11500 Мижозларнинг аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган тратталари бўйича мажбуриятлари
11501 Мижозларнинг мажбуриятлари — Импорт билан боғлиқ векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган ва импортнинг қийматини тўлаш ва/ёки акцептлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун мўлжалланган, аккредитив кафолати асосида тақдим этилган, импорт ёки сотиб олиш/тўлаш ваколати билан боғлиқ бўлган вексел/тратталарнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида товарлар ёки хизматлар импорт учун чет эл вакил банкидан қабул қилинган аккредитив бўйича тақдим этилган векселларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг ҳисобварақларига қўйилган аккредитив асосидаги векселларнинг тўланган суммаси, шунингдек қайта таснифланган ва 11511 — «Муддати ўтган импорт билан боғлиқ векселлар ва акцептлар» ва 11519 — «Суд жараёнидаги импорт билан боғлиқ векселлар» ҳисобварақларига ўтказилган векселлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11505 Мижозларнинг мажбуриятлари — Траст ҳужжатлари асосидаги импорт билан боғлиқ векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: импортёр томонидан траст битими асосида товарларни олишга оид ҳужжатлар берилгунга қадар/берилган вақтда акцептланган, аккредитив кафолати бўйича импорт учун тақдим қилинган вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида траст ҳужжатлари асосида акцептланган ва ўтказиб берилган, аккредитив кафолати бўйича тақдим қилинган импорт билан боғлиқ вексел/тратталарнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозлар ҳисобрақамларидан ундириб олинган тақдим этилган аккредитив кафолати бўйича импорт билан боғлиқ вексел/тратталарнинг, шунингдек қайта таснифланган ва 11511 — «Муддати ўтган импорт билан боғлиқ векселлар ва акцептлар» ва 11519 — «Суд жараёнидаги импорт билан боғлиқ векселлар» ҳисобварақларига ўтказилган векселлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |