Қуйида тўгарак машғулотлари учун айрим ишланмалар берилади


Download 56.59 Kb.
bet1/9
Sana03.02.2023
Hajmi56.59 Kb.
#1151365
  1   2   3   4   5   6   7   8   9

Қуйида тўгарак машғулотлари учун айрим ишланмалар берилади.
Кичик гуруҳ
1-мавзу. Тасвирий санъат ҳақида суҳбат
Машғулот мақсади. Ўқувчиларда тасвирий санъат турлари, яъни рангтасвир, график ҳайкалтарошлик, жанрларидан портрет, манзара, натюрморт, тарихий, маиший, анимал, батал ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Ўзбек ва қардош ҳалқлар тасвирий санъат усталари, хорижий мусавирлар ва уларнинг ижоди тўғрисида ҳамда ўқувчиларни бевосита шу жанрларда ижод қиладиган мусавирларнинг ижодий ишлари билан яқиндан танишиш.
Машғулотни жиҳозлаш. Тасвирий санъат турлари ва жанрларига доир асарларидан намуналар. Ўзбек ва қардош ҳалқлар тасвирий санъат усталари ҳақида суратлавҳалар, адабиётлар, уларнинг ижодий кўргазмаларини ёритувчи каталоглар, кино ва диафилъмлар, турли албомлар.
Машғулот мазмуни. Бу машғулотда ўқувчиларга тасвирий санъатнинг тур важанрлари ҳақида назарий маълумот берилади.
Тасвирий санъат турларига рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик киради.
Рангтасвир тасвирий санъатнинг энг муҳим турларидан бўлиб, маҳсус полотноларга деворларга ишлатилади. Тасвирий санъат асарларида ифодаланган мақсад ва мазмунни очиб беришда ранг муҳим ўринни эгаллайди.
Рангтасвир асарлари ҳарактерига кўра монументал декаратив мўъжаз дастгоҳли турларга бўлинади.
Монументал рангтасвир меъморчилик билан боғлиқ бўлиб, улар уйларни деворларини, шифтларни безашда қўлланилади. Улар катта ҳажмда узоқда кўришга мўлжаллангани учун яҳлитлаштирилган ҳолда ишланади, ранглар ҳам шартли равишда олинади.
Мўжаз санъат асарлари турли мамлакатларда шу жумладан Ўзбекистон ҳудудида жуда ҳам қадим замонда тараққий этиб, қадимий қўлёзмаларга ишланган. Чунончи, Алишер и Навоийнинг “Хамса асарларига” ишланган расмлар бунга мисол бўла олади. Дасгоҳли рангтасвир асарлари кенг тарқалган бўлиб, маҳсус материаллар: картон, ёғоч, рамкага тортилган мато холст- ва шу кабиларга ишланади. Дастгоҳли рангтасвир асарлари мойбўёқ, гуаш, сувбўёқ, темпера бўёқларида махсус дастгоҳ (мольберт)ларга ўрнатиб ишланади.
Ўқувчиларга графика санъати ҳақида тушунча бериш, уларни графикага оид санъат асарларини ўқий олишга эса санъатдаги гўзалликларни била олишга ўргатади.
Графика- лотинча ”графо”сўзидан олинган бўлиб, ”ёзаман”, “расм чизаман”деган маънони англатади. Тасвирий санъатнинг бу турига оддий ва рангли қаламда, кўмир, пастель, сангина, сувбўёқ, гуаш ва сувда ишланган барча расмлар, чунончи, китобларнинг ички қисимларига ишланган безаклар,турли плакатлар,хажвий расмлар ва хокозолар киради.
Графикада кўпинча рассом, қора ва оқ ранглар ёрдамида бутун борлиқдаги гўзалликни тасвирлаб,томошабинга етказади.
Графика санъати асарлар ишланилиш услубини ва вазифасига кўра бир неча турларга бўлинади.Булар-эстами,китоб,газета-журнал,ишлаб чиқариш,мактаб бадиий безак ишлари графикаси кабилардир.
Хайклтарошлик-тасвирий санъат турларидан бири.У лотинча “скульго”сўзидан олиниб, қаттиқ материалларга ”қирқиш, кесиш, ўйиш, тарашлаш”орқали ишлов бериш маъносига англатади.
Ҳайкалтарошлик бошқа тасвирий санъат турларидан қўлланиладиган материаллари ишлатиш ишлов бериш усуллари, ҳамда тасвирланиш билан фарқ қилади. Ҳакалтарошлик кўпинча узоқ вақт сақланадиган материалларни: ёғоч, гипс, металли бронза, чўян тош кабилардан ишлатилади. Чунончи, қадимги ўрта Осиё Миср, Ҳиндистон ва Америкада жахонга машҳурдир.
ТАСВИРИЙ САНЪАТНИНГ ЖАНРЛАРИ
Портрет-бу рангтасвир жанрлари ичида энг қадимийларидан бўлиб, кишиларнинг ташқи ваички кечинмаларини очиб беради. Портрет жанрида ишланган тасвирий санъат асарлари бизга мусаввир яшаган даврни маданиятини ҳамда тасвирдаги кишининг руҳиятини асарда талқин этади.
Автопортрет –портрет жанирининг кўринишларидан бири бўлиб, мусаввир ўзининг ташқи қиёфасини ўзи тасвирлайди.
Манзара-жанрдаги асарларда борлиқ, табиатдаги кўринишлар ҳақиқий акс эттирилади. Манзарада фақатгина нарса ва воқеалар эмас, балки мусаввирнинг ички кечинмалар ҳам ифодаланади. Айрим мусаввирлар водийларни, тоғу тошларни тасвирлашга ишқибоз бўладилар, баъзилари денгиз манзарасини тасвирлашда бохирдирлар. Манзара жанрларида мусаввирлардан Ў.Тансиқбоевнинг “Ўзбекистонда март” “Жонажон ўлка”, “менинг қўшиғим”.Н.Кашинанинг “Тоғда баҳор”.З.Иногамовнинг “Арпа ўрими”, “Чойга”, Р.Темуровнинг “Бибиҳонимда баҳор”, “Улуғбек мадрасаси”, асарлари уларга шухрат келтирган.
Натюрморт французча сўз бўлиб, жонсиз табиат деган маънони англатади. Бу жанрда мусаввир асарда инсонни ўраб турган атроф- мухитдаги насалар, турмушда қўланиладиган буюмлар озиқ овқат машғулотлари, гуллар, мева бошқаларни тасвирлайди. У ўз теварак атрофдаги насаларни тасвирлаш орқали унинг характерли хусусиятларини, воқеа қайси даврда рўй бераётганлигини олади. Таниқли ижодкор мусаввирлардан Р.Аҳмедов, Л.Салимова, Ғ.Абдураҳмонов ва бошқалар натюрморт жанрида баракали ижод қилмоқдалар.
Тарихий- жанрда ишлаган суратлар орқали биз узоқ ўтмишда бўлиб ўтган воқеа ҳодисалар, тарихий шахслар, ҳалқларининг турмуш маданияти тарихи билан танишамиз.
Тарихий жанрнинг кўринишларидан бири жанг ботал манзараларидир.
Батал жанр- “Батал” французча сўз бўлиб, “жанг”, “уруш” маъносини билдиради. У жанг манзараларини ўзида акс эттиради. Бу жанрда жвнг ва ҳарбий юришлар манзараси асосий ўринни эгаллайди. Баталист- рассомларнинг асарларида жангчи образи, унинг қаҳрамонлиги, мартлиги, жасорати ҳамда ўз она ватанига бўлган чексиз муҳаббати тасвирланади. Леонардо да Винчи, М.Б.Греков, Г.К.Савитский , А.А.Денека, В.В.Волков ва бошқалар ана шундай мусаввирлардандир. Таниқли ижодкор М.Набиевнинг “Спитамен қўзғалони” , мусаввир Т.Содиқовнинг “Тўмариснинг қасоси” номли асарлари бунга яққол мисол бўла олади.
Анималистик - жанр ўзгача тасвирий санъат туридир. У лотинча “анима”, “ҳайвонот олами деган маънони билдиради”. Анималист- рассом ҳайвонот дунёсига зўр қизиқиш, севги ва маҳорат билан ёндашади.
Ҳайвонот дунёси ибтидоий одамлар ҳаётта катта аҳамиятга эга бўлган. Ўша даврларда улар ғорларнинг деворларига кийик, қўтос, мамонтларнинг суратларини сизганлар.
Қадимги Японияда ва Хитойда ҳайвонларнинг тасвирлари декоратив нақшлар тузишда, ҳамда монументалл композициялар яратишда асосий ҳисобланган. XXI асрга келиб ҳайвонот олами анатомиясини буюк мусаввирлар Леонардо да Винчи ва А.юрерлар ишлаб чиқдилар.
Россияда биринчи анималист-рассом И.Ф.Грот эди. Кекса ҳайкалтарош ва график мусаввир В.А.Ватагин ўзининг асарларида тўрт оёқли дўстларини ҳаққоний ва ишончли тасвирлайди.
Машғулот раҳбари ўқувчиларга назарий билим бериш жараёнида мавзуни тўлиқ очиб бериш учун жонли нутқ орқали сўзлаши ҳамда мусаввирлар асарларидан суратлавҳалар, адабиётлар, кино ва диафилмлар ва слайдлардан унумли фойдаланиши мақсадга мувофиқдир.
Маиший жанр-тасвирий санатда кишиларнинг кундалик ҳаётини, турли воқеаларни ўзида мужассамлаштиради. Аксарият ранг-тасвирда акс этувчи маиший жанр илк бор XVII асрда яшаб ижод этган Голланд рассомлари-Питер де Хох, Остаде, Стен, Терборх, Вермеф кабилар ижодида намоён бўлади. Рус реалист рассомларидан П.Федотев, В.Перов, В.Маковский, К.Савитский, И.Репин кабилар маиший жанрнинг ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшдилар. Ўзбек рассомларидан Р.Аҳмедов, М.Саидов, З.Иноғомов, Р.Чориев, Ғ.Абдураҳмоновлар ҳам ушбу жанарда баракали ижод қилмоқдалар.
Уйга вазифа – ўтилган мавзуни янада мустаҳкамлаш учун, ўқувчиларга тасвирий санъатга оид турли адабиётлар билан танишиш, Ушбу санъат турлари ва жанрларида ижод этган мусавирларнинг санъат асарларидан откритка ва журналларга алъбом тайёрлаш вазифа қилиб берилади.
Нарсани ўзига қараб расмини чизиш.
Машғулотнинг мақсади. Ўқувчиларни расмни қоғоз юзасида композицин жихатда тўғри жойлаштиришга ўргатиш; нарсанинг шакли, сифати, фазовий ҳолати, ўлчовларини ўзаро солиштириш орқали тўғри кўришга ва тасвирлай олишга;
Нарсанинг рангини бир меъёрда аста секин очлаштириб ёки тўқлаштириб бориш орқали тасвирлаш малакаларини ривожлантариш.
Машғулотларни жихозлаш. Турли хил мева ва сабзавотларнинг муляжлари, қуш ва ҳайвонларнинг тулумлари, фаол ўқувчиларнинг методик кетма –кетликда тасвирланган кўргазмали қуролларда намуналар.
Машғулот мазмуни. Нарсанинг ўзига қараб расмини чизишга ўргатиш машғулотларнинг асосидир. Ўқувчиларда турли буюмларни қоғоз юзасида композицион жиҳатдан тўғри жойлаштиришга ўргатиш, нарсанинг шакли, нисбати, фазовий ҳолати, ранги ва тусини ўзаро таққослаш ва солиштириш орқали тўғри кўришга ва тасвирлай олишга ўргатиш муҳимдир. Нарсанинг ўзига қараб расмини чизишда, уни ҳар томонлама ўрганишдан бошлаш керак. Бунда даставвал, буюм тузилишидаги энг ҳарактерли бўлаклари -унинг ранги , ҳолати, ёритилиши, ҳажми аниқланади, буюмни турли нуқталаридан кузатиш ўша буюм тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилшга катта ёрдам беради. Буюм ҳар томонлама текширилиб кўрилганидан сўнг ўқувчи аниқ жой топиб ўтиради ва унинг расимига чизишга киришади. Турмушда турли –туман буюмлар мавжуд бўлиб, биз уларни ҳажмли ва ясси деб икки туркумга бўламиз. Ясси нарсаларги: дафтар, китоб, папка, барг кабилар киради. Ҳажмли буюмларга эса: шар, челак, пиёла, чойнак, қути, уй юошқалар киради.
Тўгарак рахбари мавзуни оғзаки тушунтириб бериш, ўқувчилар билан амалий машғулотни ўтади. Ўқитувчи турли ҳил мева ва сабзавотларнинг, қуш ва ҳайвонларнинг туҳумлари, методик ва кетма-кетликда тасвирланган кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланиши зарур. Тасвирланадиган мева ёки сабзавот ўқитувчи томонидан таҳлил этилади. Яъни умумшакли, ҳажми, ранги, туси,ёруғ соялари, тушувчи ва шахсий соялари ҳақида болаларга батафсил тушунтирилади. Шундан сўнг рахбар аввал қаламда, сўнг эса сув бўёқда Амалий кўрсатиб беради.
Машғулот жараёнида ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг вазифасини кузатиб, керакли маслаҳатлар бериб туриши керак. Болалар натурани /қўйилма/ қаламни тўғри чизиб бўлгач, рангли бўёқларда бир меъёрда бўяшга ўтадилар. Ўқувчиларнинг вазифани тўғри бажаришлари ўқитувчидан зўр махорат, катта тажриба ва сабр-қаноатни талаб этади. Машғулот сўнгида раҳбар намунали ва бўш бажарилган ишларни тўгарак аъзолари билан биргаликда таҳлил этиши яхши самара беради.
Уйга вазифа. Мева сабзавотлар (олма, анор, нок, қовун ва памидор , қовун бақлажон ва бошқаларнинг) расмини чизиш.

Download 56.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling