Ҳужжат кучини йўқотган


Экспорт билан боғлиқ сотиб олинган векселлар — Ҳужжатли


Download 264.42 Kb.
bet63/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

11305 Экспорт билан боғлиқ сотиб олинган векселлар — Ҳужжатли
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган хорижий вексел/тратта(ўтказма вексел)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган векселларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисоб-китоб қилиш мақсадида жўнатилган экспорт билан боғлиқ векселлар учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида вакил-банкдан олинган тасдиққа мувофиқ, қопланган векселларнинг номинал қиймати, шунингдек қайта таснифланган ва 11315 — «Муддати ўтган сотиб олинган векселлар» ва 11319 — «Суд жараёнидаги сотиб олинган векселлар» ҳисобварақларига ўтказилган векселларнинг суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселларнинг тури ва муддати ҳамда тўловчилар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11309 Сотиб олинган маҳаллий векселлар — Ҳужжатсиз
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган маҳаллий вексел/тратта(ўтказма вексел)ларнинг ва/ёки шу каби муомаладаги молиявий инструментларнинг ҳамда кредит линияси бўйича амал қилиш муддати тугамаган маҳаллий векселлар билан қопланган чекларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган векселларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки қайта сотилган векселларнинг номинал қиймати, шунингдек, қайта таснифланган ва 11315 — «Муддати ўтган сотиб олинган векселлар» ва 11319 — «Суд жараёнидаги сотиб олинган векселлар» ҳисобварақларига ўтказилган векселларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселларнинг муддати ва тури, шунингдек, тўловчилар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11311 Сотиб олинган маҳаллий векселлар — Ҳужжатли
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий сотувчи(савдогар)лар томонидан ўзларининг маҳаллий харидларини қоплайдиган маҳаллий аккредитив ва шунга ўхшаш бошқа битимлар асосидаги банк томонидан сотиб олинган маҳаллий вексел/тратта(ўтказма вексел)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган векселларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган векселларнинг номинал қиймати, шунингдек қайта таснифланган ва 11315 — «Муддати ўтган сотиб олинган векселлар» ва 11319 — «Суд жараёнидаги сотиб олинган векселлар» ҳисобварақларига ўтказилган векселларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселларнинг муддати ва тури, шунингдек тўловчилар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling