Ультрабинафша (УБ) спектроскопия. Электрон ўтишлар. Диен, полиен ва карбонил гурухларнинг ютилиши. Карбоксил гурухи ютилиши. Ароматик ва гетерохалкали бирикмалар уб спектрлари


Тўйинган углеводородларнинг ИҚ спектрлари


Download 0.63 Mb.
bet5/8
Sana04.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1163364
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ультрабинафша

Тўйинган углеводородларнинг ИҚ спектрлари
Тўйинган углеводородлардаги гурухларга тегишли бўлган тебраниш турлари:
-CH2 -гурухи учун қуйидаги тебранишлар тури мавжуд:





ns = 2853 см-1
nas = 2926 см-1

валент тербанишлар




Тебранишлар ичида энг муҳимлари валент, деформацияли ва маятниксимон тебранишлардир. CH2 гурухи частоталарининг интенсивлиги бу гурухларнинг сонига боғлиқ. Нормал углеводородларда CH2 нинг сони бешдан кўп бўлса, спектрдаги ютилиш чизиқлари интенсив ва ингичка кўринишда намоён бўлади.
СН3 гурухи учун асосан валент ва деформацияли тебранишлар муҳим ҳисобланади.









ns=2872 см-1

nas=2962 см-1

ds=1380 см-1

das=1460 см-1

Углеводородларнинг тузилишини изоҳлашда керакли маълумот берадиган соҳа деформацияли тебраниш частоталарининг намоён бўлиши соҳаси ҳисобланади.
Агар 1380 см-1 соҳада ютилиш чизиқлари шакли ва интенсивлиги билан бир хил бўлган иккита чизиқларга ажралса, яъни-дублет кўринишдаги частота бўлса, бу молекулада гем - диметил (>С(СН3)2) гурухи борлигини тасдиқлайди. Амалиётда тасдиқланиши бўйича молекулада изопропил гурухи бўлса (СН(СН3)2) спектрда 1170 ва 1145 см-1 ларда частоталар бўлади, агар молекулада учламчи - бутил (-С(СН3)3) гурухи бўлса иккита ютилиш частотаси 1255 ва 1210 см-1 соҳада ва ниҳоят тўртламчи углерод атоми бўлса (Н3С-С(СН3)2-СН3) 1215 ва 1195 см-1 соҳада намоён бўлади.
Циклопарафинлар. Циклопентан СН2 гурухларининг валент тебраниш соҳасида учта ютилиш частоталари ҳосил қилади. Халқадаги СН2 гурухлар сонининг ортиши билан валент тебраниш частоталарнинг қиймати ҳам ошиб боради. Циклопропан ҳосилаларида CH2 нинг валент тебраниши 3040 см-1 соҳада намоён бўлади. Бу юқори частотали циклопропан халқасининг ютилиш чизиғи ҳатто мураккаб тузилишли молекулаларда ҳам осон топилади, аммо бирикмада этилен боғи ёки ароматик халқа бўлмаслиги керак, чунки ароматик халқанинг СН2 гурухи ва қўш боғ билан боғланган СН2 нинг тебраниш частоталари ҳам 3040-3050 см-1 соҳада намоён бўлади.
Инфрақизил спектроскопия айниқса олти халқали циклогексан молекуласининг эритмадаги конформерларини ўрганишда кенг кўламда қўлланилади.
Циклогексан молекуласи эритмада уй шароитида халқада содир бўладиган конверсия жараёни натижасида ҳар хил конформерлар ҳолатида бўлади, агар халқада ўринбосарлар бўлса уларнинг халқага нисбатан аксиал ёки экваториал ҳолатда бўлиши натижасида конформерларнинг сони янада ҳам ортиб боради.
Турли хил конформерларнинг борлигини билиш учун циклогексан ва униинг ҳосилаларини турли температурларда олинган спектрлари асосида қуйидаги хулосага келинган:
а) Циклогексан ва унинг ҳосилаларининг инфрақизил спектри уй ва юқори температура шароитида анча мураккаб, яъни спектр конформерлар спектрларининг йиғиндисидан иборат.
б) агар бирикмаларнинг музлатилган шароитда (-90°, -100°) спектрлари олинса, спектрдаги частоталарнинг сони анча камайиб спектр соддалашади. Бунга асосий сабаб, шу шароитда циклогексан ва унинг ҳосилаларининг бир конформердан бошқа конформерларга ўтиш жараёни тўхтайди, натижада олинган спектр бир ёки икки барқарор конформернинг спектридан иборат бўлади.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling