11195 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича дисконт — Факторинг (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ номинал қиймати билан сотиб олиш нархи ўртасидаги салбий фарқ, яъни дисконт ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг дебиторлик қарзини унинг тўлиқ номинал қийматидан паст нархда сотиб олгандаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси, шунингдек қарздор томонидан дебиторлик қарзларини қисман ёки тўлиқ қоплаш натижасида ёки бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилганда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11199 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Факторинг (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: қарздордан сумма ундириб олинмаган ва/ёки баҳолашда сумма ундириб олинишига шубҳа туғилган ҳолларда сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11300 Сотиб олинган векселлар
11301 Экспорт билан боғлиқ сотиб олинган векселлар — Ҳужжатсиз
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган хорижий вексел/тратта(ўтказма вексел)ларнинг ва/ёки шу каби муомаладаги молиявий воситаларнинг ҳамда кредит линияси бўйича амал қилиш муддати тугамаган хорижий векселлар билан қопланган чекларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган векселларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки қайта сотилган векселларнинг номинал қиймати, шунингдек қайта таснифланган ва 11315 — «Муддати ўтган сотиб олинган векселлар» ва 11319 — «Суд жараёнидаги сотиб олинган векселлар» ҳисобварақларига ўтказилган векселларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселларнинг тури ва муддати, шунингдек, тўловчилар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |