Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


-модда. Аккредитивдан қисман фойдаланиш ёки қисмлаб жўнатиш


Download 0.75 Mb.
bet18/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

32-модда. Аккредитивдан қисман фойдаланиш ёки қисмлаб жўнатиш
Агар аккредитивда белгиланган вақт даврлари давомида қисмлаб жўнатиш ёки қисман тўловлар кўзда тутилган бўлса ва сумманинг қайсидир бир қисми фойдаланилмаган ёки товар бу қисм учун рухсат берилган муддат давомида жўнатилган бўлмаса, бу ҳолда аккредитив ушбу ва кейинги қисм учун фойдаланилиши мумкин эмас.
33-модда. Ҳужжатлар тақдим этиладиган соатлар
Банк ҳужжатларни ўзининг банк соатларидан ташқари вақтда қабул қилишга мажбур эмас.
34-модда. Ҳужжатлар ҳақиқийлигининг тан олинмаслиги
Банк ҳар қандай ҳужжатнинг шакли, асосланганлиги, аниқлиги, қалбакилиги ёки ҳуқуқий кучи, ёки ҳужжатда кўзда тутилган умумий ёки хусусий шартлар ёки қўшимча киритилган шартлар учун жавобгар эмас; у исталган ҳужжат билан тақдим этилган товарлар ва хизматларнинг тавсифи, миқдори, вазни, сифати, ҳолати, ўрови, етказиб берилиши, қиймати, амалда мавжудлиги ёки бошқа тавсифлар учун, ёки юк жўнатувчи, ташувчи, экспедитор, юк олувчи ёки суғуртачининг ҳалоллиги ва ҳаракатлари, тўлов лаёқати, тижорат нуфузи ва ҳолати учун жавобгар эмас.
35-модда. Ҳужжатлар ва таржимани олганлик фактининг инкор қилиниши
Банк агарда бундай хабарлар, хатлар ёки ҳужжатлар аккредитив талабларига мувофиқ узатилган ёки жўнатилган бўлса, ёки банк аккредитивда бундай йўриқномалар йўқлигида етказиб бериш хизматини танлашда ташаббус кўрсатган бўлса, ҳар қандай хабарлар ёки хатлар ва ҳужжатларни узатишда турли хатоликлар, шикастланиш, йўлда йўқотиш ва тўҳталиб қолишлар учун жавобгар бўлмайди. Агар ижрочи банк ҳужжатларни тақдим этиш тегишлича бўлган деб қарор қилса ва уларни банк-эмитентга ёки тасдиқловчи банкка жўнатадиган бўлса, ижрочи банк тўлов ёки негоациация амалга оширганидан қатъи назар, банк-эмитент ёки тасдиқловчи банк ҳаттоки ҳужжатлар ижрочи банк ва банк-эмитент ёки тасдиқовчи банк ёхуд тасдиқловчи банк ва банк-эмитент ўртасидаги йўлда йўқолиб қолган бўлса ҳам, ушбу ижрочи банкка тўлов, негоциация ёки харажатларни қоплашни амалга ошириши лозим. Банк таржимадаги хатоликлар ёки техник атамаларни шарҳлашдаги хатолар учун жавобгар эмас ва аккредитив атамаларини таржимасиз бериши мумкин.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling