Ҳужжат кучини йўқотган


Эскириш — Инвестиция қилинган кўчмас мулкнинг эскириш суммаси


Download 264.42 Kb.
bet260/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

56606 Эскириш — Инвестиция қилинган кўчмас мулкнинг эскириш суммаси
56610 Эскириш — Транспорт воситалари
56614 Эскириш — Мебел ва жиҳозлар
56616 Эскириш — Тўлов карточкалари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари
56618 Эскириш — Номоддий активлар
56622 Эскириш — Операцион ижарага берилган асосий воситалар
56626 Эскириш — Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи
56630 Эскириш — Омбордаги асосий воситалар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг асосий воситалар, номоддий активлар ва кўчмас мулкка қилинган инвестициялар учун ҳисобланадиган эскириш харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган эскириш суммасининг қайтарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56700 Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар
56702 Юридик ва аудиторлик хизмати тўловлари
56706 Консалтинг хизмати учун тўловлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг шартнома асосида юристлар ва бошқа фирмалар томонидан кўрсатилган юридик, аудиторлик ва маслаҳатчилик хизматлари учун тўлов харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юридик ва маслаҳатчилик хизматлар учун қилган харажатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдск молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56710 Суғурта
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ўз мулкини суғурта қилишга, ёнғиндан суғурта қилишга ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа суғурта турларига қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида суғурта учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling