Ҳужжат кучини йўқотган


Ҳукуматга берилган муддати ўтган кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet72/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

12305 Ҳукуматга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган муддатида қайтарилмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12301 — «Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар», 12309 — «Ҳукуматга берилган қисқа муддатли, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар», 14701 — «Ҳукуматга берилган узоқ муддатли кредитлар», 14705 — «Ҳукуматга берилган узоқ муддатли, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12399 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағи ҳисобидан ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарз суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоби ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12309 Ҳукуматга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12301 — «Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар» ва 12305 — «Ҳукуматга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12399 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling