10899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: 10895 — «Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши» ҳисобварағида акс эттирилган тузатишлардан ташқари, инвестицияларнинг қадрсизланиши натижасида вужудга келадиган зарарларни қоплаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10900 Олди-сотдига мўлжалланган қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар
10901 Қимматбаҳо металлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тижорат фаолияти учун сотиб олган олтин, кумуш ва платина каби қимматбаҳо металлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган қимматбаҳо металларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган қимматбаҳо металларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо металларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10905 Қимматбаҳо тошлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тижорат фаолияти учун сотиб олган қимматбаҳо тошларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган қимматбаҳо тошларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган қимматбаҳо тошларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо тошларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10909 Қимматбаҳо тангалар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тижорат фаолияти учун сотиб олган қимматбаҳо металлардан ясалган (олтин, кумуш ва бошқа) тангаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган қимматбаҳо тангаларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган қимматбаҳо тангаларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо тангаларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |