Қуйида тўгарак машғулотлари учун айрим ишланмалар берилади
Download 56.59 Kb.
|
ҲАЙКАЛТАРОШЛИК
1-вазифа. Куб, шар ва призманинг шаклини ясаш (пластилин ёки лойдан) Машғулотларнинг мақсади. Ўқувчиларга турли ҳажмга эга бўлган геометрик шакллар гуруҳини пластилинда ишлашда, композиция, нисбат, ҳажм каби қонуниятларни ўргатиш. Машғулотларни жиҳозлаш. Куб, шар ва призмалардан ташкил топган натюрморт. Пластилин, лой, турли стеклар, юмшоқ симлар, қуйилмани ишлаш учун тахтача ёки фанер таглик, ҳайкалтарошлик учун махсус ўлчаш циркули, фаол ўқувчиларнинг Сара ижодий ишларидан ижодий намуналар, ҳайкалтарошликка оид адабиётлар, фотосуратлар. 2- вазифа. Оддий миллий нақш розеткасининг ҳажмли шаклини ишлаш. (пластилин). Машғулотлар мақсади. Бу дарсда ўқувчилар нарсани ўзига қараб расмини чизиш, композиция асослари, симметрия каби билим ва малакаларини ҳажмида, пластилин билан ишлаш орқали ривожлантирадилар. Нақш баландлигини қалинликлари, чуқурликларини қўл билан ҳис қиладилар. Ўқувчиларда миллий санъатга бўлган муҳаббатни уйғотиш. Машғулотларни жиҳозлаш. Симметрик миллий нақш розеткаси, пластилин, тахта ёки фонер бўлаги, турли хил сеткалар, ўлчаш циркули. Симметрия қонун ва қоидаларни акс эттирувчи плкатлар, альбомлар, ҳайкалтарошликка оид методик қўлланмалар. Машғулотларнинг мазмуни. Ўқувчиларга пластилинда энг содда геометрик шаклларни, ҳамда оддий миллий нақш розеткасини ҳажмли шаклини ишлаш жуда қизиқарлидир. Бундай машғулотларнинг ўқувчиларга турли ҳажмга эга бўлган геометрик шакллар гурухини, ҳамда оддий миллий нақш розеткасини ҳажмли шаклини пластилин билан ишлашда композиция асослари, нисбат симметрия, ҳажм каби қонуниятларни ўргатади. Машғулотни жихозлашда раҳбарнинг куб, шар ва призмалардан намуналар, пластилин, турли сеткалар, юмшоқ симлар, қўйилмани ишлаш учун тахтача ёки фанер таглик, ўлчаш циркули, ўқувчиларнинг бажарган ижодий сара ишларидан намуналар, хайкалтарошликка оид адабиётлардан унумли фойдаланиши зарур. Ўқитувчининг машғулот жараёнида ўқувчиларга бевосита аниқ тушинтира билиши, амалий тарзда кўрсатиб бериши, ҳамда машғулот сўнгида намунали ва бўш ижодий ишларни тўгарак аъзолари Билан таҳлил этиши муҳимдир. Олинган билим ва малакаларни мустаҳкамлаш учун ўқувчиларга уйда бажаришлари учун аниқ топшириклар берилади. Уйга вазифалар. Ўқувчилар уйда турли шакл ва ҳажмга эга бўлган буюларнинг шаклини пластилиндан ясайдилар. Меъморчиликда қўлланилган ганч ўймакорлиги намуналарини пластилиндан ишлайдилар. ТАБИАТ ҚЎЙНИДА РАСМ ИШЛАШ Машғулотнинг мақсади:ўқувчиларни она табиат ҳамда кишиларнинг меҳнатва турмуш фаолиятлари билан яқиндан танишиш. Улада табиат ҳодисаларини кузата билиш кўникмаларини ривожлантириш ва шу асосда тез расм ишлаш малакаларини ишлаш малакасини ўстриш. Перспектива асослари (фазовий ва чизиқли перспективалар) ҳамда уфқ чизиғи тўғрисида тўлиқ маълумот бериш. Машғулотларни жихозлаш. Таниқли мусаввирларнинг табиат, меҳнат ва турмуш ҳақида яратган асарларидан, ҳамда аълочи ўқувчиларнинг ишларидан намуналар. Машғулотларнинг мазмуни. Она табиат қўйнида ҳамда, кишиларнинг кундалик меҳнат фаолиятини акс эттирувчи тасвирлар ишлаш орқали ўқувчиларда теварак атрофдаги нарса ва ҳодисаларга эстетик муносабатда бўлиш. Уларда меҳнатга бўлган муносабатни таркиб топтириш, гўзалликни ҳис қила билишга ва тушунишга ўргатиш. Табиат гўзалликларини ҳамда кишиларнинг меҳнат фаолиятларини ишонарли тасвирлаш учун ўқувчилар билан турли экскурсиялар ташкил этиш мумкин. Экскурсия даврида ўқувчилар она табиатнинг баҳор фаслида нақадар чиройли бўлишини, дарахтлариннг гуллаши, ҳар – ҳил қушлар сайраши, лолаларнинг қизил гиламдек тўшалиши, узоқ – узоқлардан кўринаётган тоғлор, қирлар ва ариқ ва сойларнинг ҳайқириб оқишини бевосита кузатадилар, завқланадилар, кишиларнинг меҳнати билан яқиндан танишадилар ва шулар асосида рангламалар ишлайдилар ишлайдилар. Ўқувчиларнинг табиат гўзаллигини хис этиши, олган таассуротларини тасвирлай олиши, ҳамда кўрган билганлари ҳақида фикр юритишга ўқитувчидан жуда катта маҳорат меҳнат ва изчил изланишниталаб этади. Машғулот сўнгида намунали ва бўш ижодий ишларни ўқувчилар Билан муҳокама этиш муҳимдир. Уйга вазифа. Табиат кўринишларини тасвирлаш. (сувбўёқ, гуаш, пастел ). КАТТА ГУРУХ САНЪАТ ҲАҚИДА СУХБАТ Қадимги греция, Италия санъати. Машғулот мақсади. Ўқувчиларга қадимги Греция, Италия санъат тарихи тўғрисида етарли маълумот бериш. Уларнинг бадиий билим доирасини янада кенгайтириш, бадиий динини ўстириш. Машғулотни жиҳозланиши. Ушбу мавзуга оид санъат намуналари ёритилган плакатва суратлар, слайдлар, кино ва диафилмлар, альбомлар, саньат тарихига оид адабиётлар. Машғулот мазмуни. Дастлаб ўқувчиларга Грек классикасининг гуллаган даври санъати тўғрисида маълумот берилади. У э.а. У асрнинг учинчи чорагига тўғри келиб, бу давр маданияти ҳайкалтарош Миорн ижоди ва унинг ўзига ҳос машҳур асарлари “Диск отувчи, Масрий ва Афина” кабилар билан боғлиқдир. Бу давр ҳайкалтарошларидан Поликлетнинг ҳам ижоди сермаҳсул бўлиб, у “Ярадор бўлган Амазонка”, “Дорифор”, “Даодумен” каби машҳур ҳайкалларнинг муаллифидир. Қадимги Греция меъморлик санъатининг ривожланиши Билан бевосита боғлиқдир. Бу даврга келиб бинолар асосан тепаликка қурилган бўлиб, унда эллада усталари бино устун ва тўсинлари оралиғини декоратив безаклар билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилганлар. Бу бутун бадиий тизим ордер номини олган номини олди (лотинча “ордо”тузилиш маъносида). Булар Ион ва Дорика ордерларидир. Қадимги Греция рангтасвир санъати намуналари асосан бизгача Амалий – декоратив манъат намуналари билан уйғунлашган ҳолда етиб келган. Айниқса, ҳунармандчилик кулолчилик соҳасида кўза ва бошқа буюмларга сурат ишлаш санъати бўйича рассомлар кўплаб ижод қилганлар. Бу давр кулолчилик буюмлари ҳажми ва шакли жиҳатидан турли – туман бўлиб, мавзуси кўпроқ ҳаётий воқеларга ва афсоналарга бағишланган. Қадимги Италия санъати э.а. XII асрдан бошлаб, хозирги эранинг у асрига қадар бўлган вақтда гуллаган даврини бошидан кечирди. Қадимги дунёлардан йирик ҳисобланган Рим империяси вақтида йирик ҳажмдаги меъморчилик ансамбллари вужудга келди ва унинг янги усуллари пайдо бўлди. Итали санъатига қадимги Греция санати ва маданияти ижобий таъсир этди. Италия меъморчилигининг ўзига ҳос томонлари, унинг асосий усуллари Рим давлати давриданоқ намоён бўлди. Доимий ташқи ва ички урушлар монументал меъморчилик композицияларида ўз ифодасини топди. Қадимги Римликлар Грек меъморлигининг ордер тизимига ижобий ёндашдилар, ҳамда ўзларининг бино қурилишида кенг қўлладилар. Рим тасвирий санъати бизгача шу давр амалдорларининг портрет ва хайкаллари дилан етиб келган. Бундай хайкаллар тошдан ишланган. Эътиборлиси шуки, бу ҳайкаллар амалдорларнинг вафотидан сўнг кўмиш маросими вақтида марҳумнинг тобути ортидан кўтариб олиб борилган. Бу портретлар марҳумнинг ўзига аниқ ўхшаганлиги билан характерлидир. Чунки бу портретлар асосан марҳум юзидан олинган ниқоб – қолиб асосида ишланган. Римнинг гуллаганшаҳарлари Помпей ва Геркуланумдаги бой, зодагонларнинг уйлари деворларига ишланган суратлар Рим рассомлиги ҳақида маълумот берилади. Беворий суратларда қадимги грек усталари ишлаган нусхалардан кўчирмалар, турли нақш, гул ва гирляндрлар тасвири ҳам кенг учрайди. Бу уйларнинг поллари мазайка билан безатилган. Улар сайёр актерлар, денгиз манзаралари ва шунга ўхшаш вокеалар тасвирланган. Шундай мозайкалардан бири Фавна уйидаги Александ Македонскийнинг Эрон шохи Доро билан қилаётган жанги тасвиридир. Рим санъати хозирги кунда ҳам ўз қимматини йўқотмаган. Юксак махорат, нозик дид ва аниқ ғоявий йўналишда яратилган қадимги Рим усулларининг нодир асарлари бугунги кунда ҳам санъаткоралр учун тақлид мактади бўлиб қолмоқда. Тасвирий санъатдаги асосий оқимлар. Абстракционизм - ХХ асрда пайдо бўлган тасвирий санъатдаги бу оқим оламдаги ҳаққоний боразларни аслиде тасвирлашдан воз кечиб ижод этишга қратилган. Абстракционизмдаги баъзи бир йўналишлари супрематизм, неопаластизм тасвирий санъатда буюмлар тасвирини соддалаштириб, геометрик шакллар воситасида ва конструктив чизиқлар орқали бажаришга йўналтирилган. Кубизм.(французча) ХХ асрнинг I – чорагида пайдо бўлган авангард оқими. Кубизм кўпроқ францияда ривожланиб, П.Пикасо, Ж.Брак, Х.Грис борлиқни тасвирлашда буюмлар тасвирини имкони борича соддалаштириб куб, конус, цилиндр, шар ва бошқа геометрик шакклардан фойдаланишган. Иллюзионизм (лотин) илюзио – алдаш, устидан кулиш воқеликнинг асл мазмуни акс эттришдан юз ўгириб, унинг ташқи кўринишигина тасвирлашга эътибор беришдир. Классицизм (лотин.) классикус – классик , намунали, баркамол. Классик санъат деб антик даврларда ўзининг юқри чўққиларига эришган қадимги Греция ва қадимги Рим санъати тушунилган. Классицизм дейилганда, антик давр классик санъати меросида шаккланган ваунга тақлид қилиш натижасида юзага келган санъат тушунилади XVIII – XIX асрларда Европада кенг тарқалган. Маньеризм (итал.) – табиатдан узоқлашиш, унинг қонун қоидаларига риоя қилмаган ҳолда асар яратиш. Уйғониш даврининг юксак идеалларига зид, реакция ҳисоланади. Импрессионизм (французча таассурот) XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларидаги тасвирий санъатдаги оқим бўлиб, ушбу оқим намояндалари ўз асарларида борлиқни асл ҳолидек тасвирлашга ҳаракат қилганлар. Импрессионизм 1860 йилларда француз рангтасвирида вужудга келди. Унинг намоёндаларидан Э.Моне, О.Ренуар, Э.Дегалар санъатига уни янада ривожлантирдилар. Импрессионизм оқимида америкалик Дж. Уистлер немис М.Либерман, Л.коринт ва рус рассомларидан К.Коровин, И.Грабарлар ҳам ижод қилганлар. Хозирги Ўзбекистон тасвирий санъати. Машғулот мақсади. Ўқувчиларга хозирги Ўзбекистон тасвирий санъати ҳақида маълумотлар бериш, уларни бадиий билим доирасини кенгайтириш, бадииий дидини ўстириш Машғулотни жихозланиши. Мазкуп мавзуга оид ўзбек мусаввирлари асарларининг репродукциялари, слайдлар диапозитивлари, диафилмлари в.б. Машғулот мазмуни Ўзбекистон ўзининг меъморчилик ва ҳалқ амалий санъати билан бир қаторда миллий тасвирий санъатга ҳам эга. ХХ аср бошларида Тошкентва Самарқандда бир қанча бадиий мактаб ва студиялар ташкил этилиб, уларга иқтидорли рассомлар раҳбарлик қилганлар (С.Юдин, И.С.Казаков ва бошқалар). Ушбу тўгарак ва студияларда кейинчали машхур рассом бўлиб етишган Усто Мўмин (А.Николаев), А.Волков, Б.Лавренов ва бошқлар меҳнатга ундовчи, турли нуқсон ва камчиликларни фош этувчи сатирик плакатлар билан, 20 – йилларда мойбўёқ билан яратилган асарлари орқали элга танилди. Кейинги йилларда И.Икромов, М.Хакимов, Б.Жуков, О.Татевосян, П.Бенковлар ҳам тасвирий санъатни ривожлантиришга ўзларини ҳиссаларини қўшдилар. 30 – йилларда Б.Ҳамдамий, Ў.Тансиқбоев, А.Сиддиқий, Л.Абдуллаев каби ўзбек рассомлари ўзларининг дастлабки ижодий ишлари Билан ҳалққа танилдилар. 40 – 50 йиллар рассомлар маҳоратини эгаллашлари йўлидаги босқич бўлди. Р.Темуров, А.Абдуллаев, Ч.Аҳмаров, Ш.Ҳасанова, В.Қайдалов, В.Евенко, М.Набиев, Р.Ахмедов, З.Иноғомов, М.Саидов, Т.Оганесов, каби ўнлаб машҳур рассомлар манзара, портрет, тарихий, наюрморт, маиший жанрларда баракали ижод этиб турли кўргазмаларда мувофақият қозондилар, ҳамда ўзбек санъатини дунёга танитдилар. 60 – 80 йиллар тасвирий санъатда, айниқса ёшлар ижодида турли бадиий услубларнинг такомиллашгани кўзга ташланди. Кўпгина рассомлар меъморлар билан ҳамкорликда ишлаб яратган мозаик панно,деворий расмлар кўпгина монументал биноларни серхашам қилди. Ўша йилларда Қ.Башаров, Г.Чаганов, А.Цигленцев, Т.Муҳамедов, М.Кагаров ва бошқалар дастгоҳли графика ва китоб графикаси самарали ижод қилдилар. Ҳозирги вақтда Б.Жалилов, Х.Умарбеков, А.Мирзаев, А.Икромжонов, И.Хайдаров, Ғ.Абдурахмонов, А.Мўминов каби сермаҳсул рассомлар билан бир қатор ўнлаб ёш ижодкорлар мутақил Ўзбекистоннинг тасвирий санъатини бутун жахонга намойиш этишда ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшмоқдалар. НАРСАНИ ЎЗИГА ҚАРАБ РАСМИНИ ЧИЗИШ Мшғулотларнинг мақсади. I – ўқувчиларга нарсани ўзига қараб ҳаққоний тасвирлашда асосий қонун ва қоидаларини ўргатиш. Ушбу нарсаларни чизиқли конструктив қуриш қонунларини амалий машғулотларда бажариш орқали ўқувчилада перпектив қонунларини, ҳажларини ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш. 2–шакли рангги ва хажми жихатдан ҳар – ҳил бўлган нарсаларнитасвирлаш маҳоратини ривожлантириш.1,2 ва 3 қаторда жойлашган буюмларни ишлаш, перспектив қонунларини ва рангларининг бир – бирига таъсири тўғрисида маълумот бериш ва амалда бажариш. 3.ўқувчиларда турли шакл ва ҳажмга эга бўлган буюмларни, ранглар билан тасвирлаш малакаларини ўстириш, ҳалқ амалий санъатининг ганч ўймакорлиги асосида тузилган ганч розеткалари юилан таништириш. Уларда миллий санъатга бўлган мухаббатни уйғотиш. 4.чизиладиган буюм ва нарсанинг ўзига хос хусусиятини кўриш ва тасвирлаш малакаларини ривожлантириш. Нарсалар расмини қаламда чизмасдан туриб, мўйқалам билан бир қарашдаёқ рангларнинг ўзаро фарқини сезишга ва бўёқлар билан ишлашга ўргатиш. 5. натюрморт қўйилмасини синчиклаб кузатиш. Ҳамда композицион тўғри жойлаштира олишга ўргатиш, ранг ва ҳажм жиҳатидан бир – бирига яқин бўлган нарсаларни тасвирлашда уларнинг рангги туси (тон) ваҳажмини тасвирлаш қобилиятини ўстириш. 6. Натюрморт қўйилмасини қоғоз сиртида композицион жиҳатдан тўғри жойлаштиришга ўргатиш, ранг ва ҳажм жихатидан бир – биридан кескин фарқ қилган нарса ва буюмларни тасвирлашда уларнинг ранги. 7. Ўқувчиларни ҳайвонот дунёси, уларнинг анатомик тузилишлари билан таништириш. 8. Ўқувчиларга инсон қоматини чизиқли конструктив варанглар билан тасвирлаш орқали, уларга одам анатомияси ва тузилиши ҳақида тўла маълумот бериш. Машғулот давомида умумийлик, инсоннинг типик характерли хусусиятлари, нисбат конструктив тузилиш, ҳажм ҳаракат каби асосий қонун қодиларини ўргатиш. Машғулотларни жиҳозлаш. Нарсани ўзига қараб тасвирлашга оид бажарилган кўргазмалар. Уфқ чизиғи, сурат текислиги, кўриш нуқтаси, чизиқли перспектива, фзовий перспектива каби қонунларга доир схемали намунавай кўргазмалар. Тасвирий санъатга оид адабиётлар, слайдлар, суратлар, етакчи ўқувчиларнинг ишларидан намуналар, анимал жанридада ижод этган мусаввирларнинг асарларидан репродекциялар.қуш ва ҳайвонларнинг тулумлари. Машғулотларни янада мустаҳкамлаш учун ўқувчилар билан ҳайвонот боғига экскурсилар уюштириш муҳимдир. Чунки ҳаракатдаги қуш ва ҳайвонларни ўзига қараб тасвирлаш ўқувчиларда кўриб илғаб олиш, ҳаракатни тўғри бажариш каби қобилиятларни ривожлантиради. Одам скелети, пластик анатомиясига оид адабиётлар, одам қоматининг методик кетма кетлигида бажарилган тасвир намуналари. Машғулотларнинг мазмуни. Расм чизиш жараёни чуқур фикрлашни, чизилаётган буюмни пухта ўрганишни, сўнгра уни тасвирлашни талаб этади. Нарсанинг ўзига қараб расмини чизиш, расм чизишни ўргатиш машғулотларининг асосий туридир. У ўқувчининг буюмларни тасаввур қилиш, унинг ҳажми, шакли, материали, ранги ҳолати тўғрисида аниқ тушунчага эга бўлиш кўникмаларни ўстиради. Нарса атрофлича текширибкўрилгандан сўнг, унинг тасвирини чизишга ўтилади. Ҳар бир ўқув машқлари қоғоз юзасига композици тўғри жойлаштиришдан бошланади. Сўнгра конструктив қурилади, перспектив ҳажмларни қисқариш ҳажмларда ёруғ ва соялар аниқ топилади. Гипсдан ишланган барча шаклларни тасвирлаш билан бирга, кундалик ҳаётда учрайдиган оддий уй рўзғор буюмлари, қуш ва ҳайвон тулумлари, мева сабзавот қотирмалари каби кўпгина бошқа буюмларни қаламда тасвирлаш ўқувчиларда қатта қизиқиш уйғотади. Бу машғулот ўқувчиларда турли шакл, ҳажм ва тусга эга бўлган буюмларнинг бир – биридан фарқларини оддий оддий қаламда бажаришда буюмларнинг туси, ҳажми, чизиқли конструктив қурилиш асослари нисбатлари каби шаклларни такомиллаштиришда муҳим восита ҳисобланади. Буюмларни ўзига қараб ҳаққоний тасвирлаш умуийликдан бўлакларга тарзида бўлиши шарт. Бошқача қилиб айтганда тасвирланаётган буюмларни майда бўлаклардан эмас, балки уларнинг умумий кўринишидан бошлаш лозим. Тасвирлаш учун қўйилаган буюмларнинг умумий кўринишлари олингандан сўнг, унинг алоҳида бўлаклари ва характерли ҳусусиятини бўртириб кўрсатади. Қўйилга (постановка) тасвирлаш жаранида ўқувчи қуйидаги методик босқичларларга амал қилиши зарур: 1.Белгиланган ихтиёрий қоғоз сиртида тасвирланаётган буюмни чека қирраларни аниқлаб композицион жиҳатдан тўғри жойлаштириш. 2. Қуйилмадаги (постановка) буюмларнинг асосий таянч нуқталарини белгилаб, уларнинг бири иккинчисига бўлган нисбатларини перспектив қонун-қоидалар асосида енгил чизиқлар билан тасвирлаш. 3. Шаклларни чизиқли конструктив тарзда қуриш, натурада қўйилган асосий ва иккинчи даражали бўлакларни белгилаш. 4. Тасвирланаётган шаклларнинг характерли хусусиятларидаги тушувчи, шахсий сояларни белгилаш ва ишлов бериш. 5. Қўйилмадаги барча буюмларни тус жиҳатидан яна бир бор кўриб чиқиш, шаклларнинг характерли хусусиятларини аниқлаш ва соя, ярим соя, ёруғ, рефлекс ҳамда ялтироқ жойларини белгилаш. Ушбу методик кетма-кетликка риоя қилиб тасвирни тўғри бажарган ўқувчи ўз олдига қўйган мақсадига эришади ва кейинги вазифаларни бажаришга муҳим восита ҳисобланади. Нарсани ўзига қараб тасвирлашда ўқувчи ҳар бир босқич тугаганидан сўнг тасвирдаги буюмларни натурада қўйилганига қараб текшириб, ноаниқ жойларини тўғрилаб бориши зарур. Бу жараённи у вазифанинг сўнгги босқичигача давом эттириши керак. Шундагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Катта гуруҳ ўқувчилари назарий билимлар билан бир қаторда амалий машғулотларда қаламда, сувбўёқ ва гуащларда бир қанча натюрмортларни ҳамда парранда ва ҳайвон тулумларини, инсон қоматининг рангли чизгиларини тасвирлайдилар. Тўгарак раҳбари машғулотга нарсани ўзига қараб тасвирлашга оид бажарилган кўргазмалар, уфқ чизиғи, кўриш нуқтаси, чизиқли перспектива, фазовий перспектива каби қонунларнинг схемали намунавий кўргазмалари, слайдларни ҳозирлайди. Натюрмортларда кўпинча турмушда зарур бўлган турли буюмлар, меҳнат қуроллари, сабзавот ва мевалар, гуллар, парранда вам айда ҳайвонлар тасвирланади, яъни натюрморт жанрида инсоннинг маиший ҳаёти акс эттирилади. Натюрморт таркибига кирадиган нарсалар шакли, ҳажми, ранги ва туси билан бир-биридан фарқ қилиши керак. Сопол кўза, товоқ ва олма бунга мисол бўла олади. Уларни бир-бирига яқинроқ жойлаштирилади. Олма, кўзани бироз беркитиб, олдинги қаторда, яъни композиция марказида жойлашиши керак. Икки-уч нарсанинг расмини чизаётганда буюларнинг ўлчови жиҳатидан ўзаро фарқини, оралиқ масофани ҳамда соя ва ёруғликни кўз билан чамалаб топиш керак. Натюрмортни қоғоз сиртида композицион жиҳатдан тўғри жойлаштирилади. Аввал у нарсаларни бир-бирига таққослаб кўрилади. Кейин эса енгил чизиқлар билан уларнинг эгаллаб турган ўрни белгиланади. Буюмларни қоғоз юзасида жойлаштириш вақтида, уларнинг кўринмас томонларини ҳам тўлиқ чизиб чиқиш керак. Шундай қилинганда баъзи нарсаларнинг ”муаллақ” бўлиб қолиши ёки бирон нарсанинг иккинчисига ”ўйиб” киргандек бўлиб қолишига йўл қўйилмайди. Аввало, энг қуйи шахсий соялар, сўнгра тушувчи соялар штрихлаб чизилади, кейин эса ярим соя ва ёруғлик тасвирлашга ўтилади. Штрихлаш учала буюмда баробар олиб борилади, шунда тасвирланаётган буюмларни бир-бирига туси жиҳатидан таққослаш мумкин. Ўқувчи буюмларни натурада қўйилганига қараб таққослайди, хато жойларини тузатади. Бу жараённи вазифанинг охирги босқичигача давом эттирилади. Машғулот сўнгида ўқитувчи намунали ва бўш ишларни ўқувчилар ўртасида муҳокама қилади, ютуқ ва камчиликлар кўрсатилади. Рангтасвир санъати назарияси ва услубларини ўрганишнинг зарур шарти мунтазам равишда ўқиб ўрганиш, вазифаларни изчиллик билан бажариб боришдир. Оддий қаламда натюрморт ишлаш вақтида асосий вазифа нарсаларнинг ҳажмдор шаклини тасвирлашдан иборат. Шу нарса бўёқлар билан натюрмортларни тасвирлаш вақтида ҳам ҳал этилади, лекин энди ҳажмдорлик ҳам, ёруғ соя ва тус ҳам ранг воситалари орқали ифодаланади. Ўқувчилар қалам тсвирда буюмларнинг шакли, ҳажми ва рангини фақат тус орқали ифодалаган бўлсалар, рангтасвирда эса бу буюмларни бутун ранг жозибаси билан тасвирлайдилар. Яъни шакли, ҳажми, ранги, қаттиқ ёки юмшоқлиги,сиртининг ўзига хослигини хира, ялтироқ, ғадир-будур ва ҳ. к. тўла акс этирадилар. Буюмларни бўёқда ишлаганда ўзининг аниқ рангида эмас, балки атрофдаги бошқа ранглар билан боғланишда кўзга кўринган ранги тасвирланади. Чунки рангтасвирда “ранг” тушунчаси нарсанинг асл ранги ёки қандай рангда бўлганлиги эмас, балки унинг айнан шу муҳитда кўзга кўриниб турган рангини англатади. Демак, натюрмортни рангтасвир билан ишлашда қуйидаги нарсаларнинг ёруғ-соя нисбатларини ҳам, ранг нисбатлари ҳам очиб кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Ранглар нисбати деганда, рангтасвирда нарсаларнинг оч-тўқлиги даражаси деб уларга рангнинг туси ва ёрқинлиги натура билан мутаносибликда тасвирланишига айтилади. Рангларнинг ҳаётий ҳамоҳанглигини тўғри очиб кўрсатиш анча қийин иш. Бунга жиддий меҳнат, нозик дид ва зўр мушоҳада орқали эришиш мумкин. Ўқувчилар билан турли буюм ва нарсаларга қараб ранглавҳалар (этюд) ишлаш мақсадга мувофиқдир. Бундай машқлар шқувчиларни чизиладиган буюм ванарсани қаламда чизмасдан туриб, мўйқаламда бир қарашдаёқ рангларнинг ўзаро фарқини сезишга ва бўёқлар Билан малакаларини ривожлантиради. Масалан, бирор ижодий иш олдиндан ишланган бир ранглавҳани қайта қўчирганда, ўзидай чиқмайди. Ўша ранглавҳани ишлагандаги ҳолатга қайтиш жуда қийин. Бундан ташқари бўёқлар қоришмасида минглаб тусли ранглар жилоси борки, уларни қайта ҳосил қилиб бўлмайди. Қуш ва майда ҳайвон тулумларига қараб , ҳамда одам қоматининг чизгиларини қаламда ва сувбўёқда ўқувчиларларга олам – олам қувонч бағишлайди. Бу машғулотлар орқали ўқувчилар ҳайвонот дунёси ва уларнинг анатомик тузилишлари билан танишадилар. Машғулот жараёнида анимал жанрда ижод қилган мусаввирларнинг асарларидан, фаол ўқувчиларнинг ижодий ишларидан намуналар бўлиши керак. Машғулотларни янада мустахкамлаш учун ўқувчилар билан ҳайвонот дунёсига экскурсиялар уюштириш муҳимдир. Чунки ҳаракатдаги қуш ваҳайвнларни ўзига қараб тасвирлашнинг ўқувчиларда кўриб илғаб олиш, ҳаракатни тўғри бажариш каби қобилиятларни ривожлантиради, Уйга вазифалар: ўқувчилар ўтилган мавзулар асосида вазифалар бажарадилар, табиат қўйнида уфқ чизиғи, перспектив қисқаришларни кузатадилар ва уларни амалий амшғулотларни қўллашни машқ қиладилар. Уй жихозларни турли ҳолатларда чизиқли констуктив қурадилар (қаламда). Кузда пишиб етиладиган ноз неъматлардан қовун, тарвуз, олма кабиларни тез рангли қаламда бажарадилар. Ўзбек миллий ҳалқ меъморчилиги намуналарини қалам ва сувбўёқда ишлашни машқ қиладилар. Ранги, туси, шакли жиҳатдан бир – бирига яқин ва турли ҳил бўлган буюмлардан (сопол ва мискўзалар, чини ва сопол пиёлалар, кпкир, чўмич, ош тахта, нок, узум, шафтоли, олма, қовун, тарвуз, бодринг, турли гулдонлар, шиша идишлар ва ҳоказо) ташкил этилган натюрмортларни тасвирлайдилар. Уй ҳайвонларидан: қўй, эчки, сигир, товуқ, ғоз, ўрдак, ит, мушук кабиларнинг тез қалам чизгилари ва ранглавҳалари. Инсон қоматини турли вазиятлардаги (югурган, ишлаган, ўтирган, ҳаёл сурган, китоб ўқиётган, нон ёпаётган) қаламчизгилари. Download 56.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling