферасига кириб, ҳаво билан ишқаланиши туфайли жуда қизиб кетади ва 80-100 км баландликда бутунлай ёниб кетади. Булар метеорлардир. Агар атмосферага йирикроқ осмон жисмлари кириб келса, атмосфера тормоз сифатида унинг космик тезлигини пасайтиради ва ер юзасига тушади. Булар метеоритлардир. Ер юзасига метеорит тушганда кучли зарба таъсиридан ботиқлик - кратер ҳосил бўлади. Бунда осмонга чанг-тўзон кўтарилиб, кучли товуш эшитилади.
Метеоритлар темирли, тошли ва темиртошли учта синфга бўлинади. Темирли метеоритлар асосан никелли темирдан таркиб топган. Ердаги тоғ жинсларида никелли темир қотишмаси табиий ҳолда учрамайди, шунинг учун ҳам темир таркибида никел бўлиши, унинг космик келиб чиқишидан далолат беради.
Тошли метеоритларнинг бош минераллари силикатлар (оливинлар ва пироксенлар) ҳисобланади. Тошли метеоритларнинг асосий тури бўлган хондритларнинг характерли хусусияти бўлиб, ичида думалоқ ҳосиланинг - хондрнинг мавжудлигидир (17-расм). Хондрлар ҳам метеоритни ташкил этган моддалардан иборат, аммо кесмада алоҳида донадан иборатлиги кўриниб туради. Уларнинг келиб чиқиши ҳозиргача номаълум.
Темиртошли метеоритлар - тошли минералларга эга бўлган никелли темир бўлакларидир.


17-расм. Хондрит намунаси. www.fototerra.ru




18-расм. АҚШ Аризона штатидаги Барринжер кратери.

Download 54.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling