Ультрабинафша (УБ) спектроскопия. Электрон ўтишлар. Диен, полиен ва карбонил гурухларнинг ютилиши. Карбоксил гурухи ютилиши. Ароматик ва гетерохалкали бирикмалар уб спектрлари
Download 0.63 Mb.
|
Ультрабинафша
Алленлар ва алкинлар Аллен гурухининг ютилиш частотаси этилен ва бошқа диен углеводородлариникидан кескин фарқ қилиб, хромофор гурух кетма-кет жойлашгани учун бу гурухга симметрик ва асимметрик валент тебраниш частоталари мос келади.
Агар қўшбоғ халқада бўлса бундай бирикмалар учун nСН ва dСН частоталар кузатилади.
Алкинларнинг инфрақизил спектрида уч боғ (СºС) учун интенсивлиги кичик бўлган ютилиш частотаси 2100-2300 см-1 соҳада намоён бўлади. Агар СºС гурухи молекуланинг ўртасида жойлашган бўлса, этиленнинг симметрик гомологларига ўхшаб, спектрда ютилиш частотаси намоён бўлмайди.
Ароматик бирикмаларнинг инфрақизил спектрлари Бензол ва унинг ҳосилаларининг ИК-спектри тахлилида асосан 3 та соҳага эътибор берилади: 1. 650-900 см-1 - ароматик СН гурухининг деформацияли тебраниши; 2. 1580-1600 см-1 - СқС боғининг валент тебраниши, 3. 3000 см-1 -ароматик СН гурухининг валент тебраниши. Бу соҳалар ичида энг муҳими (650-900см-1) соҳа бўлиб, уни чуқУр тахлил қилиш натижасида бензол халқасидаги ўринбосарлар сони, уларни бир-бирига нисбатан қандай халқада жойлашганлигини билиш мумкин: ин.
Кўп халқали ароматик бирикмалар Кўп халқали ароматик бирикмалардан – нафталин, антрацен, фенантрен ва бошқаларнинг ИҚ- спектрида 680-900 см-1 соҳада бензолдан фарқли частота намоён бўлади, унинг қиймати ва сони халқалар сони ва бир-бирига нисбатан қандай жойлашганлигига боғлиқ: Масалан: нафталин – 850 см-1 (бита); антрацен – 7790, 858 см-1 (2 та); фенантрен – 750, 800, 850 см-1 (3 та); 1,2-бензфенантрен – 750, 820, 850, 880 см-1 (4 та). Агар халқада ўринбосарлар бўлса юқоридаги қийматлар ўринбосарлар сонига, уларнинг бир-бирига нисбатан худди бензолдагидек жойлашганлигига қараб ўзгаради. Муҳим гурухлар характеристик частоталари
Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling