Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


-модда. Камида икки хил транспорт турига нисбатан транспорт ҳужжатлари


Download 0.75 Mb.
bet10/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

19-модда. Камида икки хил транспорт турига нисбатан транспорт ҳужжатлари
а. Камида икки хил транспорт турига нисбатан транспорт ҳужжатлари (мультимодал ёки аралаш транспорт ҳужжатлари) қандай аталишидан қатъи назар, қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
I. ташувчининг номи ёзилган ва қуйидагилар томонидан имзоланган:
- ташувчи ёки тайинланган агент томонидан ёки ташувчининг номидан, ёки
- капитан ёки тайинланган агент томонидан ёки ташувчининг номидан. Ташувчининг, капитан ёки агентнинг ҳар қандай имзоси ташувчи, капитан ёки агент томонидан қўйилган имзо сифатида идентификация қилиниши лозим. Агентнинг ҳар қандай имзоси ҳужжат агент томонидан, ташувчи номидан ёки капитан томонидан ёки унинг номидан қўйилганини кўрсатиши лозим.
II. товарлар аккредитивда кўрсатилган жойда бортга юклангани, ташиш учун қабул қилингани ёки юклаб жўнатилганини қуйидаги йўл билан кўрсатиш:
- типография матни, ёки
- товарлар бортга юкланган, ташиш учун қабул қилинган ёки юклаб жўнатилган сана кўрсатилган ҳолда қайд ёки штамп босиш.
Бортга юклаш, ташиш учун қабул қилиш ёки юклаб жўнатиш санаси транспорт ҳужжати берилган сана ҳисобланади. Бироқ, агар транспорт ҳужжатида қайд ёки штамп босиш йўли билан товарлар бортга юкланган, ташиш учун қабул қилинган ёки юклаб жўнатилган сана кўрсатилган бўлса, худди шу сана жўнатиш санаси деб ҳисобланади.
III. аккредитивда кўзда тутилган якуний манзил, ташиш учун қабул қилиш жойи ва юклаб жўнатиш жойини кўрсатиш, ҳаттоки агар:
a. транспорт ҳужжати қўшимча равишда бошқа якуний манзил, ташиш учун қабул қилиш жойи ва юклаб жўнатиш жойини кўрсатилган бўлса ҳам, ёки
b. транспорт ҳужжатида кема, товар юкланадиган порт ва тушириб олинадиган портга нисбатан «тахмин қилинган» ёки шунга ўхшаш ифода кўзда тутилган бўлади.
IV. транспорт ҳужжатининг ягона асли ҳисобланади ёки, агар биттадан ортиқ асл нусхада берилган бўлса, транспорт ҳужжатида кўрсатилганидек, тўлиқ комплект ҳисобланади.
V. Ташув муддати ва шартларидан иборат бўлади ёки ташув муддати ва шартларидан иборат бўлган бошқа манбага ҳавола қилади (транспорт ҳужжатининг орқа томони тўлдирилмаган бланк ёки қисқа шакл). Ташув муддати ва шартлари мазмуни текширилмайди.
VI. чартер-партия шартларида қўйилгани кўрсатилмаган.
b. Мазкур модда мақсадлари учун аккредитивда кўрсатилган якуний манзилга ёки ташувга қабул қилиш, юклаш жойига ташиш вақтида битта ташув воситасидан тушириш ва бошқа воситага юклашни англатади (турли транспорт воситалари ҳисобланишидан қатъи назар).
с. I. Транспорт ҳужжати ҳамма ташув битта транспорт ҳужжати билан қопланиши шартида товарлар қайта бкланиши мумкинлигини кўрсатиши мумкин.
II. қайта юклаш ўринга эга бўладиган ёки ўринга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган транспорт ҳужжати, ҳаттоки аккредитив қайта юклашни тақиқлаган ҳолларда ҳам, қабул қилинади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling