Қуйида тўгарак машғулотлари учун айрим ишланмалар берилади
ЎЗБЕК ХАЛҚ ЭРТАКЛАРИ, КУЗАТИЛГАН ВОҚЕА ВА ТАСАВВУРЛАР АСОСИДА ТАСВИРЛАР ИШЛАШ
Download 56.59 Kb.
|
ЎЗБЕК ХАЛҚ ЭРТАКЛАРИ, КУЗАТИЛГАН ВОҚЕА ВА ТАСАВВУРЛАР АСОСИДА ТАСВИРЛАР ИШЛАШ
Машғулотларнинг мақсади. Мавзу асосида расм чизиш орқали болаларнинг билим ва малакаларини ўстириш. Уларнинг тасаввурларини ва кўриб эслаб қолиш қобилиятларини ривожлантириш. Кузатилган воқеа ва тасаввурлар асосида расм ишлаш (сувбўёқ, гуащ). Мазмун танлашга ўргатиш. Мавзу асосида расм чизишнинг мазмунига теварак-атрофни акс эттириш ва адабий асарларга тасвирлар ишлаш киради. Бу каби машғулотлар ўқувчиларни ғоявий жиҳатдан тарбиялайди, ижодий фаолиятларни ўстиради, композиция соҳасида элэментар кўникмалар ҳосил қилади. Машғулотларни жиҳозлаш. Таниқли мусаввирларнинг ҳамда аълочи ўқувчиларнинг мавзу асосида тасвирлаган ижодий ишларидан намуналар. Ўқувчиларга оид адабий аса рва эртак китоблари, рангли слайдлар. Машғулотларнинг мазмуни. Мавзу асосида расм чизиш ўқувчиларнинг ҳотирасига, кузатувчанлигига асосланади, ҳамда уларнинг нарсани ўзига қараб тасвирлашда олган билимларини мустаҳкамлайди. Мвзу асосида расм ишлаш (композиция тузиш) ўқувчиларнинг қизиқарли машғулотларидан биридир. Ўқучиларга бериладиган мавзулар аниқ бўлиши, уларни фаолликка ундаши учун ўқитувчи барча имкониятларни яратиши лозим. Бунинг учун ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини фаоллаштиришда ўқитувчининг жонли нутқи, турли кўргазмали қуроллардан ва техника воситаларидан унумли фойдаланиши, табиатга экскурсия ташкил этиши ҳамда улар билан алоҳида ишлаши мақсадга мувофиқдир. Тасвирланиши лозим бўлган нарсалар, воқеа ва ҳодисаларни ўқувчилар қанчалик яхши билса, уни шунчалик ҳаққоний чиза оладилар. Танланадиган мавзу сода ва ҳаётий бўлмоғи лозим. Масалан, “Мактаб ҳовлиси”, “Ҳосил йиғим-терими” каби мавзуларга расм чизиш мумкин. Танланган мавзуни атрофлича ўрганмоқ учун қуйидагиларга эътибор берилиши лозим: а) мавзу мазмунини чуқур англаш; б) борлиқни, табиатни кузатиш, чуқур идрок этиш; в) хомаки расмлар чиза билиш г) расм чизишда уфқ чизиғи ва перспектива ҳамда тасвирлашнинг бошқа қонун-қоидаларига риоя қилиш. Ўқувчилар ўзбек халқ эртаклари, адабий асарлар ва ҳикоялар мазмунига боғлаб ҳам бир қанча композициялар ишлашлари мумкин. Бу каби машғулотлар ўқувчиларни ғоявий жиҳатдан тарбиялайди, ижодий фаолликка ундайди. Уйга вазифалар. Танланадиган мавзу сода ва ҳаётий бўлмоғи лозим: “Куз”, “Ҳосил йиғим-терими” каби мавзуларга тасвирлар ишлаш (сувбўёқ, гуашь, пастел). Ўзбек халқ эртакларидан “Олмос ботир”, “Аждар қуш”, “Бахт дарахти”кабиларга тасвирлар ишлаш (сувбўёқ, гуашь). Download 56.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling