Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


Download 0.75 Mb.
bet11/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

20-модда. Коносамент
а. Коносамент, қандай аталишидан қатъи назар, қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
I. ташувчининг номи кўрсатилган ва қуйидагилар томонидан имзоланган:
- ташувчи ёки у айтган агент томонидан ёки ташувчи номидан, ёки
- капитан ёки у айтган агент томонидан ёки капитан томонидан. Ташувчи, капитан ёки агентнинг ҳар қандай имзоси ташувчи, капитан ёки агентнинг имзоси сифатида идентификация қилиниши лозим. Агентнинг ҳар қандай имзоси уни агент ташувчи номидан ёки унинг ўрнига ёхуд капитан номидан ёки унинг ўрнига имзолаганини кўрсатиши лозим.
II. товарлар аккредитивда кўрсатилган юклаш портида кўрсатилган кема бортига юклаб жўнатилганини қуйидаги йўл билан кўрсатиш:
- типография матни, ёки
- товарлар бортга етказиб берилган санадан иборат бўлган коносаментдаги ёзув. Коносамент берилган сана деб жўнатиш санаси ҳисобланади, агарда коносамент жўнатиш санаси кўрсатилган ёзувдан иборат бўлмаса ва бу ҳолатда коносаментда қўйилган сана жўнатиш санаси деб ҳисобланади. Агар коносамент кема борасида «тахмин қилинган» кема ибораси ёки шунга ўхшаш таърифдан иборат бўлса, бу ҳолатда коносаментда реал кема номи ва жўнатиш санасидан иборат бўлган ёзув киритиш талаб этилади.
III. аккредитивда кўзда тутилган юк ортиш портидан юк тушириш портига жўнатишнинг кўрсатилиши. Агар коносаментда аккредитивда юк ортиш порти сифатида кўзда тутилган юк ортиш порти кўрсатилган бўлмаса, ёки у юк ортиш портига нисбатан «тахмин қилинган» ёки шунга ўхшаш таърифдан иборат бўлса, бу ҳолатда коносаментда аккредитивда кўрсатилган билан бир юк ортиш портини, юк жўнатиш санаси ва кема номини кўрсатадиган ёзув киритиш талаб этилади. Бу қоида ҳаттоки кема бортига юк ортиш ёки кўрсатилган кемани жўнатиш коносаментда типография усулида кўрсатилган ҳолатда ҳам қўлланади.
IV. коносаментнинг ягона асл нусхаси ҳисобланади ёки, агар биттадан ортиқ асл нусхада берилган бўлса, коносаментда кўрсатилганидек, тўлиқ комплект ҳисобланади.
V. ташув муддатлари ва шартлари ёки ташув муддатлари ва шартларидан иборат бўлган бошқа манбага ҳаволалар (коносамент орқа томони тўлдирилмаган бланк ёки қисқа шакл). Ташув муддатлари ва шартлари мазмуни текширилмайди.
VI. чартер-партия шартида қўйилгани ҳақида кўрсатма йўқ.
b. мазкур модданинг мақсадлари учун қайта юклаш юкни юк ортиш портидан аккредитивда кўрсатилган юк тушириш портигача ташиш вақтида битта кемадан тушуриш ва бошқа кемага ортишни англатади.
с. I. Барча ташувлар битта коносамент билан қопланиши шартида коносамент товарлар қайта юкланишини кўрсатиши мумкин.
II. қайта юклаш ўринга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган коносамент ҳаттоки аккредитив қайта юклашни тақиқлаган ҳолларда ҳам, агар товарлар контейнер, трейлер ёки коносаментда кўрсатилганидек ЛЭШ туридаги лихтерга юкланган бўлса, қабул қилинади.
d. Ташувчи қайта юклаш ҳуқуқини сақлаб қолиши кўзда тутилган коносамент қоидалари эътиборга олинмайди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling