Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


-модда. Чартер-партия коносаменти


Download 0.75 Mb.
bet13/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

22-модда. Чартер-партия коносаменти
а. Коносамент, қандай аталишидан қатъи назар, чартер-партия (коносамент чартер-партия) билан тартибга солинадиган бўлса, қуйидагиларан иборат бўлиши лозим:
I. имзолар:
- ташувчи ёки у айтган агент томонидан ташувчи номидан, ёки
- мулк эгаси ёки у айтган агент томонидан мулк эгаси номидан, ёки
- кемани ижарага олувчи (фрахт қилувчи) ёки у айтган агент томонидан ёки кемани ижарага олувчи (фрахт қилувчи) номидан. Капитан, мулк эгаси, кемани ижарага олувчи (фрахт қилувчи) ёки агентнинг ҳар қандай имзоси капитан, мулк эгаси, кемани ижарага олувчи (фрахт қилувчи) ёки агентнинг сифатида идентификация қилинган бўлиши лозим.
Агентнинг ҳар қандай имзоси агент капитан, мулк эгаси ёки кемани ижарага олувчи (фрахт қилувчи) номидан ёки унинг ўрнига имзо қўйганини кўрсатиши лозим.
II. товарлар аккредитивда кўзда тутилган юк ортиш портида кўрсатилган кема бортига юклаб ортилгани қуйидаги йўллар билан кўрсатилиши:
- типография матни, ёки
- товарлар бортга етказилган санадан иборат бўлган коносаментдаги қайд. Чартер-партия орқали коносамент берилган сана деб жўнатиш санаси ҳисобланади, агар чартер-партия орқали коносамент жўнатиш санаси кўрсатилган қайддан иборат бўлмаса, ва бу ҳолатда коносаментда қўйилган сана жўнатиш санаси деб ҳисобланади.
III. аккредитивда кўзда тутилган юк тушириш портига юк ортиш портидан жўнатишнинг кўрсатилиши. Юк тушириш порти, шунингдек, аккредитивда кўрсатилганидек, географик ҳудуд ёки қатор портлар сифатида ҳам кўрсатилиши мумкин.
IV. чартер-партия коносаментининг ягона асли ҳисобланади ёки, агар биттадан ортиқ асл нусхада берилган бўлса, чартер-партия коносаментида кўрсатилганидек, тўлиқ комплект ҳисобланади.
b. Банк ҳаттоки бу аккредитив шартлари билан кўзда тутилган ҳолларда ҳам чартер-партия шартномаларини текширмайди.
23-модда. Ҳаво транспорти орқали ташув ҳужжатлари
а. Ҳаво транспорти орқали ташув ҳужжат, қанадй аталишидан қатъи назар, қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
I. ташувчининг номи кўрсатилган ва қуйидагилар томонидан имзоланган:
- ташувчи, ёки
- у айтган агент томонидан ташувчининг номидан ёки унинг ўрнига. Ташувчи ёки агентнинг ҳар қандай имзоси ташувчи ёки агентнинг имзоси сифатида идентификация қилинган бўлиши лозим. Агентнинг ҳар қандай имзоси агент ташувчининг номидан ёки унинг ўрнига имзо қўйилганини кўрсатиши лозим.
II. товарлар ташув учун қабул қилингани кўрсатилиши.
III. берилган сана кўрсатилиши. Бу сана жўнатиш санаси ҳисобланади, агар ҳаво транспорти орқали ташув ҳужжати ҳақиқатдаги жўнатиш санаси ҳақида махсус қайддан иборат бўлмаса ва бу ҳолатда қайдда кўрсатилган сана жўнатиш санаси деб ҳисобланади. Жўнатиш санасини аниқлашда ҳаво транспорти орқали ташув ҳужжатида рейс рақами ва санага нисбатан мавжуд бошқа ҳар қандай ахборот эътиборга олинмайди.
IV. аккредитивда кўзда тутилган юк жўнатиладиган аэропорт ва юк қабул қилинадиган аэропорт кўрсатилиши.
V. юк жўнатувчи ёки экспортчи учун асл нусха ҳисобланади, ҳаттоки аккредитивда асл нусхалар тўлиқ комплекти кўзда тутилса ҳам.
VI. ташув муддати ва шартлари ёки ташув муддати ва шартларидан иборат бўлган бошқа манбага ҳавола. Ташув муддати ва шартлари текширилмайди.
b. Мазкур модданинг мақсадлари учун қайта юклаш аккредитивда кўрсатилган юк жўнатиш аэропортидан юк қабул қилиш аэропортига ташида бир самолетдан юк тушириб бошқа самолетга ортишни англатади.
с. I. Ҳаво транспорти орқали ташув ҳужжат барча ташувлар битта ҳаво транспорти орқали ташув ҳужжати билан қопланиши шартида товарлар қайта юкланиши мумкинлигини кўрсатиши мумкин.
II. Қайта юклаш ўринга эга бўлиши мумкин эканлигини кўрсатадиган ҳаво транспорти орқали ташув ҳужжати ҳаттоки аккредитивда қайта юклаш тақиқланган ҳолларда ҳам қабул қилинади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling