11521 Суд жараёнидаги маҳаллий векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида қўйилган ва ушбу юзасидан суд иши қўзғатилган маҳаллий вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11509 — «Мижозларнинг мажбуриятлари — Траст ҳужжатлари асосидаги маҳаллий векселлар», 11515 — «Муддати ўтган маҳаллий векселлар ва акцептлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолатлари асосида қўйилган маҳаллий векселларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида қўйилган, тўлаб берилган маҳаллий вексел/тратталарнинг ва/ёки қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира 11599 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Импорт билан боғлиқ ва маҳаллий векселлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Импорт билан боғлиқ ва маҳаллий векселлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида импорт билан боғлиқ ва маҳаллий векселлар бўйича ундириб олинмаслик эҳтимоли борлиги натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11700 Банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича мижозларнинг мажбуриятлари
11701 Мижозларнинг акцептлар бўйича мажбуриятлари — Маҳаллий
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий савдо операцияларини амалга оширишда мижозларга акцепт шаклида берилган муддатли вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акцепт шаклида берилган вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцепт шаклидаги вексел/тратталарнинг тўланган қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб вексел/тратталарнинг муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |