Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


-модда. Курьер квитанцияси, почта квитанцияси ёки почта орқали жўнатма гувоҳномаси


Download 0.75 Mb.
bet15/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

25-модда. Курьер квитанцияси, почта квитанцияси ёки почта орқали жўнатма гувоҳномаси
a. Курьер квитанцияси, қандай аталишидан қатъи назар, товарларни транспорт воситасида ташиш учун олинишидан далолат берид, қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
I. курьерлик хизматининг номи кўрсатилган, аккредитивда кўзда тутилганидек, товарлар жўнатилиши лозим бўлган жойда кўрсатилган курьерлик хизмати томонидан штамп босилган ёки имзо қўйилган; ва
II. худди шу мазмундаги олиш санаси ёки белгилаш. Бу сана жўнатиш санаси деб ҳисобланади.
b. Курьерлик йиғими тўлаш ёки олдиндан тўлаш ҳақида талаб курьерлик йиғимлари юк олувчидан ташқари бошқа томон ҳисобига тўланишидан далолат берадиган курьерлик хизмати томонидан берилган транспорт ҳужжати билан қондирилиши мумкин.
c. Почта квитанцияси ёки почта орқали жўнатма гувоҳномаси, қандай аталишидан қатъи назар, товарларни транспорт воситасида ташиш учун олишнинг исбот-далили бўлгани ҳолда, аккредитивда кўрсатилгандиек, шу жойдан товарлар жўнатилиши лозим бўлган жойда штамп босилиши ёки имзо қўйилиши лозим. Бу сана жўнатиш санаси деб ҳисобланади.
26-модда. "Кема палубасида", "Юклаш ва ҳисоб-китоб", "Юк жўнатувчининг аризаси бўйича ичидаги нарсалар" ва фрахтга қўшимча йиғимлар
a. Транспорт ҳужжатида товарлар юкланиши ёки кема палубасига юкланиши кўрсатилмаслиги лозим. Транспорт ҳужжатида товарлар кема палубасига юкланиши ҳақида кўрсатишга рухсат этилади.
b. «Юклаш ва ҳисоб-китоб» ва «юк жўнатувчининг аризаси бўйича ичидаги нарсалар» каби ифодалардан иборат бўлган транспорт ҳужжати қабул қилинади.
c. Транспорт ҳужжати фрахтга қўшимча йиғимлар ҳақида штамп билан ёки бошқа бир тарзда белгиланган маълумотлардан иборат бўлиши мумкин.
27-модда. Соф транспорт ҳужжати
Банк фақат соф транспорт ҳужжатини қабул қилади. Соф транспорт ҳужжати товарлар ёки уларнинг ўрови нуқсонли ҳолатини қайд этадиган қўшимча шарт ёки изоҳсиз бўлган ҳужжат ҳисобланади. «Соф» сўзи, ҳаттоки аккредитивда транспорт ҳужжати «бортда соф» бўлиши талаби бўлмаган ҳолда ҳам, транспорт ҳужжатида қўйилиши талаб қилинмайди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling