Қуйида тўгарак машғулотлари учун айрим ишланмалар берилади


Ўрта Осиё мўжаз санъати. Камолиддин Беҳзод ижоди


Download 56.59 Kb.
bet4/9
Sana03.02.2023
Hajmi56.59 Kb.
#1151365
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Ўрта Осиё мўжаз санъати. Камолиддин Беҳзод ижоди
“Минитюра” сўзи XIX аср бошларигача йўқ эди. Бу сўз китобга чизилган мўжаз суратларга айтилади. Тасвирий санаът диний ва дунёвий китобларга чизиладиган мўжаз суратлар, сарой ва қаср деворларидаги расмлар ҳайкалтарошликнинг баъзи турлари, амалий санъат асарлари тарзида катта тараққиёт йўлларини босиб ўтди. Тасвирий санъат ижодкорлари ўша жамият илғор табақалари билан яқин бўлганлиги бўнга замин яратади.
Мусаввирлар жониворлар, ер, тоғ ва чаманзорларни тасвирлашда турли ранг- баранг бўёқлардан фойдаланишган. У баъзан тўқ қизил рангни ишлатадилар, баъзан тошларни маржоний рангга бўяб, уларни гул ва лолага ўхшатадилар. Бу рангнинг ҳаммаси муттаносиб, бир- бирининг ёнида уйғун мувозанатли ва жим –жимадор тарзда ифода этилади.
Тарихнафислар далолатига кўра, китоб тузиш ва миниатюра санъати маркази Самарқад ҳисобланган. Афросиёбда топилган қадимий тасвирий санъат обидалари бунга гувоҳ. Тасвирий санъат ибтидосини шеърият тараққиёти, зарнигорлик /зар билан нақш ишлаш/, нақш турлари, китоб тузиш билан боғлиқ меҳнат иҳтисослигини такомиллашуви жараёни билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганишимиз керак.
Наққошлик, тазҳиб /зар билан ҳал бериш/ дастлаб диний китобларни тузишда қўлланар эди. Гул бута ва жониворлар тасвири исломда катта эътиборда эди. Дастлаб рамзий ёзув ва нақшлари ихтиро этилди. XII асрга келиб чиққан куфий ёзувни Куфа шахрида Али ибн Абу Толиб кашф этгани ҳикоя қиладилар. Қуръон нусҳалари дастлаб шу ёзувда кўчирилган.
Камолиддин Беҳзод ижоди
Темурийлар даври тасвирий санъатнинг Шоҳрухмирзодан кейинги тарақиёти Камолиддин Беҳзод ижоди Билан биғлиқ. Санъатшуностлар мазкур даврни шархлаганда “Беҳзод ва унинг мактаби” деган иборани ишлатадилар. У ҳеч такрорланмайдиган нафис ва мазмунан бой, ажойиб тасвир намуналарини яратиб, ўз номини абадийлаштирди.
Беҳзод 1455 йили Ҳиротда ҳунарманд косиб оилада дунёга келди. Наққошли ва мусаввирликка бўлган қизиқиши унда эрта уйғонди. Султон Ҳусайн Мирзо китобҳхонасининг раиси Мавлоно Мирак наққош ёш Беҳзодни шогирдликка олади, унга устоз бўлади.
Беҳзод Мавлоно Мирак, Алишер Навоий марифатпарварлар даврасида тарбияланиб, тезда мохир санъаткор ва мусаввир сифатида танилди. У ўз давригача бўлган тасвирий санъат соҳасида эришилган ютуқларни мукаммал эгаллади ва мусаввирликда юксак инсон фикрлар ва бошқа илғор ғоялар билан суғорилган ҳаётий тасвирлар билан тезда шухрати орта борди.
Беҳзод қўли билан тасвир этилган қўлёзмалалар бизнинг замонамизгача етиб келган. Унинг машҳур асарлари Америка, Европа ва Осиё мамлакатларининг музейларида сақланади.
Лондон /1478/ ва Қоҳирадаги Миср миллий кутубҳоналаридаги /1488/ сақланган Шайх Саъдийнинг “Бўстон” асарига, Низомий Ганжавийнинг “Ҳамса”сига, Шарофиддин Али Яздининг “Зафарнома”сига чизилган суратлар, ҳамда кўплаб нодир тасвирлар шарқнинг машҳур мусаввири Камолиддин Бегзоднинг мўйқаламига мансубдир.
НАРСАНИ ЎЗИГА ҚАРАБ РАСМИНИ ЧИЗИШ.
ТАСВИРЛАШ АСОСЛАРИ. ГЕОМЕТРИК ШАККЛАРНИ ТАСВИРЛАШ
Куб расмини чизиш.
Машғулотнинг мақсади. Ўқувчиларга куб расмини чизишда композиция асослари, чизиқли конструктив қуриш, перспектив қисқариш, ёруғ соя, шахсий соя, ярим соя ва бошқалар ҳақида тушунча бериш. Ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларни ўстириш.
Машғулотларни жихозланиши. Уфқ чизиғидан пастда, кул ранг фонида жойлаштирилган ва сунъий ёритилган куб шакли. Геометриш шакллар ва уларнинг босқичма – босқич намунавий тасвирлари. Кубнинг симнинг ясалган синчли намунаси.
Шар расмини чизиш.
Ўқувчиларни шар ва шарсимон буюмларни тасвирлаш маҳоратини ўстириш. Нарсаларнинг ёрағ ва сонлари,ярим соя /рефлекс/ ҳамда улар тасвирини тўғри ишлашга ўргатиш.
Машғулотларни жиҳозлаш. Уфқ чизиғидан пастда, кул арнг мато фонида ёритилган ва сунъий ёритилган шар.
Шарнинг босқичма – босқич усулда бажарилган намунавий тасвири. Етакчи ўқувчиларнинг ишларидан намуналар.
Цилиндр расмини чизиш.
Машғулот мақсади. Цилиндр ва цилиндр шаклидаги нарсаларни расмини чизишда айланалар /цилиндр асослари/ ва уларнинг перспектив қисқариши /ўқувчи синф доскасида айлананинг перспектив қисқариш қонунларини намунавий чизиб кўрсатиш/.
Цилиндр сиртининг соя ва ёруғларини тўғри ишлаш, Соя, ёруғ, ярим соя, акс ёруғлик, тушувчи соялар, шахсий соялар тўғрисидаги тушунчаларни мустаҳкамлаш.
Машғулот жихозлаш. Уфқ чизиғидан паст ҳолатда, кул ранг мато фонида қўйилган ва сунъий ёритилган цилиндр шакли. Айлана ва унинг перспектив қисқриши кўрсатилган намуналар. Цилиндрнинг босқичма – босқич усулидан ишланган расмлар.
Икки ва ундан ортиқ буюмлардан ташкил топган натюрморни чизиш. /куб, шар, цилиндр/.
Машғулотнинг мақсади. Композиция асослари, буюмлараро боғланиш, нисбатан, фазовий тасаввурлар. Турли ҳажмга эга бўлган буюмлар ва уларни тасвирлаш.
Машғулотларнинг жихозлаш. Уфқ чизиғидан пастда жойлашган куб, шар, цилиндрдан ташкил топган натюрморт. Фаол ўқувчилар ишлаган расмлардан намуналар.
5- вазифа. Миллий нақш розеткасини расмини чизиш, /юлдузча гул/.
Машғулотнинг мақсади. Ўқувчиларга ҳалқ амалий санъати намуналари асосида тузилган миллий нақш розеткасини чизиш орқали симметрия вонунларини, ҳажмлар устида ишлаш, перспектив қисқариш қонунларини ва турли ҳажмга эга бўлган буюмларни тасвирлаш маҳоратларини ўстириш.
Ушбу розеткаларини тасвирлаш орқали уларни ҳалқ амалий саати турларидан ҳамда миллий санъат намуналарини севишга ва ардоқлашга ўргатиш.
Машғулотларни жиҳозлаш. Миллий нақш розеткаси.
Ушбу нақш розеткасининг босқичма- босқич усулида бажарилган тасвири ҳалқ амалий санъатига оид фотосуратлар, слайдлар ва диафилмлар.ўқувчиларнинг ганч ўймакорлиги, наққошлик санъати ва ёғоч ўймакорлиги бўйича ишларидан намуналар.
Машғулотларнинг мазмуни. Дастлабки машғулотларда ўқувчилар тасвирий санъатнинг асосларидан бири бўлган нарсани ўзига қараб тасвирлашнинг назарий асослари Билан танишадилар. Бунда улар композиция асослари, чизиқли конструктив қуриш, буюмларнинг ҳажми ва уларни тасвирлашда Амалий ўрганадилар. Буюмларда ёруғ сояларни белгилаб қаламда тўғри туслашни машқ қиладилар.
Тўгарак раҳбари ўқувчиларга Ушбу тасвирлаш қонунини тушунтирганда синф тахтасида намунавий кўрсатмалар бериши лозим. У ҳар қандай ўқув машқлари ёки йиришсанъат асари бўлишидан қатий назар аввало композицион жойлаштиришдан бошланиши ҳақида кўрсатмалар бериши керак. Аввло енгил чизиқлар билан тасвирланаётган чизиқни чекка томонлари орқали қоғоз сиртида жойлаштирилади. Бунда қуйилма энининг баландлиги нисбатан аниқланади ва қоғозни тик ёки ётиқ ҳолатда қўйилади.
Уфқ чизиғи. Ўқувчилар кўпинча расм чизаётганларида уфқ чизиғини белгилаб олишда қиналадилар. Уфқ чизиғи ҳамма вақт ҳам бир ҳил баландликда бўлавермайди. Ўқувчинингўтириб ёки тик расм чизишига қараб уфқ чизиғи ҳам ўзгаради.
Чизиқли – конструктив қуриш. Буюларни тексликда чизиқли конструктив тасвирлашда қуйидагилар назарда тутилади. Расм чизувчи, тасвирланаётган нарсанинг кўринар ва кўринмас томонларини ҳам тасаввур ва ҳис қилиш керак. Масалан: куб томонларининг нисбатлари баландлиги ва энини белгилаб олиниб, унинг ҳамма кўринадиган ҳамда кўринмайдиган томонларини синч усулда тасвирлаш керак.
Перспектива қонуни ҳар бир буюм ўзининг маълум ўлчамларига эга (гугрт ёки торт қутиси, стол, стул шкаф ва хоказо). Нарса ва буюмлар чизувчидан узоқлашган сари кўзга кичикроқ бўлиб кўринади. Масалан: синф ҳонасига назар ташласак, парта ёки столлар биздан узоқлашган сари перспектив қонунга асосан қонунга асосан қисқариб боради. Биринчи қатордаги стол билан оҳирги қатордаги столни бир бирига таққосласа биринчиси оҳиргисидан анча катта кўринади, шу тарзда ҳар бир стол перспектив қонунга асосан қисқариб кўринишини кўрамиз. Бу ҳолатни табиат қўйнида учратиш мумкин. Масалан: йўл четига экилган терак ёки бошқа ҳил дарахтлар биздан узоқлашгани сари кичикроқ бўлиб кўринади. Йўлнинг оҳири эса, уфқ чизиғи билан бирлашган жойи нуқта бўлиб кўринади ана шу ҳолатни перспектив қисқариш дейилади.
Нарсаларнинг расмини чизишдан олдин ишнинг геометрик жисмларнинг расмини чизишдан бошлайми. Чунки атрофимиздаги нарсалар геометрик жисмларга ёки уларнинг бирикмаларига ўхшайди. Масалан: копток, олма, тарвуз, глобус- шарсимон насалар; дарахт танаси сим, ёғоч, косерва, банкаси, стакан, лейка- цилиндрсимон нарсалар; гул тувак, челак-конусимон нарсалар; яшик, китоб, ғишт, гугурт қутичаси – призмасимон нарсалар; уй, тўртбурчакли қоғоз қутичалар – кубсимон нарсалар ва х.к. сопол кўзача ва қумғон эса шакл жиҳатидан конус билан цилиндр бирикмасидан ибарат. Ўқитувчининг жонли нутқидан сўнг амалий машғулотга ўтилади. Машғулот раҳбари тўгарк аъзолари билан геометрик ҳажмга эга бўлган буюмларни тасвирлашга ўтадилар. Ҳар бир расм чизишга қизиққан ўқувчи тасвирлаш асослари ҳисобланган, геометрик ҳажмга эга бўлган куб, шар, цилиндр, конус кабилардан бошлаши муҳим аҳамиятга эга.
Расм чизиш жараёни қуйидаги босқичларга бўлинади:
1. Нарса ва унинг қисмларининг геометрик шакли ҳамда амалда қандай мақсадларда ишлатилиши таҳлил этилади. Нарсанинг бўйи энига нисбатан аниқланади.
2. Қўйилманинг тузилишига қараб, қоғоз варағини тик ёки ётиқ қўйишда аниқлаб олинади.
3. Нарсанинг асосий нисбатини ва тасвирнинг ўлчамини ҳисобга олиб,қоғоздаги унинг жойлашиши (композицияси) аниқланади.
4. Нарсанинг асосий қисмлари, бўлаклари ва уларнингўзаро жойлашуви нисбатлари аниқлаб олинади.
5. Бу босқичда асосий эътибор буюмларнинг конструктив қурилишига ва перспектив қисқаришига қаратилади.
6. Қуйилмадаги (постановка) барча буюмларни тус жихатдан аниқланади, шаклларнинг характери анақланади ва соя, ярим соя, ёруғ, рефлексларини белгинади. Буюмларни бутун бир яхлитликка ва вазифага якун ясалади.
Уйга вазифалар. Куб шаклига яқин бўлган жихозлар расмини тасвирлаш: яшик, гугурт қутиси, курси.
Сферик буюмлар расмини чизиш: футбол тўпи, ҳаво шари ва х.к.
Цилиндрсимон буюмлар расмини ишлаш: кострюл, челак, бидон, стакан ва х.к.
Ўқувчиларни Ўзбекистондаги тарихий ва маданий обидаларда яратилга миллий нақш композициялари билан таништириш – экскурсия, меъморчиликда яратилган турли хил турлихил санъат безакларидан хомаки расмлар бажариш (сувбўёқ ва қаламда).

РАНГШУНОСЛИК АСОСЛАРИ


Рангларнинг инсон физиологик, психологик, эстетик таъсири. Ахроматик (рангсиз) ва хроматик (рангли) ранглар. Илиқ ва совуқ ранглар. Бўйёқлар ва уларнинг таркиблари. Рангларни аралаштириш ранг тозалиги, ранг туси каби тушунчалар.

  1. вазифа. Гипсли геометрик шаллардар ташкил топган натюрмортни битта бўёқда (гизайль) ишлаш.

Машғулотларнинг мақсади. Ўқувчилар куб, шар, цилиндрдан ташкил топган натюрмортни гизайль усули тасвирлаш орқали учала – бири иккинчисидан кескин фарқ қилувчи шаклларни фақат бита бўёқда ҳажм ва тусларни тўғри бажаришни ўрганадилар.
Машғулотларни жихозланиши. Кул ранг мато фонида куб, шар ва цилиндрдан шаклидан ташкил топган натюрморт. Ушбу натюрмортни босқичма – босқич бажарилган намунавий таъсири, слайдлар.
2-вазифа. Уй рўзғор буюмларидан тузилган натюрморт расмини ишлаш (сопол кўза, чини буюм ва олма).
Машғулотларнинг мақсади. Ўқувчиларда сувбўёқ ҳамда гуашда ишлаш кўникма малакаларни ўстириш.
Ранги, ҳажми ва шакли жиҳатданд ҳар –ҳил бўлган буюмларни тасвирлаш маҳоратини ривожлантириш. Композиция асослари, 1 – 2 ҳамда 3 планда жойлашган буюмларни тасвирлаш, перспектива қонуниятлари ва рангларининг бир –бирига тасири тўғрисида чуқур маълумотлар бериш.
Машғулотларни жихозлаш рангли мато фонида сопол кўза, рангли буюм ва олмалардан ташкил топган натюрморт. Натюрмотларнинг методик босқичларидан бажарилган намунаси. Ўзбек ва чет – эл мусаввирларининг натюрморт асарларини акс эттирувчи фотосуратлар диафилмлар, алъбом ва адабиётлар.
3-вазифа. Паранда ва ҳайвондларнинг ҳомаки расмларини ишлаш.
Машғулотларнинг мақсади. Ўқувчиларда ҳайвонлар ва уларнинг физиологик тузилишлари билан тарништириш, ҳаракатдаги қуш ва ҳайвонларни тасвирлаш, эслаб қолиш, тасвирни тез бажаришга ўргатиш.
Турли ҳил юмшшоқ қламларда: пастель, писта кўмир, сангина тасвирлаш маҳоратларини ошириш, сув юўёқда тез ишлашни ўргатиш.
Машғулотларни жихозлаш. Турли парранда ҳайвонларнинг қотирилган тулумлари. (лайлак каптар ўрдак олмаҳон жайрон ва х.к.).
Машғулотлар ҳайвонот боғида олиб борилса янада қизикирли ва самарали бўлиши мумкин.
Машғулотларнинг мазмуни. Машғулот раҳбари ўқувчиларга рангшуностлик асослари ҳақида тўла маълумот беради. Қалам билан расм чизишни билган ҳар бир ўқувчи ранглар билан тасвирлашни ҳам мукаммал билиши керак.
Кундузги қуёш нури оқ нур оқ ёруғлик ҳисобланади. Лекин бу нур жуда мураккаб бўлиб, уни тиниқ шиша призмадан ўтказилса, экранда бир қанча тусли рангларга бўлинади. Ҳосил бўлган бу ранглар – қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, зангори, ҳаво ранг, бинафша ранглар тартибида жойлашади. Бу ранглар бир-бирига аста-секин ўтиб, бир ранг билан иккинчи ранг орасида шу икки рангга яқин бўлган бир қанча рангларни ҳосил қилади.
Шиша призмадпн ўтиб экранда ҳосил бўлган ранглар спектр ранглар дейилади. Агар спектр ранглари махсус асбоблар ёрдамида бир жойда йиғилса Яна оқ нур ҳосил бўлади. Спектр рангларини ёмғир ёғиб ўтгандан кейин осмонда пайдо бўладиган камалакда, фавворалардан отилаётган сув томчиларидан кузатиш мумкин.
Кўзимиз кўра оладиган ҳамма рангларни шартли равишда иккига: ахроматик ва хроматик рангларга бўлиш мумкин. Оқдан тўқ қорагача бўлган ранглар ахроматик рангларга (оқ ранг, кул ранг, қорамтир, қора, тўқ қора) қолганлари эса хроматик (қизил сариқ, кўк ва х.к.) рангларга киради.
Хроматик ранглар ўз навбатида шартли равишда иккига илиқ ва совуқ рангларга бўлинади. Илиқ рангларга олов, қуёш қизиган нарсаларнинг рангини эслатувчи қизил, сариқ зарғалдоқ ранглар киради. Муз ҳаво, сувларнинг рангини эслатувчи кўк, мовий бинафша ранглар совуқ рангларга киради.яшил ва бинафша ранглар гох илиқ гох совуқ рангларга киради.
Чунки яшил ранг, сариқ ва кўк рангнинг аралашмасидир. Кўриниб турибдики бу ранглар илиқ ва совуқ рангларнинг аралашмасидан ҳосил бўлган. Аралаштиришда илиқ ранг миқдори совуқ ранг миқдорига кўпроқ бўлса, ҳосил бўлган ранг илиқ ранг қаторига, совуқ ранг кўпроқ бўлса, совуқ ранглар қаторига ўтиши мумкин. Худи шу рангда бинафша ранг кўпроқ бўлса илиқ, кўк ранг кўп бўлса совуқ ранглар қаторига ўтади.
Қизил, сариқ ва ҳаворанглар рассомчиликда асосий ранг ҳисобланади. Шу уч ранг асосида қолган рангларнинг ҳаммаси ҳосил қилинади.
Ўқувчилар сувбўёқдаги ҳар бир рангни қоғоз юзасида бир текисда бўяшни астойидил машқ қилишлари, ҳамда рангларнинг бир – бирига аралаштириб турли турли ранглар ҳосил қилишини ўрганишлари мумкиндир. Шундан сўнг ўқувчилар билан кейинги машғулотларда гизайль (бита рангда) усулида натюрморт ишлаш мақсадга мувофиқдир.
Натюрмортдаги нарсаларнинг оч – тўқлик даражаларини фарқлашга ундаги тус (тон) биргина тушунишда ўрганишда, натюрмортни битта рангда бажариш фойдали. Бу усулда расм солиш кейинчалик натюрмортларнинг рангли тасвирини ишлашни анча осонлаштиради. Битта бўёқда ёзиш усули гизайь деб аталади. Гизайль усулида расм ишлашни ўргани учун оч тўқлиги ва шакли бир – биридан фарқ қиладига гипс куб васопол кўзачани оқ сурип мато фонида қилиб қўйиш мумкин.
Натюрмортга нисбатан қулай қараш нуқтасини танлаб, чизиқли конструктив расм солишга киришамиз. Натюрмортни қоғозда жойлаштиришни белгилаб олгандан сўнг, ёрдамчи ва асосий чизиқларни қаламни ботирмасдан чизишга ҳаракат қиламиз. Кубнинг кўринмай турган қисмини ҳам, кўзачанинг тубидаги авални ҳам билинар билинмас қилиб чизилади. Қаламтасвирни аниқ ишланиб бўлгач, битта рангда қора ёки жигарранг буюмларнинг оч тўқлик даражасининг топишга ўтамиз. Сув бўёқ билан ишлашда аввал, қоғоз мўйқалам билан намлаб чиқилади. Кейин тасвирнинг оппоқ еридан бошқа ҳаммаси суюқ бўёқ эритмаси Билан ёпилади. Сояларни бирданига қорайтириб юбормасдан, аста- секин бир қатлам қуригач, иккинчисини қўйиш йўли Билан тўқлаштириб борилади. Оппоқ гипсни сопол кўзачадан ва юмшоқ матодан фарқланишини ифодалашга ҳаракат қиламиз.
Гризайл усулида расм ишлаш кўп рангли иш усулига ўтиш учун тайёргарлик босқичи бўлиб, сувбўёқ ҳусусиятларини пухта ўрганиш учун замин яратади. Машғулотлар жараёнида раҳбарнинг оғзаки тушунтириши ҳамда Амалий тарзда кўрсатиб бериш муҳимдир. Уйда ўқувчилар ранги ва шакли бир-биридан фарқ қиладиган натюрморт тузиб бита рангда амалий бажаришлари ўтилган машғулотларни мустаҳкамлайди.
Гризайль усули билан бир нечта натюрморт тасвирлаб ўргангандан сўнг , турили ранглар билан натюрмортни рангтасвирни ишлашига ўтиш мумкин.
Бўёқлар билан тасвирлашга ўтишдан аввал вазифини ҳар томонлама ўйлаб чиқиш ва мақсадни аниқ белгилаб олиш талаб этилади.
Ўқув натюрмортларини бўёқлар билан тасвирлашда буюларнинг фазовий ҳолатини, хажмлар шаклини ва улардаги нозик ранг гўзаллигини ҳамда қандай материаллар ишланганлигини кўрсата олиш муҳимдир. Унга эришиш учун тасвир билан натура ўртасидаги ранг ва тус нисбатларини мутаносиблигини тўғри кўрсата олишлари зарур.
Сувбўёқ ва гуашлар билан паранда ва ҳайвонларнинг ҳомаки рангли чизиқларини тасвирлаш ўқувчилар учун жуда мароқлидир. Бу машғулотларда ўқувчилар қуш ва ҳайвонларнинг физиологик тузулишлари билан танишадилар, харакатдаги обектларни тасвирлаш, эслаб қолиш, ҳамжда тасвирни тез бажаришни ўрганадилар.
Раҳбар машғулот жараёнида турли парранда ва ҳайвонларнинг тулумлари (лайлак, каптар, олмахон, товуқ, хўроз ва х.к.) дан фойдаланиш мумкин. Машғулот ҳайвонот боғида олиб борилса ўқувчилар учун янада самарали ва қизиқарли бўлиши мумкин. Ҳар бир машғулотга ўқитувчининг пухта таёргарлик кўриши, мавзуни жонли баён этиши, ҳамда Амалий тарзда ўқувчиларга кўрсатиб бериши зарур.
Ўқувчилар турли ҳил юмшоқ қаламларда, пастель, писта кўмир, сагиналарда тасвирлаш махоратини оширадилар, сувбўёқда ишлашни тез ўрганадилар.
Уйга вазифалар. Куб, шар, цилиндр шаклларига яқин бўлган буюмлардан: торт қутиси, футбол тўпи, чойнак, бидон ва х.к. натюрморт тузи шва тасвирлаш (сувбўёқда).
Ёз неъматлари, уй рўзғор буюмларидан ташкил топган натюрмортларни ишлаш (сувбўёқда).
Парранда ва ҳайвинларнинг ҳомаки чизгиларини тез бажариш (қалам, сувбўёқ).

Download 56.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling