Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


-модда. Товар бирлиги учун нарх ва миқдор, аккредитив суммаси бўйича эҳтимоллар


Download 0.75 Mb.
bet17/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

30-модда. Товар бирлиги учун нарх ва миқдор, аккредитив суммаси бўйича эҳтимоллар
a. Аккредитивда товар бирлиги учун нарх ва миқдор, аккредитив суммаси билан боғлиқ фойдаланилган «атрофида» ёки «тахминан» сўзлари улар мансуб бўлган товар бирлиги учун нарх, миқдор ёки суммадан 10% кўп ёки кам доирасида тафовут эҳтимолига йўл қўядиган сифатида талқин қилиниши лозим.
b. Аккредитивда ўраб-қадоқлаш бирликлари сони ёки доналарини олишда муддат бўйича миқдорлар кўрсатилмаслиги ва умумий танлов суммаси аккредитив суммасидан катта эмаслиги шартида товарлар рухсат берилган миқдорининг 5%идан кўп ёки кам бўлган доирада тафовутга йўл қўйилади.
с. Ҳаттоки қисман етказиб бериш рухсат этилмаган бўлса ҳам, агарда бу аккредитивда кўзда тутилган бўлса, товарлар миқдори тўлалигича юклаб жўнатилиши, камайтирилмаслиги ёки 30-модданинг b-банди қоидаси қўлланмаслиги шартида аккредитив суммаси рухсат берадигандан 5% кам доирада тафовутга йўл қўйилади. Бу эҳтимоллик аккредитивда 30-модданинг а-бандида айтиб ўтилган атамалар фойдаланилган ёки махсус эҳтимоллар кўзда тутилган ҳолларда қўлланмайди.
31-модда. Аккредитивдан қисман фойдаланиш ёки қисман жўнатиш
a. Товарни қисман жўнатиш ёки аккредитивдан қисман фойдаланишга рухсат этилади.
b. Ташув битта воситада ва битта рейсда амалга оширилишидан далолат берадиган бир комплектдан ортиқ транспорт ҳужжатларини тақдим этиш, улар бир хил якуний манзилни кўрсатиш шартида, ҳаттоки улар турли жўнатиш санасига ва турли юк ортиш портларига, юкни сақлаш учун қабул қилиш ва юк жўнатиш жойларига эга бўлганда ҳам, қисман жўнатишни қоплайдиган деб ҳисобланмайди. Агар тақдим этиш биттадан ортиқ ҳужжатлар тўпламидан иборат бўлса, транспорт ҳужжатлари исталган комплектида қўйилган охирги жўнатиш санаси жўнатиш санаси деб ҳисобланади. Битта транспорт туридаги битта ташув воситасини жўнатишдан далолат берадиган транспорт ҳужжатлари битта ёки ундан ортиқ комплектини тақдим этиш ҳаттоки ташув воситалари бир кунда ва битта якуний манзилга жўнатилган ҳолларда ҳам жўнатишни қисман қоплайдиган деб ҳисобланади.
c. Биттадан ортиқ курьерлик квитанцияси, почта квитанцияси ёки почта орқали жўнатиш ҳақида далолатаномадан иборат бўлган тақдим этиш, агарда курьерлик квитанцияси, почта квитанцияси ёки почта орқали жўнатиш ҳақида далолатанома худди ўша жойда, худди шу сана билан ва худди шу якуний манзил билан худди ўша курьер ёки почта хизмати томонидан имзоланган ёки штамп қўйилган бўлса, қисман жўнатиш деб ҳисобланмайди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling