11705 Мижозларнинг акцептлар бўйича мажбуриятлари — Хорижий
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро савдо операцияларини амалга оширишда мижозларга акцепт шаклида берилган муддатли вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акцепт шаклида берилган вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцепт шаклида тўланган вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб вексел/тратталарнинг муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11800 РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар
11801 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБдан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11803 РЕПО битимлари бўйича бошқа банклардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11805 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматдан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11807 РЕПО битимлари бўйича жисмоний шахслардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11809 РЕПО битимлари бўйича якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11811 РЕПО битимлари бўйича давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11813 РЕПО битимлари бўйича чет эл капитали иштирокидаги корхоналардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11815 РЕПО битимлари бўйича хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11897 РЕПО битимлари бўйича бошқа қарздорлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисми бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайтадан сотиш нархи билан келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозни сотиб олиш ўртасидаги фарқнинг амортизация суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлар тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайтадан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек, қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаганда, банк портфелига ўтказилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек қимматли қоғозларнинг тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |